18.01.2022 йилдаги 1750-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 18.01.2022 йилдаги 1750-IV-сон
Кучга кириш санаси
18.01.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисларини жонли эфирга узатиш натижадорлигини янада ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисларини жонли эфирга узатиш натижадорлигини янада ошириш тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, сўнгги йилларда мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини қарор топтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалаларга халқимизнинг фикри, талаб ва истакларини эътиборга олган ҳолда ечим топилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишларга ҳамоҳанг тарзда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) фаолиятида ҳам очиқлик ва шаффофликни таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасидаги фаолияти очиқлик ҳамда ошкоралик тамойиллари асосида кенг ёритиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ижтимоий тармоқларда «Олий Мажлис Қонунчилик палатаси» номли расмий саҳифалар очилди. Ушбу саҳифалар орқали Қонунчилик палатаси мажлисларини, «ҳукумат соати» тадбирларини тўғридан-тўғри ёритиб бориш амалиёти йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг депутатлари ижтимоий тармоқларда очилган шахсий саҳифалари орқали жамият ҳаётига оид долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик билан фаол мулоқот қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон парламент» тизими лойиҳалари доирасида Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар, мурожаатчилар билан масофадан, онлайн шаклда бевосита алоқасини таъминлаш ҳамда мулоқотини мунтазам йўлга қўйиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси депутатлар портали» (deputat.gov.uz) синов режимида ишга туширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси фаолияти ҳақида тўғри ва холис ахборот тарқатилишини таъминлаш мақсадида Парламент ахборот маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги медиа маконнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси расмий веб-сайтининг янги версиясини яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6247-сонли Фармони жамиятда ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтарди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2021 йил декабрь ойидан бошлаб, Қонунчилик палатасининг мажлисларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали доимий тарзда жонли эфирга узатиш амалиёти йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу амалиёт йўлга қўйилгандан буён «Ўзбекистон» ва «UzReport» телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали палатанинг жами 7 та мажлиси жонли эфирга узатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мажлисларда жами 65 та масала кўриб чиқилди. Шундан 51 таси қонун лойиҳалари муҳокамасига, 13 таси парламент назорати тадбирлари ҳамда 1 таси ташкилий масалалар муҳокамасига бағишланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси мажлислари жонли эфирга узатилаётганлиги кенг жамоатчиликнинг қонун лойиҳаларининг муҳокамалари жараёнига бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мажлислар тўғридан-тўғри эфирга узатилиши натижасида оммавий ахборот воситалари вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчилик томонидан Қонунчилик палатасида кўрилаётган масалалар юзасидан кўплаб фикр-мулоҳаза, муносабат ҳамда таклифлар билдирилмоқда. Мазкур таклифлар Қонунчилик палатаси қўмиталари, ишчи гуруҳлар ва мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб борилмоқда, асосли таклифлар қонун лойиҳаларини маромига етказишда инобатга олинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида фуқароларнинг фикрларини инобатга олиш юзасидан мутлақо янги тизимни шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, қуйи палата фаолиятига муайян муаммони ҳал этишда кенг жамоатчиликнинг билими ва тажрибасидан фойдаланиш тизими («краудсорсинг») фаол жорий этилмоқда. Бу эса, ҳар бир фуқарога қонун лойиҳаси юзасидан ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини юбориш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисларни тўғридан-тўғри эфирга узатишга доир ишларнинг сифати ва натижадорлигини янада ошириш мақсадида сўровнома ўтказилди. Мазкур сўровнома бўйича депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари томонидан муҳим таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнома натижаларидан келиб чиқиб ҳамда Қонунчилик палатаси фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жонли эфирлар сифати ва натижадорлигини ошириш борасида бир қатор жиҳатларга эътиборни кучайтириш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар ҳақида жамоатчиликни аввалдан хабардор қилиш, мажлислар якунида тўғридан-тўғри жонли эфирда депутатларнинг мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўз фракцияси нуқтаи назарини билдиришини ташкил этиш, биринчи ўқишда қабул қилинган энг муҳим қонун лойиҳаларини расмий веб-сайтда жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштириб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш борасида изчил ишлар олиб борилаётганлиги, шу жумладан мажлисларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш амалиёти йўлга қўйилганлиги парламент фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисларини жонли эфирга узатиш натижадорлигини янада ошириш тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати (Н. Ризаев) билан бирга Қонунчилик палатаси мажлислари якунида тўғридан-тўғри жонли эфир орқали депутатнинг мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўз фракцияси нуқтаи назарини билдиришини ташкил қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари биринчи ўқишда қабул қилинган энг муҳим қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида мунтазам равишда жойлаштириб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони (М. Миралимов) ва Матбуот хизмати (Н. Ризаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси Кенгашида тасдиқланган кун тартиби лойиҳасини мажлис ўтказилишидан камида бир кун олдин палатанинг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телеканаллар мутасаддилари билан биргаликда мажлисда кўриб чиқилаётган ҳар бир масаланинг номи унинг муҳокамаси якунига қадар жонли эфир титрида эслатма тариқасида кўрсатиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жонли эфирга узатиладиган Қонунчилик палатаси мажлислари тафсилотлари тўғрисида видеороликлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси расмий веб-сайтининг янги версиясини ишга тушириш бўйича бошланган ишларни якунига етказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Дж. Ширинов) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони (Б. Раджабов) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига палата фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашни кучайтириш, мажлисларни тўғридан-тўғри эфирга узатишга доир ишларнинг натижадорлигини оширишга қаратилган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. Иноятов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 18 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1750-IV-сон