Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 декабрь,
1709-IV-сон