14.01.2022 йилдаги ПҚ-85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.01.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларини жадал ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Осиё тараққиёт банкининг молиявий ва техник кўмагида «Сурхондарё вилояти Шеробод туманида умумий қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш учун инвестор танлаб олиш жараёни якунланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтказилган халқаро тендер савдолари натижаларига кўра, «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC — Masdar» (БАА) компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) ғолиб деб топилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Nur Sherabad Solar PV» хорижий корхонаси (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 2 августда инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда — Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва эксплуатация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 260 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 2 августда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 45,6 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва оширувчи подстанция Лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг Лойиҳа компанияси уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасида ишлаб чиқарилган 1 киловатт-соат электр энергияси учун хорижий валютада деноминацияланган 1,8045 АҚШ центи миқдорида тариф ўрнатилганлиги белгилаб қўйилсин ҳамда тўлов нархларининг АҚШ долларига боғланишига рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этаётган кредиторлар билан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқларини кредиторларга бериш юзасидан тўғридан-тўғри битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ва шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг хорижий валютада тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, Осиё тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги Осиё тараққиёт банки харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, лозим бўлган барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, хорижий кредиторлар лойиҳаларни молиялаштиришда анъанавий қўллайдиган таваккалчиликни бошқариш талабларига мувофиқ, қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит олиш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан хорижий валютада кредит тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш ҳамда бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим қоидаларига мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкасини ҳамда фотоэлектр станцияси фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер майдонларининг, таянч қурилмалар эгаллайдиган ер координаталаридан келиб чиқиб, Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фотоэлектр станцияси қурилиши учун ажратилган ер участкасининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун ажратилган ер участкасининг «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ижарага берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерни ижарага олиш ҳуқуқи учун бозор қийматида ҳақ тўлаш ерга нисбатан амал қилувчи ва Лойиҳа компанияси томонидан тўланадиган ижара тўловлари кўринишида ифодаланиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Лойиҳа компанияси Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С. Султанов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-85-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 07/22/85/0037-сон; 27.12.2022 й., 07/22/453/1122-сон)