Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси КЕнгашининг
Қарори
«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-812-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 14 сентябрда биринчи ўқишда қабул қилинган «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-812-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 декабрь,
1697-IV-сон