Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ КРЕДИТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини модернизациялаш лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукуматининг иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (ЕDCF) томонидан бериладиган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, ЕDCF, тўлов муддатини 5 йилга кечиктирган ҳолда, 3 фоизли йиллик фойда билан, 20 йил муддатга 12 млрд. 486 млн. Корея вони (қарийб 15 млн. АҚШ доллари) миқдорида имтиёзли кредит ажратади.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини модернизациялаш лойиҳасини амалга ошириш учун имтиёзли кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитга хизмат кўрсатиш бўйича молия агенти ҳисобланади;
«Маҳаллий телеком» акциядорлик компанияси кредитни ижро этиш бўйича агент ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кредитга хизмат кўрсатиш ва уни тўлаш ҳамда ундан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар «Маҳаллий телеком» акциядорлик компанияси корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Р. Раҳимов имтиёзли кредитни олишга розилик Нотасини имзолашга вакил қилинсин.
4. Молия вазири Корея Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси қарзларини ажратиш тўғрисидаги Шартномани, Корея Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси кредитини ажратиш тўғрисидаги Битимни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасидаги Кредит битимини имзолашга вакил қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Корея Республикаси Эксимбанки билан кредит битими бўйича юридик хулосани ЕDCF тартиботларида келишилган муддатларда расмийлаштирсин ва тақдим этсин.
6. Ушбу лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикасига келтириладиган асбоб-ускуналар божхона пошлиналаридан озод этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 2 октябрь,
460-сон