20.10.1997 йилдаги 481-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.08.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ МУЛКИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН ТУШГАН МАБЛАғЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎғРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни жамлаш ва улардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш учун бериладиган кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уларни ўз вақтида қайтариш инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг қўшимча кафолатларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1998 йил 1 январдан бошлаб давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи давлат бюджетига йўналтирилади ва инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун фойдаланилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи давлат Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фондига ўтказилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш, бозор инфратузилмаси ташкилотларини шакллантириш учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрида қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолади ҳамда хусусийлаштириш Давлат дастурини амалга ошириш, инвестиция ва бозор тузилмаларини ташкил этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун фойдаланилади, шу жумладан, 5 фоизи Давлат мулки қўмитасининг идора қилиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш харажатларини қоплашда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг счётларидаги хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Ҳукуматнинг айрим қарорларига кўра хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ёки уларнинг бир қисми бошқа мақсадларга йўналтирилган тақдирда мазкур тартиб уларнинг қолган қисмига татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 96-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 1998 йил 1 январдан бошлаб давлатга тегишли акциялар пакетлари бўйича (Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорлари қабул қилинган корхоналар акциялари пакетлари бундан истисно) дивидендлар сифатида олинадиган даромадларнинг 50 фоизи давлат бюджетига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатга тегишли акциялар улуши бўйича дивидендларнинг қолган 50 фоизи корхоналар ихтиёрида қолади ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш мақсадларига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Давлат мулки давлат тасарруфидан чиқарилганда ва хусусийлаштирилганда, объектлар ким ошди савдоларида, танловлар ва биржа савдоларида сотилганда ҳақ тўлашнинг, тушган маблағларни тақсимлаш ва ҳисобга олишнинг, ушбу маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг Ягона тартиби»ни ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк ва «Бизнес-фонд» билан биргаликда тижорат банклари томонидан қарз олувчиларга махсус счётлар очилишини ва банклар томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширган ҳолда қарз олувчилар ва кредиторга касса хизмати кўрсатиш функцияси бажарилишини назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларига кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 1998 йил 1 февралгача бўлган муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 1 январгача амалга оширилган дастурлар бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан маблағлар тўлиқ тушишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорларнинг ва бошқа дебиторларнинг қайтарилишига ишонч бўлмаган қарзлари тузилмаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1997 йилда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида» 1996 йил 31 декабрдаги 469-сон қарорининг 8-банди 1998 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.А. Чжен ва Молия вазири Ж.Б. Сайфиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 20 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
481-сон