Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ МУЛКИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН ТУШГАН МАБЛАғЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎғРИСИДА
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни жамлаш ва улардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш учун бериладиган кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уларни ўз вақтида қайтариш инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг қўшимча кафолатларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1998 йил 1 январдан бошлаб давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
40 фоизи давлат бюджетига йўналтирилади ва инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун фойдаланилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
30 фоизи давлат Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фондига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
20 фоизи ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш, бозор инфратузилмаси ташкилотларини шакллантириш учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрида қолади;
10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолади ҳамда хусусийлаштириш Давлат дастурини амалга ошириш, инвестиция ва бозор тузилмаларини ташкил этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун фойдаланилади, шу жумладан, 5 фоизи Давлат мулки қўмитасининг идора қилиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш харажатларини қоплашда фойдаланилади.
Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг счётларидаги хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, 1998 йил 1 январдан бошлаб давлатга тегишли акциялар пакетлари бўйича (Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорлари қабул қилинган корхоналар акциялари пакетлари бундан истисно) дивидендлар сифатида олинадиган даромадларнинг 50 фоизи давлат бюджетига йўналтирилади.
Давлатга тегишли акциялар улуши бўйича дивидендларнинг қолган 50 фоизи корхоналар ихтиёрида қолади ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш мақсадларига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Давлат мулки давлат тасарруфидан чиқарилганда ва хусусийлаштирилганда, объектлар ким ошди савдоларида, танловлар ва биржа савдоларида сотилганда ҳақ тўлашнинг, тушган маблағларни тақсимлаш ва ҳисобга олишнинг, ушбу маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг Ягона тартиби»ни ўзгартириш ва унга қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин.
Марказий банк ва «Бизнес-фонд» билан биргаликда тижорат банклари томонидан қарз олувчиларга махсус счётлар очилишини ва банклар томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширган ҳолда қарз олувчилар ва кредиторга касса хизмати кўрсатиш функцияси бажарилишини назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларига кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 1998 йил 1 февралгача бўлган муддатда:
1998 йил 1 январгача амалга оширилган дастурлар бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан маблағлар тўлиқ тушишини таъминласин;
қарздорларнинг ва бошқа дебиторларнинг қайтарилишига ишонч бўлмаган қарзлари тузилмаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1997 йилда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида» 1996 йил 31 декабрдаги 469-сон қарорининг 8-банди 1998 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.А. Чжен ва Молия вазири Ж.Б. Сайфиддинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 20 октябрь,
481-сон