Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси таркиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 9 ва 17-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг қуйидаги таркиби сайлансин:
| Алиханов Борий Батирович | — | Қўмита раиси, доимий асосда ишловчи сенатор |
| Матмуратов Батир Джолдасович | — | Қўмита раиси ўринбосари, доимий асосда ишловчи сенатор |
| Қўмита аъзолари: | ||
| Атаниязова Орал Аминовна | — | Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори |
| Ачилов Нурмухамед Нуруллаевич | — | Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги «Парвоз Ҳумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси |
| Баситханова Эльмира Иркиновна | — | Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари |
| Кадиров Бахадир Тухтаевич | — | Термиз шаҳридаги «Сурхон саноат қурилиш» компанияси бошқаруви раиси |
| Пардаев Нусуратулла | — | Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси |
| Эрманов Фарход Уразбоевич | — | Хоразм вилояти ҳокими |
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2022 йил 4 февраль,
СҚ-487-IV-сон