Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2022 йилда «ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 332-моддасига, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати»ни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2022 йилда «ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ҳамда иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига навбатдаги ойда ўтказилиши режалаштирилган «ҳукумат соати»га таклиф этиладиган ҳукумат аъзоларига бериладиган саволларни ҳар ойнинг 20 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Ахборот-таҳлил бўлимига умумлаштириш учун тақдим этиш тавсия қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Ахборот-таҳлил бўлими (Ж. Жумаев) фракциялар томонидан тақдим этиладиган саволларни умумлаштирган ҳолда ҳар ойнинг 25 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши муҳокамасига киритиб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Ташкилий ишлар ва кадрлар бўлими (Н. Эргашев) 2022 йилда ўтказилиши мўлжалланган ҳар бир «ҳукумат соати»ни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ зарур чораларни кўриб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О. Тожиев 2022 йилда ўтказиладиган ҳар бир «ҳукумат соати» оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг раҳбари М. Миралимов зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 январь,
1724-IV-сон