12.01.2022 йилдаги ЎРҚ-745-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.12.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 12 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 19 ноябрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади гидрометеорология фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳит ифлосланишининг мониторинги — атроф табиий муҳитнинг ҳамда атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ва тупроқ ифлосланишининг доимий комплекс кузатувлари, шунингдек атроф табиий муҳит ҳолатини баҳолаш ва прогнозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборот — гидрометеорологик ҳодисалар ва атроф табиий муҳит ҳолатининг кузатувлари натижалари, шунингдек ишлов бериш ҳамда таҳлил қилиш йўли билан олинган, фойдаланиш, тарқатиш ва сақлаш учун мўлжалланган ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик жараёнлар — атмосферанинг ва гидросферанинг ҳолатини тавсифловчи гидрометеорологик ҳодисаларнинг вақт ва маконда изчил ривожланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш — аҳолига, иқтисодиёт тармоқларига ва ижтимоий соҳага эҳтимол тутилган зарарни камайтириш учун гидрометеорологик жараёнларни атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш орқали бошқариш (кўчкиларни мажбуран тушириш, дўл ёғишининг, ёғингарчиликларнинг, сел келишининг олдини олиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ҳодисалар — атмосферада, ер юзасида ва ундаги объектларда, ер усти сувларида рўй берадиган, гидрометеорологик шароитларни тавсифлайдиган жараёнларнинг намоён бўлиш шакллари (атмосфера босими, шамол, намлик, ҳаво ва сув ҳарорати, сув сатҳи ва сарфи, тошқинлар, селлар, аёзлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолияти — метеорология, гидрология, гляциология, иқлимшунослик, агрометеорология, аэрология, авиация метеорологияси, атроф табиий муҳит ифлосланишининг мониторинги ва гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш соҳасидаги гидрометеорологик ахборотни тайёрлаш (кузатиш, йиғиш, унга ишлов бериш, уни таҳлил қилиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш), шунингдек уни тарқатиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот — фойдаланувчининг талабларига мувофиқ тайёрланган ҳамда ишлов бериш, таҳлил қилиш, сақлаш ва тақдим этиш учун қўшимча ишлар ҳамда харажатлар талаб қилинадиган гидрометеорологик ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳофаза зонаси — гидрометеорологик станциялар ва постлар атрофида уларнинг ҳудуди чегарасидан икки юз метр масофада жойлашган, ёпиқ чизиқ билан чегараланган ер участкаси ёки сув акваторияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор гидрометеорологик ахборот — аҳолининг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солиши, шунингдек атроф табиий муҳитга, иқтисодиёт тармоқларига ва ижтимоий соҳага зарар етказиши мумкин бўлган хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисидаги зудлик билан тақдим этиладиган гидрометеорологик ахборот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий гидрометеорологик ахборот — жамоатчилик фойдаланиши учун республика ижро этувчи ҳокимият органларига, хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этиладиган гидрометеорологик ахборот.
(3-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Гидрометеорология фаолиятининг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
глобаллик, тизимлилик ва узлуксизлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланишининг мониторинги натижасида олинган маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ҳамда тарқатиш усулларининг бирлиги ва қиёсийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборотнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва ундан фойдалана олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқлик ва хавфсизлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Гидрометеорология фаолиятининг глобаллиги, тизимлилиги ва узлуксизлиги принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолиятининг глобаллиги, тизимлилиги ва узлуксизлиги принципи атмосфера, гидросфера ҳамда тупроқнинг ўзаро боғлиқлик шартларини тавсифловчи гидрометеорологик ҳодисаларни комплекс ўрганишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолиятининг глобаллиги, тизимлилиги ва узлуксизлиги принципи гидрометеорологик ҳодисаларнинг доимий мониторингини ўтказиш ҳамда гидрометеорологик кузатувлар маълумотлари фондини узлуксиз равишда шакллантириб бориш йўли билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Гидрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланишининг мониторинги натижасида олинган маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ва тарқатиш усулларининг бирлиги ва қиёсийлиги принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланишининг мониторинги натижасида олинган маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ва тарқатиш усулларининг бирлиги ва қиёсийлиги принципи ўлчов воситаларини стандартлаштириш ҳамда метрологик назорат талабларига риоя этишдан, гидрометеорологик кузатувлар маълумотларини йиғишга, уларга ишлов беришга ва уларни таҳлил қилишга доир миллий ҳамда халқаро тавсиялар ва қоидаларга асосланган бирхиллаштирилган усуллар ҳамда ёндашувлардан фойдаланишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Гидрометеорологик ахборотнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва ундан фойдалана олиш принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва ундан фойдалана олиш принципи қарорлар қабул қилиш учун гидрометеорологик параметрларнинг етарли тўпламидан, ушбу ахборотдан фойдаланиш пайтида унинг қимматини ва долзарблигини сақлаб қолишдан, фойдаланувчи томонидан ахборотни самарали тарзда ўзлаштириш ва тушунишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ва ундан фойдалана олиш принципи фойдаланувчилар томонидан қарорлар қабул қилиш учун ушбу ахборотни услубий жиҳатдан тўғри йиғиш, унга ишлов бериш, уни таҳлил қилиш ва ўзгартириш ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Гидрометеорология фаолиятининг очиқлиги ва уни амалга ошириш хавфсизлиги принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлган очиқ ахборот ресурсларини шакллантиради ва улардан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда фойдаланилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолиятини амалга ошириш хавфсизлиги техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига оғишмай риоя этиш йўли билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Гидрометеорология фаолиятининг объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера, гидросфера, тупроқ, шунингдек атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи компонентлар гидрометеорология фаолиятининг объектларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Гидрометеорология фаолиятининг субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолиятининг субъектлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
(10-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчов воситаларининг метрологик аттестациясига оид махсус сертификат асосида гидрометеорология фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ва давлат бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчов воситаларининг метрологик аттестациясига оид махсус сертификат асосида гидрометеорология фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология соҳасидаги илмий-тадқиқот ва таълим ташкилотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолиятининг субъектлари Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизматининг миллий тизимини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Гидрометеорология фаолияти соҳасини тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Гидрометеорология фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолиятини амалга ошириш шартлари ва тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик тизимларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик кузатувлар ва ўлчовларнинг ягона давлат тизимини шакллантириш, такомиллаштириш ҳамда унинг ишлашини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органларини, шунингдек аҳолини атроф табиий муҳитнинг амалдаги ва прогноз қилинаётган ҳолати, ифлосланиши тўғрисидаги ахборот, шу жумладан тезкор ахборот билан таъминлаш;
(11-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, юридик шахсларнинг гидрометеорологияга оид ишларни бажаришга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;
(11-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновация ва инвестиция фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши соҳасида илмий фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг гидрометеорология фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

гидрометеорология фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг гидрометеорология соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Гидрометеорология фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази гидрометеорология фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолияти соҳасидаги давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатувлар олиб боради, гидрометеорологик ахборотни йиғади, унга ишлов беради, уни таҳлил қилади, сақлайди ва ундан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорологик ахборот давлат фондининг шакллантирилишини, тўлдирилишини, сақланишини ва ундан фойдаланилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, юридик ва жисмоний шахсларни кузатиб борилаётган ҳамда кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги ахборот билан, шу жумладан тезкор гидрометеорологик ахборот билан таъминлайди;
(13-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
(13-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик кузатувларнинг давлат тизими ривожлантирилиши ва такомиллаштирилишини, гидрометеорологик тармоқнинг модернизация қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимига киради ҳамда фавқулодда вазиятларда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши соҳасида илмий фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти объектларидан олисда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда жойлашган атроф табиий муҳитнинг барча объектларида ифлослантирувчи моддалар мавжудлиги даражасининг узоқ муддатли тизимли кузатуви тарзидаги фон мониторингини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборот тайёрлаш ҳамда атроф табиий муҳит ҳолати ва ифлосланишининг мониторинги халқаро тизимларини мувофиқлаштиради ва интеграция қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Давлат бошқаруви органларининг гидрометеорология фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари гидрометеорология фаолияти соҳасида ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ аҳамиятига эга бўлган гидрометеорология фаолиятининг амалга оширилишини ташкил этади ва ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги гидрометеорологик станциялар ва постлар ишини қонунчиликка мувофиқ таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг гидрометеорология фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари гидрометеорология фаолияти соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари гидрометеорология фаолияти соҳасида ўз ваколатлари доирасида:
(15-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий аҳамиятга эга бўлган гидрометеорология фаолиятининг амалга оширилишини ташкил этади ва ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолияти соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади ва амалга оширади;
(15-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий дастурларни молиялаштиради ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиради, шу жумладан ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини ҳамда гидрометеорология фаолиятини молиялаштириш соҳасидаги давлат органларининг ҳудудий бошқармаларини ушбу дастурларни бажаришга жалб этишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат гидрометеорологик кузатувлар тармоғини ва атроф табиий муҳит ифлосланишининг мониторингини ташкил этиш учун ер участкаларини ажратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органига гидрометеорология фаолиятини амалга оширишда ҳамда хавфли гидрометеорологик ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига ва ижтимоий соҳага салбий таъсирини юмшатишда кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Юридик шахслар томонидан гидрометеорология фаолиятини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар гидрометеорология фаолиятини гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган гидрометеорология фаолияти гидрометеорология фаолиятининг асосий принципларига мос бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ махсус ваколатли давлат органи билан шартнома асосида ахборот алмашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг гидрометеорология фаолияти махсус ваколатли давлат органи томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар ҳамда ундан фойдаланувчилар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар ҳамда ундан фойдаланувчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолиятини амалга оширувчи, гидрометеорологик кузатувларнинг идоравий тармоғига эга бўлган юридик шахслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар гидрометеорологик ахборотдан фойдаланувчилардир.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ гидрометеорологик ахборот чет эл юридик ва жисмоний шахсларига тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Гидрометеорологик ахборотни тайёрловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборотни қатъий белгиланган ҳақ эвазига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслардан гидрометеорологик ахборотни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология соҳасидаги илмий маҳсулотга ва бошқа маҳсулотга доир муаллифлик ҳуқуқларини ҳамда турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни олиш шартлари фойдаланувчи томонидан бузилган тақдирда гидрометеорологик ахборотни фойдаланувчига тақдим этишни рад этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив ҳужжатлар, шу жумладан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ гидрометеорологик ҳодисалар ва жараёнларнинг кузатувларини амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборотни тайёрлаш ва тақдим этиш тўғрисидаги шартнома шартларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган гидрометеорологияга оид ишларнинг ҳисобини юритиши ва белгиланган тартибда ахборот тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ, ишончли ҳамда фойдалана олинадиган гидрометеорологик ахборотни тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли гидрометеорологик ҳодисаларнинг, табиий офатларнинг, атроф табиий муҳит ифлосланишининг ривожланиши таҳдидининг олдини олиш учун кузатувлар натижаларини махсус ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Гидрометеорологик ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотдан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ гидрометеорологик ахборотни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборотни тайёрловчини танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборотни олишни рад этиш ҳамда ушбу ахборотни тайёрловчи билан тузилган шартномани норматив ҳужжатлар, шу жумладан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилган ва шартнома шартларига риоя этилмаган тақдирда бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотдан фойдаланувчилар гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар фаолиятининг технологик жараёнларига аралашиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотдан фойдаланувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборотдан белгиланган мақсадга ва ушбу ахборотни муҳофаза қилиш режимига мувофиқ фойдаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборотни тайёрловчилар билан тузилган шартномалар шартларига риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотдан фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Гидрометеорология фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг Гидрометеорологик ахборот давлат фонди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат гидрометеорологик кузатувлар тармоғидан олинган барча маълумотлар махсус ваколатли давлат органи тасарруфидаги Ўзбекистон Республикасининг Гидрометеорологик ахборот давлат фондини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Гидрометеорологик ахборот давлат фонди ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Миллий архив фондига киради ва архив иши тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Гидрометеорологик ахборотни тақдим этиш тартиби ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборот ундан фойдаланувчиларга гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий огоҳлантиришлар, прогнозлар ва аҳолининг турмуш фаолияти хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий зарарнинг олдини олиш билан боғлиқ бошқа гидрометеорологик ахборот гидрометеорологик ахборотдан фойдаланувчиларга фақат махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий гидрометеорологик ва ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот вазирликларга ва идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўзаро маълумотлар алмашиш тўғрисидаги қўшма дастурлар (келишувлар) асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилади.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий гидрометеорологик ва тезкор гидрометеорологик ахборот ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилмаган гидрометеорологик ахборотдан фойдаланувчиларга махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига ва Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар порталига жойлаштириш йўли билан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот ундан фойдаланувчиларга шартнома асосида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборотни тақдим этиш ва гидрометеорология фаолияти соҳасида бошқа хизматлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи томонидан ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборотни тақдим этиш ва гидрометеорология фаолияти соҳасида бошқа хизматлар кўрсатиш таҳлилий материалларни тайёрлаш, лаборатория ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадқиқот мавзуси бўйича тегишли гидрометеорологик ахборотдан олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг сўрови асосида бепул фойдаланишга, башарти Ўзбекистон Республикасининг Гидрометеорологик ахборот давлат фонди материаллари билан мустақил равишда ишланса, рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот давлат ҳокимияти органларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига, прокуратура органларига, судларга, шунингдек гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш бўйича фаолият олиб борувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига сўров бўйича бепул тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Давлат гидрометеорологик кузатувлар тармоғини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларини уларда махсус ваколатли давлат органининг гидрометеорологик станциялари ва постларини жойлаштириш учун ажратиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик ахборотнинг узлуксизлигини, тўлиқлигини, ишончлилигини ва фойдалана олинишини таъминлаш мақсадида гидрометеорологик станциялар ҳамда постлар ҳудудларининг чегараларида табиий шароитларнинг сақланишини таъминлайдиган муҳофаза зоналари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик станциялар ва постларнинг муҳофаза зоналари доирасида жойлашган ер участкаларидан ҳамда сув акваторияларидан муҳофаза зоналарида ишларни бажариш қоидаларига мувофиқ фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик станциялар ва постларнинг муҳофаза зоналари доирасида жойлашган ер участкаларидан ҳамда сув акваторияларидан фойдаланувчиларнинг мазкур ер участкаларидан ҳамда сув акваторияларидан фойдаланиши муҳофаза зоналарида ишларни бажариш қоидаларига мувофиқ чекланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик станциялар ва постларнинг муҳофаза зоналарида қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат гидрометеорологик кузатувлар тармоғининг бут сақланиши ва ундан фойдаланиш таъминланмайдиган ишларни махсус ваколатли давлат органининг розилигисиз амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик ахборотнинг ишончлилигида акс этиши мумкин бўлган хўжалик фаолиятини юритиш, объектларни қуриш, бошқа ишларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорологик кузатувлар таянч пунктларининг (гидрометеорологик станциялар ва постларнинг) ер участкалари олиб қўйилмайди ҳамда уларни бошқа жойга кўчириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолиятида фойдаланиладиган давлат мол-мулки хусусийлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат гидрометеорологик кузатувлар тармоғининг фаолияти халқаро стандартларга ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Гидрометеорология фаолиятини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Гидрометеорология фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Миллий гидрометеорология хизмати халқаро гидрометеорология тармоғининг ажралмас қисмидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда қонунчилиги асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ягона халқаро гидрометеорологик кузатувлар тармоқларини шакллантиришга ва ривожлантиришга, атроф табиий муҳитнинг ҳолати ҳамда унинг ифлосланиши устидан назоратни амалга оширишга, ахборот алмашишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатларнинг гидрометеорология хизматлари билан ҳамкорлик қилиш чоғида гидрометеорология фаолияти билан боғлиқ масалаларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди ҳамда ҳимоя қилади, шунингдек гидрометеорология фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорликни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг гидрометеорология фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органининг гидрометеорология фаолияти масалалари бўйича халқаро ҳамкорликда иштирок этиши тартиби Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ва қонунчилигида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолияти соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-745-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 03/22/745/0018-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)