04.02.2022 йилдаги СҚ-476-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш. Ғаниевнинг қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳамда шу мақсадда ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш. Ғаниевнинг қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳамда шу мақсадда ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисидаги ахборотини эшитиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда жами 515,2 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар, шундан 197,5 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш жорий қилиниб, сув тежовчи технологиялар жорий қилинган жами ерлар 917,0 минг гектарга ёки суғориладиган майдонларнинг 20 фоизига етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни мониторинг ва таҳлил қилиб бориш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сув хўжалиги вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоят ва туманларда маслаҳат марказлари ташкил қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги тизими ташкилотларида фаолият олиб бораётган 6 минг нафардан ортиқ ишчи-ходимлардан иборат сервис-монтаж гуруҳлари томонидан сув тежовчи технологиялар асбоб-ускуналарни қуриш ва ўрнатиш ишлари йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш орқали пахта хомашёсини етиштириш мақсадида 2021 йилда 858 млрд 500 млн сўм ажратилиб, 2021 йил январь-сентябрь ойларида 754 млрд 400 млн сўм (88 фоиз) маблағ ўзлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги тизими корхоналарида 2022 йил 1 январь ҳолатига 70,8 минг гектар интенсив боғларнинг 30,4 минг гектарида (43 фоиз) томчилатиб суғориш тизими жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2019 — 2021 йилларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишга 172 млрд 600 млн сўм, бурғуланган қудуқлар, насос станцияларининг қурилиши учун 39 млрд 100 млн сўм маблағ ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тизимидаги корхоналарда янги узумзорлар барпо этиш ва уларни сув билан таъминлаш учун бурғуланган қудуқлар қазиш ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этишга Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан 2019 — 2021 йилларда 68 млрд 967 млн сўм маблағ ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада 176 та артезиан қудуғи, 5 393 гектар ер майдонларида томчилатиб суғориш технологияларидан фойдаланиб, 5 мингдан ортиқ доимий ва мавсумий янги иш ўрни яратилган, йилига 12 млн метр куб сув ҳамда 1,1 млн кВт электр энергияси тежаб қолинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, сувни тежайдиган технологияларни татбиқ этишда бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган бўлса-да, 357 та ҳолатда ерларни анъанавий усулда суғориш, сувдан самарасиз фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилган. Мазкур камчиликлар асосан Жиззах, Фарғона ва Хоразм вилоятларида қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув тежовчи технологияларни жорий қилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ҳудудий ва туман ишчи гуруҳлари масъулиятсизлиги оқибатида 848 та жорий этилган сувни тежайдиган технологияларнинг лойиҳа ҳужжатлари техник талабларга жавоб бермайди, қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича туманларда тасдиқланган манзилли рўйхатлар инобатга олинмаган. Фақат иқтисодий ҳолати яхши фермер хўжаликларига ажратилган кредит маблағлари ҳудудларда сув тежовчи технологияларнинг тарқоқ ҳолда жойлашишига, шу билан бирга бундай технологиялар белгиланган майдонларда тўлиқ ва ўз вақтида ишга тушмаслигига сабаб бўлиб, сув ва электр таъминотида муаммолар юзага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган майдонлар тўлиқ электр таъминоти (электр ҳаво линиялари) билан таъминланмаганлиги сабабли 4 290 гектар пахта майдонида технология жорий қилиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарган. Жиззах вилояти Арнасой туманида 1,7минг гектар майдонда жорий қилинган технология электр тармоғи йўқлиги сабабли ишга туширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни қурувчи аксарият пудрат ташкилотлари томонидан ҳудудларнинг турли табиий иқлим, тупроқ, гидрогеолог-мелиоратив шароитлари тўлиқ инобатга олинмаганлиги, қурилиш-монтаж ишлари бир хил параметрли лойиҳалар асосида олиб борилганлиги натижасида суғориш тизимлари носоз ҳолатга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура органлари маълумотига кўра республика бўйича жами 203 та пудратчи қурувчи ташкилот билан шартномалар тузилган бўлса-да, шундан атиги 40 тасида (19,7 %) сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш қуввати мавжуд ёки 163 та пудратчи ташкилотлар фақат воситачилик билан шуғулланган, 104 таси эса сув тежовчи технологияларни жорий қилишда умуман тажрибага эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жорий қилинган сув тежовчи технологияларни фойдаланиш учун қабул қилиш ва субсидия маблағлари ажратиш бўйича айрим туман ишчи гуруҳлари томонидан носоз ҳолдаги технологияларга ижобий хулосалар берилиб, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги «Боғи Роҳат» фермер хўжалиги томонидан 40 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси туман ишчи гуруҳи томонидан фойдаланишга қабул қилиниб, 320 млн сўм субсидия маблағлари ажратилган, ҳақиқатда жорий қилинган майдон 29 гектар эканлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта экилмаган ёки экилган ҳолда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилмаган 825 гектар учун туман ишчи гуруҳларининг асоссиз хулосалари асосида Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 6 млрд 600 млн сўм ҳамда бошқа озуқа экинлари экилган 1 158 гектар учун 9 млрд 300 млн сўм қонунчиликка зид равишда субсидия маблағлари ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узум плантацияларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз маблағлари етишмаслиги, банк кредитлари учун гаров таъминотидаги муаммолар мавжудлиги сабабли тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлигининг назорат тадбирлари натижасида 2019 — 2021 йилларда жами 814 та қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчисига ажратилган 871 млрд 300 млн сўмлик субсидия маблағларининг 165 млрд 300 млн сўми (19 фоизи) мақсадсиз сарфланганлиги ва талон-торож қилинганлиги ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 143 млрд 200 млн сўм пахтачилик, 10 млрд 600 млн сўм боғдорчилик ва 11 млрд 400 млн сўм узумчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Жиззах вилоятида 66 млрд 300 млн сўмни, Самарқанд вилоятида 22 млрд 400 млн сўмни, Сирдарё вилоятида 13 млрд 800 млн сўмни, Қашқадарё вилоятида 12 млрд 200 млн сўмни, Навоий вилоятида 10 млрд 500 млн сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан Жиззах вилояти Бахмал туманидаги «Нишонов Аббос» фермер хўжалигига амалда мавжуд бўлмаган 35 гектар токзорга сув тежовчи технологиясини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 308 млн сўм, Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Саг Агро» МЧЖ томонидан 2020 йилда ташкил этилган 30 гектар ёнғоқзорда жорий этилмаган сув тежовчи технологиялари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 180 млн сўм субсидия ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги тизимида ташаббускорлар томонидан барпо қилинган узум плантацияларида янги иш ўринлари яратилмаганлиги натижасида токзорлар қаровсиз қолган, суғориш тизимлари носоз ҳолатга келиб, ажратилган субсидия ўз самарасини бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан 2019 — 2021 йиллар даврида узумнинг техник навлари плантацияларида сув тежовчи технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 47 та субъектга ажратилган субсидиянинг 11 млрд 400 млн сўми амалдаги талабларга зид равишда сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги корхоналарида 794 гектар интенсив боғда жорий этилган сув тежовчи суғориш тизимларидан турли сабабларга кўра фойдаланилмаслик оқибатида 6 млрд 400 млн сўм субсидия самарасиз сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси ва сув билан таъминланмаган жойларда илмий асосларга таянмаган ҳолда сув тежовчи технологиялар оммавий-мажбурий тартибда жорий этиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 321-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш. Ғаниевнинг қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳамда шу мақсадда ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликлари томонидан замонавий суғориш технологияларини қўллаш ҳамда ушбу мақсадлар учун бюджетдан ажратилган субсидияларнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигига эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6024-сонли Фармони ижросини таъминлашда хато ва камчиликларга ҳамда сусткашликка йўл қўйган мансабдор шахсларнинг фаолиятини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологиялар жорий қилинган, субсидия ажратилган кластер ва фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш учун туман ҳокимларини масъул этиб белгилаш, жорий қилинган сув тежовчи технологияларни қабул қилиш бўйича туман ишчи гуруҳлари таркибини қайта кўриб чиқиб, уларнинг масъулиятини янада оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ҳудудларнинг тупроқ, иқлим шароити ва мелиоратив хусусиятидан келиб чиқиб, илмий жиҳатдан асосланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳамда сув тежовчи технологиялар жорий этишда фойдаланилаётган ускуналар ва материаллар сифат даражаси талабларининг ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологияларни жорий қилган, субсидия ажратилиб юқори ҳосилдорликка эришган ва ускуналардан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига келгуси йилларда қўшимча субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш ҳамда маҳаллий сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув етказиб бериш харажатларини қоплаш тартибини такомиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий этилган сув тежовчи технологиялардан ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли бўйича талабларнинг бажарилиши юзасидан назорат тадбирларини кучайтирсин, шу жумладан, мансабдор шахсларнинг ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборотларини мунтазам равишда эшитсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда сув тежовчи технологияларни жорий этишнинг самарадорлик кўрсаткичларини ўрганиб чиқиш ва унинг хулосаси асосида сув тежовчи технологияларни жорий этиш режаларини қайта кўриб чиқиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қарорнинг ижроси юзасидан 2022 йил 1 июлга қадар Олий Мажлис Сенатига ҳар чоракда ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларда, плантацияларда янги иш ўринларининг яратилишини назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда эркин рақобат талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган ишлаб чиқариш қувватлари, малакали мутахассислар ва сервис хизматлари мавжуд пудрат корхоналарининг ягона электрон реестрини шакллантириш ҳамда пудрат корхоналарини танлашда шаффоф механизмни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги билан биргаликда сув тежовчи технологиялар жорий этилган хўжаликларда технологиядан фойдаланишда иқтисодий мажбурият механизмини ишлаб чиқиш, бунда субсидияни хўжаликдан қайтариб олиш, айниқса, иқтисодий ночор хўжаликдан қайтаришни инобатга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда сув тежовчи технологияларни жорий қилишда кластерлар, фермер хўжаликлари ва тегишли корхоналар, ташкилотлар раҳбарларида билим ва кўникмалар ҳосил қилиш, уларнинг малакасини ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида доимий назорат тадбирларини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидияларни ҳисоблашнинг сифат даражасини белгиловчи коэффициент тизимини жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда инсон омилини камайтириш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича субсидия ажратиш жараёнини рақамлаштириш тизимини татбиқ этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг мавжуд эҳтиёжидан келиб чиқиб, ички бозорда талаб этиладиган хомашёни (полимер гранулани) биржа савдолари орқали реализация қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, улардан фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, тижорат банклари томонидан кредит маблағларини ажратилиши, субсидия маблағларини ўз вақтида берилиши устидан назорат ўрнатиш ҳамда мунтазам равишда халқ депутатлари Кенгашларининг сессияларида муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Э. Гадоев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 4 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-476-IV-сон