16.12.2021 йилдаги СҚ-460-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) томонидан 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган даврида (бундан буён матнда ҳисобот даврида деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномалари ҳамда 2020 йил 20 январдаги Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги маърузасида кўрсатилган вазифалар юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қонунчилик фаолияти доирасида маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида ва экспертларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳамда маъқуллаш учун Сенатга киритилган 3 та қонун (2020 йилда 1 та, 2021 йилнинг ўтган даврида 2 та) дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил фаолияти доирасида 22 та тадбир ўтказилган. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги қонунларнинг жойлардаги ижроси, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш каби соҳалар ўрганилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш борасида 5 маротаба тегишли соҳа раҳбарларининг ахборотлари эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан фаолият йўналишларига тааллуқли қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек, мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳаларидаги долзарб масалалар бўйича амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижаларни телевидение, матбуот ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб бориш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларнинг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилинишини ўрганиш фаолияти доирасида 5 та қонунни татбиқ этишга қаратилган қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши ҳамда амалда қўлланилиши ҳолати мониторинг қилиниб, натижаси бўйича Сенат Кенгаши қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга алоҳида аҳамият қаратилган. Хусусан, Қўмита аъзолари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 17 121 та (2020 йилда 7 034 та, 2021 йилнинг ўтган даврида 10 087 та) ёзма мурожаат, шу жумладан 3 270 та Сенатга келиб тушган мурожаат кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назоратга олиниб, тааллуқлилиги бўйича ташкилотларга юборилган 2 009 та мурожаатдан 904 таси (45 фоизи) ижобий ҳал қилинган, қолган 1 105 та (55 фоизи) мурожаат юзасидан фуқароларга тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан Сенатда ва жойларда жами 4 114 нафар фуқаро қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчиларни ташвишга солаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва улар ечими юзасидан зарур чоралар кўриш мақсадида 562 та учрашув ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тегишли ҳудуд ва сайловчилар манфаатларига тааллуқли муаммоларни ҳал этиш борасида парламент назоратининг сенатор сўрови шаклидан самарали фойдаланиб, мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан 85 та сенатор сўрови юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида аҳоли билан учрашувларда ҳамда жамоатчилик томонидан кўтарилган масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига 2 та парламент сўрови тайёрланиб, Сенат қарори билан юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада ҳудудларда аҳолини, хусусан хотин-қизларни ташвишга солаётган турли даражадаги ҳамда ижтимоий йўналишдаги қатор муаммолар ҳал этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тушунтириш, фуқароларга давлат дастурларини ижро этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш мақсадида телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар ва босма даврий нашрларда 12 мингга яқин материаллар эълон қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, қўмита фаолиятида ҳали ўз ечимини кутаётган, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларида эътибор қаратиладиган имкониятлар мавжуд. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат жамоаларида, айниқса, хусусий секторда, давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган ташкилотларда банд бўлган хотин-қизларнинг манфаатларини қонуний ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш тизими устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш тизими самарадорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисида Қўмита раиси М. Кадирханованинг ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги Қўмита раиси М. Кадирханованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчиликда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини, бошқарувдаги ролини янада ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий парламент назоратини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолияти доирасида аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглик, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ҳимоясига оид қонунчилик базасини янада такомиллаштириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёз ва кафолатларнинг хотин-қизлар эътиборига етказишни таъминлашга қаратилган манзилли тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда хотин-қизлар билан ишлаш жараёнларини, гендер тенгликни таъминлаш бўйича ишлар ҳолатини ўргансин ва ушбу йўналишда белгиланган вазифалар ижросини таҳлил қилиш орқали Қўмитанинг сайёр мажлисларини мунтазам ўтказсин, уларда тегишли вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарларининг ахборотларини эшитсин, мавжуд муаммоларни жойида бартараф қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатга келиб тушган мурожаатларни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларни тааллуқлилигига қараб бевосита жойларга чиққан ҳолда доимий асосда ишловчи сенаторлар, маҳаллий Кенгашларнинг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раислари билан биргаликда ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ички ишлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг касбий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг манзиллилигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар ўртасида ишсизлик даражасини камайтиришга қаратилган ишлар самарадорлигини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ҳақиқий ҳолатдан келиб чиққан ҳолда оилавий-маиший зўравонликнинг олдини олиш бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган аёлларнинг оилаларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар ўртасида тиббий ва гигиеник маданиятни янада ошириш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида умумлаштирилган маълумотни 2022 йилнинг 1 майига қадар Сенатга тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг ялпи мажлисларида маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли эътиборига етказиш мақсадида жойларда маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини доимий равишда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари ижросининг таъминланиши, аҳолини ташвишга солаётган муаммолар ечими юзасидан парламент назорати механизмларидан самарали фойдаланиб, парламент эшитувлари, Қўмита ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари мажлисларида муаммолар ечими бўйича фаол иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
долзарб масалалар юзасидан сенатор сўровини юбориш ҳамда унинг натижасини Қўмита, Сенат Кенгаши мажлисларида ёхуд Сенатнинг ялпи мажлисида эшитиш учун таклифлар бериб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар, туман ва шаҳар Кенгашларининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари жойларда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тизимидаги муаммоларни ўрганиб, маҳаллий Кенгашларда мунтазам муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ноқонуний ҳолатлар бўйича маҳаллий Кенгашларда эшитувларни ташкил қилиш ва натижаси юзасидан тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мажлисларида (тегишлилиги бўйича) ҳудудий давлат органлари раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахборотини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М. Кадирханова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-460-IV-сон