02.02.2022 йилдаги 50-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёш гвардиячилар» болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек мамлакатимизда ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзига ва спорт билан шуғулланишга тарғиб қилиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳар, Олмазор тумани 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби филиалини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимига ўтказиш ва уларнинг негизида амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда «Ёш гвардиячилар» болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (кейинги ўринларда — спорт мактаблари) фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар спорт мактабларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси учун кадрлар резервини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлашда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш, шунингдек спортни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоалари захирасини тайёрлаш даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактаблари фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактаби директорини лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактаблари ўқувчиларининг машғулот даврига халақит бермаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларига спорт мактабларининг спорт иншоотларидан фойдаланиши учун рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда спорт мактабларининг уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактабларида машғулот олиб борадиган спортчиларга спорт иншоотида тўлиқ шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2022 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ёпиқ турдаги янги спорт иншоотларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда спорт иншоотларини топшириш-қабул қилиш ишлари амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактабларига болалар, ўсмирлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг жалб этсин ҳамда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали тренер кадрлар билан таъминлаш ва спорт захирасини тайёрлаш ишларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2022 й., 09/22/50/0092-сон)