12.01.2022 йилдаги 19-сон
Ҳужжат 12.01.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
а) 1-илованинг «Тошкент шаҳри» бўлими «Ўзбекистон давлат консерваторияси» сўзларидан кейин «Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-илованинг «VII. Таълим муассасалари» бўлими 1-банди «Ўзбекистон давлат консерваторияси» сўзларидан кейин «Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти» сўзлари билан тўлдирилсин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 29-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари «Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази» сўзларидан кейин «ҳамда давлат театрларида» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбошиси «Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда унинг Нукус филиалида» сўзларидан кейин «шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида» сўзлари билан тўлдирилсин.