Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сонли Конвенциясини (Женева, 1988 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-862-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
2. «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-847-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-852-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҚЛ-853-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-856-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида.
7. «Давлат органлари харажатларининг шаффофлигини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т. Ишметовнинг жавоби ҳақида.
8. «Малакага эга бўлган шахсларнинг миллий реестрини, касбий стандартларнинг миллий регистрини, малакани баҳолаш марказларининг регистрини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусановнинг жавоби ҳақида.
9. «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш. Хамраевнинг жавоби ҳақида.
10. «Мамлакатимизда «яшил майдонлар»ни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбековнинг жавоби ҳақида.
11. «Мамлакатимизда аҳолининг сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминланиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиевнинг жавоби ҳақида.
12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Дж. Кучкаровга «Мамлакатимизда хизматлар соҳасини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
13. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И. Абдурахмоновга «Ёшлар технопаркларини ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 декабрь,
1622-IV-сон