Ўзбекистон Республикаси давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқноманинг 16-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 4 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2699-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2015 йил 3 июлдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2699, 2015 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 388-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқноманинг 16-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қаттиқ (металл ва нометалл) фойдали қазилмалар ҳамда кўмир ва ёнувчи сланецлар захиралари ҳисобот баланслари геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ҳақидаги хабарномаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг геология-маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланиши ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилиши керак.
Ер қаъридан фойдаланувчиларда геодезия ва картография фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома мавжуд бўлмаганда, ҳисобот баланслари шундай тасдиқномага эга бўлган жалб этилган бошқа корхоналар томонидан тасдиқланишига рухсат берилади.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ИСЛОМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 февраль,
2-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2022 й., 10/22/2699-2/0183-сон)