Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг:
2021 йил 24 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида»ги 1314-IV-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 8, 845-модда);
2021 йил 2 ноябрда қабул қилинган «ҚЛ-831, ҚЛ-833 ва ҚЛ-837-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида»ги 1475-IV-сонли;
2021 йил 2 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия, Фуқаролик процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида»ги 1476-IV-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 декабрь,
1630-IV-сон