Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3143-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сон «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда солиқ солинадиган даромадлар ва чегириладиган харажатлар ҳисобини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 31 январдаги 2019-07-сон «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3143, 2019 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 12-сон, 235-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 3 февраль,
2022-04-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси А. ИКРАМОВ
2022 йил 22 январь
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2022 йил 27 январь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2022 й., 10/22/3143-1/0137-сон)