Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги ҚЛ-830-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2021 йил 4 октябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги ҚЛ-830-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини саккиз ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 21 июндаги 2245-IV-сонли қарори таҳририда)
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 январь,
1779-IV-сон