Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-827-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-827-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақидаги таклифини кўриб чиқиб ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 30 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-827-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қайтарилсин.
2. Ушбу Қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 декабрь,
1595-IV-сон