Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Малакага эга бўлган шахсларнинг миллий реестрини, касбий стандартларнинг миллий регистрини, малакани баҳолаш марказларининг регистрини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусановнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Малакага эга бўлган шахсларнинг миллий реестрини, касбий стандартларнинг миллий регистрини, малакани баҳолаш марказларининг регистрини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусанов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 10 декабрь,
1632-IV-сон