Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ:
1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида 2014 йил 30 май куни Минск шаҳрида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг транспорт хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги Битимга қўшилинсин.
2. Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин.
3. Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 январь,
ПҚ-95-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2022 й., 07/22/95/0059-сон)