Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.05.1993 йилдаги 215-сон
Кучга кириш санаси
10.05.1993
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Жорий версия | Ҳужжат 13.02.1996 санаси ҳолатига |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг |
қарори | қарори |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1991 ЙИЛ 6 ФЕВРАЛДАГИ 33-СОН ҚАРОРИГА ВА УШБУ ҚАРОР БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН НИЗОМЛАРГА ҲАМДА ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ҚЎМИТАСИ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА | ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1991 ЙИЛ 6 ФЕВРАЛДАГИ 33-СОН ҚАРОРИГА ВА УШБУ ҚАРОР БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН НИЗОМЛАРГА ҲАМДА ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ҚЎМИТАСИ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА |
Ижодкор зиёлиларнинг энг яхши асарлари учун бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларининг маблағларини Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 590-сон қарори билан жорий қилинган ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқлаштириш ва юксак бадиий-эстетик мезонлар устуворлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: | Ижодкор зиёлиларнинг энг яхши асарлари учун бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларининг маблағларини Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 590-сон қарори билан жорий қилинган ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқлаштириш ва юксак бадиий-эстетик мезонлар устуворлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: |
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари тўғрисида» 1991 йил 6 февралдаги 36-сон қарорининг 2-бандига, шу қарор билан тасдиқланган Навоий номидаги Давлат мукофотлари тўғрисидаги Низомнинг 2-бандига ва Қодирий номидаги Давлат мукофотлари тўғрисидаги Низомнинг 2-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилиб: | 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари тўғрисида» 1991 йил 6 февралдаги 36-сон қарорининг 2-бандига, шу қарор билан тасдиқланган Навоий номидаги Давлат мукофотлари тўғрисидаги Низомнинг 2-бандига ва Қодирий номидаги Давлат мукофотлари тўғрисидаги Низомнинг 2-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилиб: |
1994 йилдан бошлаб уч йилда бир марта бериладиган Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларининг ҳар бири 40 та энг кам иш ҳақи миқдорида; | 1994 йилдан бошлаб уч йилда бир марта бериладиган Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларининг ҳар бири 40 та энг кам иш ҳақи миқдорида; |
1994 йилдан бошлаб уч йилда бир марта бериладиган Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларининг ҳар бири 30 та энг кам иш ҳақи миқдорида белгилансин. | 1994 йилдан бошлаб уч йилда бир марта бериладиган Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларининг ҳар бири 30 та энг кам иш ҳақи миқдорида белгилансин. |
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 февралдаги 33-сон қарорининг Ҳамза номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. | 2. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 февралдаги 33-сон қарорининг Ҳамза номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. |
3. 1990 йил ва ундан олдинги йилларда адабиёт, санъат ва меъморчилик намояндаларига берилган Ҳамза номидаги мукофотларнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари» деган мақоми сақлаб қолинсин. | 3. 1990 йил ва ундан олдинги йилларда адабиёт, санъат ва меъморчилик намояндаларига берилган Ҳамза номидаги мукофотларнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари» деган мақоми сақлаб қолинсин. |
1993 йилги Ҳамза номидаги Давлат мукофотларига тақдим қилинган асарлар Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари қўмитасида муҳокамадан ўтказилиб, муносиб топилганлари Навоий номидаги ва Қодирий номидаги Давлат мукофотларининг навбатдаги ижодий танловларида кўриб чиқилсин. | 1993 йилги Ҳамза номидаги Давлат мукофотларига тақдим қилинган асарлар Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари қўмитасида муҳокамадан ўтказилиб, муносиб топилганлари Навоий номидаги ва Қодирий номидаги Давлат мукофотларининг навбатдаги ижодий танловларида кўриб чиқилсин. |
4. Б.А. Назаров, Э. Самандров, Р.Р. Раҳмонов, Л.О. Файзиев, Тоҳир Малик (Ҳобилов), Б.Ф. Гиенко ўртоқлар Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари Қўмитаси аъзолигидан озод этилсин. | 4. Б.А. Назаров, Э. Самандров, Р.Р. Раҳмонов, Л.О. Файзиев, Тоҳир Малик (Ҳобилов), Б.Ф. Гиенко ўртоқлар Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари Қўмитаси аъзолигидан озод этилсин. |
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари Қўмитаси аъзолигига қуйидаги ўртоқлар киритилсин: | 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари Қўмитаси аъзолигига қуйидаги ўртоқлар киритилсин: |
Қорабоев Муҳаммаджон Қорабоевич — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари; | Қорабоев Муҳаммаджон Қорабоевич — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари; |
Ҳайитбоев Эркин Қаҳҳорович — Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазири; | Ҳайитбоев Эркин Қаҳҳорович — Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазири; |
Тўхтамишев Исмоил — Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг консультанти; | Тўхтамишев Исмоил — Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг консультанти; |
Жамол Камол — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби; | Жамол Камол — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби; |
Жўраев Хайрулла Равшанович — Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпаниясининг раиси; | Жўраев Хайрулла Равшанович — Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпаниясининг раиси; |
Жабборов Жуманиёз — шоир, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби», Давлат мукофотлари қўмитасининг масъул котиби. | Жабборов Жуманиёз — шоир, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби», Давлат мукофотлари қўмитасининг масъул котиби. |
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ | Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
1993 йил 10 май, | 1993 йил 10 май, |
215-сон | 215-сон |