Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ҚЎҚОН ШАҲРИНИНГ ЧЕГАРАЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Фарғона вилояти ҳокимининг Данғара тумани ҳудудининг 344,7 гектардан, Учкўприк тумани ҳудудининг 124,4 гектардан ва Ўзбекистон тумани ҳудудининг 753,3 гектардан иборат қисмини Қўқон шаҳри ҳудудига қўшиш тўғрисидаги илтимосномаси қондирилсин.
2. Қўқон шаҳрининг чегараси чизма тасвирига мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Қўқон шаҳри таркибига қўшилаётган 53,8 гектар қишлоқ хўжалик аҳамиятидаги ерлар тегишли хўжаликларнинг ихтиёрида қолади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 апрель,
437-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 141-модда)