30.12.2021 йилдаги ПҚ-76-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.12.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлаш ҳамда соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) янгиланган асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини «Коррупциясиз соҳа»га айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитасининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг тузилмаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциялари туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари этиб қайта ташкил қилинсин ҳамда уларнинг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан бевосита лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Давлат экология қўмитаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат экология қўмитаси раисига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, Давлат экология қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва унинг таркибига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг штат бирликларига қўшимча штат бирликларини жорий қилиш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини ҳамда экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасини ҳамда экологик назорат тизимини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш тизимини янги даражага кўтариш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат экология қўмитасининг қуйидагиларни назарда тутувчи «Экологик патруль» ишлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати ва Миллий гвардиянинг патрулликка жалб этилган бўлинмаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича ваколатларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ижроси сўзсиз таъминланишини назорат қилишда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари билан яқиндан ҳамкорлигини ўрнатиш ҳамда қўшма профилактик тадбирларни ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардия ва Давлат экология қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича ваколатларини кенгайтириш юзасидан тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ижроси сўзсиз таъминланишини назорат қилишда ўзаро яқиндан ҳамкорликни ўрнатсин ҳамда қўшма профилактик тадбирларни ўтказиш амалиётини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маълумот учун қабул қилинсинки, Давлат экология қўмитасининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш ҳуқуқига эга ходимлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 285-моддасига асосан ҳуқуқбузарни маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсан кўрикдан ўтказиш, унинг ашёлари ва транспорт воситаларини кўздан кечириш ҳамда ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш ваколатларига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2022 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари қуйидаги шарт ва мажбуриятлар билан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ва суғориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур бандга асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериладиган ер участкаларида бино, иншоот, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш ҳамда енгил конструкцияли объектларни ўрнатиш ва қуриш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига тегишли ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган талаблар асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мазкур бандга асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериладиган ер участкаларида давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари томонидан белгиланган шарт ва мажбуриятлар бажарилиши устидан назорат ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардиянинг патрулликка жалб этилган бўлинмалари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январга қадар шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда шаҳарсозлик фаолияти натижасида шаклланган янги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкалари белгиланган тартибда тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш ҳуқуқи берилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари томонидан мазкур қарорнинг 9-10-бандларига асосан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ер участкаларида тегишли шарт ва мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминлаш бўйича.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 2022 йил 1 февралдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимларининг архитектура, капитал қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятида бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 3 нафардан иборат бўлган Экологик назорат бўлими ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Экологик назорат бўлимининг 1 нафар штат бирлиги Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг умумий штат бирликлари доирасида ҳамда 2 нафар штат бирлиги Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча ажратилиши орқали шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат экология қўмитаси кенг жамоатчилик, илмий тадқиқот институтлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этган ҳолда 2022 йил 1 декабрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологияга оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ихчамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратининг роли ва таъсирини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биохилмахилликни асраш, тиклаш ва кўпайтиришнинг аниқ механизмлари ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назорат ва мониторинг турларини амалга ошириш тартиби, шу жумладан «яшил иқтисодиётни» рағбатлантириш чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик экспертизани амалга ошириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3956-сон қарори 3-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари ва 4-банди, шунингдек, унга 1 — 5 иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-76-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати

Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамда унинг филиаллари*

«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси

Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази ҳамда унинг филиаллари*

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари

«Судочье-Акпетки»давлат буюртма қўриқхонаси

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази

Ҳисор давлат қўриқхонаси

«Жайрон» Бухоро ихтисослаштирилган питомниги

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази*

Зомин давлат қўриқхонаси

«Оқтоғ» давлат қўриқхонаси**

Сурхон давлат қўриқхонаси

«Борса-келмас» давлат буюртма қўриқхонаси**

Экологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мультимедия маркази*

Нурота давлат қўриқхонаси

«Хоразм» миллий табиат боғи

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси*

Қизилқум давлат қўриқхонаси

«Зарафшон» миллий табиат боғи

Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси

«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи**

Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари*

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда «Тоза ҳудуд» ДУК, уларнинг туман (шаҳар) филиаллари*

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти*

«Эко-энергия» илмий татбиқ этиш маркази*

Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси*

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Янги ташкил этилаётган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг марказий аппарати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳайъат

Раис

Ёрдамчи

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчиси

Инвестиция ва грантларни жалб қилиш масалалари бўйича раис маслаҳатчиси

Биохилмахилликни асраш бошқармаси

7

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция

8

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси

4

Матбуот хизмати

2

Рақамлаштириш ва кадастрни юритиш бошқармаси

4

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими

2

Юридик бўлим

3

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси

10

Атроф-муҳит ифлосланишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бошқармаси

4

Кадрлар бўлими

2

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқармаси

5

Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси

5

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими

3

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси

4

Биринчи бўлим

2

Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар бошқармаси

4

Молия бошқармаси

4

Ички аудит хизмати бўлими

2

Ишлар бошқармаси

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 83 нафар штат бирлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Раис

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Матбуот котиби

1

Биохилмахилликни асраш, рақамлаштириш ва кадастрни юритиш бўлими

3

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими

3

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция

6

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўйича бош мутахассис*

1

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича бош мутахассис

1

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими

2

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Бош юрисконсульт

1

Ижро интизомини назорат қилиш бўлими

2

Бухгалтерия

2

Атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими

(таҳлилий лаборатория)

10

Компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва уларнинг келиб тушишини назорат қилиш бўлими

2

Биринчи бўлим

1

Йиғма ахборот-таҳлил бўлим

2

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мутахассис

1

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўлими

2

«Тоза ҳудуд» ДУК ва унинг туманлардаги (шаҳарлардаги) филиаллари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўйича бош мутахассис ўз фаолиятида бевосита Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлимига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 44 нафар штат бирлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бошлиқ

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари

Матбуот котиби

1

Биохилмахилликни асраш, рақамлаштириш ва кадастрни юритиш бўлими

3-4

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими

2-3

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция

4 — 6

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўйича бош мутахассис*

1

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича бош мутахассис

0-1

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими

2-3

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Бош юрисконсульт

1

Ижро интизомини назорат қилиш бўлими

1-2

Бухгалтерия

1-2

Атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими

(таҳлилий лаборатория)

10 — 18

Компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва уларнинг келиб тушишини назорат қилиш бўлими

2

Биринчи бўлим

1

Йиғма ахборот-таҳлил бўлим

2-3

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мутахассис

1

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўлими

2

«Тоза ҳудуд» ДУК ва унинг туманлардаги (шаҳарлардаги) филиаллари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўйича бош мутахассис ўз фаолиятида бевосита Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлимига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони-39 — 55 нафар штат бирлиги, жами — 560.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарорига

5-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича давлат инспектори (инспекторлари)

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш давлат инспектори (инспекторлари)

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш давлат инспектори (инспекторлари)

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни назорат қилиш давлат инспектори (инспекторлари)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 1 293 нафар штат бирлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарорига

6-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасини ҳамда экологик назорат тизимини янада такомиллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини институционал ва ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш

1.

Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси кодекси лойиҳаси.

Лойиҳада:

экологияга оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ихчамлаштириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратининг роли ва таъсирини тубдан ошириш;

биохилмахилликни асраш, тиклаш ва кўпайтиришнинг аниқ механизмлари ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

экологик назорат ва мониторинг турларини амалга ошириш тартиби, шу жумладан «яшил иқтисодиётни» рағбатлантириш чоралари;

экологик экспертизани амалга ошириш тартиби назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил ноябрь

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника таъминотини қайтадан кўриб чиқиш, соҳага ахборот технологиялари ва инновацияларни татбиқ этиш бўйича масалалар назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда жараёнларнинг табиий кечиши мониторингини юритиш, инфратузилмасини шакллантириш ва илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боришнинг ягона методикасини ишлаб чиқиш.

Давлат экология қўмитаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

қаттиқ режимли муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда илмий-тадқиқотлар ўтказиш тартибини шакллантириш, мазкур тартибда олинган маълумотларни таҳлил қилиш, маҳаллий ва республика даражасида ҳисоботлар, таклифлар, прогнозлар тайёрлаш;

қаттиқ режимли муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда мониторинг ўтказиш тартибини шакллантириш;

табиий мажмуалар мониторинги маълумотларини биохилмахилликнинг ягона маълумотлар базасига киритиш, ҳисоботлар, таклифлар, прогнозлар тайёрлаш бўйича барча давлат органлари, муассасалари ва юридик шахслар учун ягона бўлган тартибни белгилаш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил июнь

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимларида самарали меҳнат қилиб, ижобий натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил май

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Ёшларда экологик билим ва кўникмаларни рағбатлантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида фаол эколог ўқувчиларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

умумий ўрта таълим мактабларида фаол эколог ўқувчиларни очиқ ва шаффоф усулда танлаш;

экологик саналарга қадар фаол эколог ўқувчилар орасидан танлов ғолибларини аниқлаш;

танлов ғолибларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

доимий

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Давлат экология қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича

6.

Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил 25 июнь) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, халқаро шартномаларни пухта таҳлил қилган ҳолда ўрганиб чиқиш, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларини прогноз қилиш ва ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Давлат экология қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Халқаро Тоза сув ва саломатлик Женева протоколига (2000 йил) аъзо бўлиб кириш масаласини кўриб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, халқаро шартномаларни пухта таҳлил қилган ҳолда ўрганиб чиқиш, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларини прогноз қилиш ва ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил май

Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенция (1979 йил 13 ноябрь, Женева ш.) ва унинг асосий протоколларига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, халқаро шартномаларни пухта таҳлил қилган ҳолда ўрганиб чиқиш, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларини прогноз қилиш ва ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил июнь

Давлат экология қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Қушларнинг миграциясида ва яшаш жойлари сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлган Судочье ва Жалтирбас кўлларини Халқаро аҳамиятга эга, асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойлари ҳисобланган сув-ботқоқ ҳудудлари тўғрисидаги Конвенциянинг (Рамсар конвенцияси) рўйхатига киритиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, халқаро шартномаларни пухта таҳлил қилган ҳолда ўрганиб чиқиш, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларини прогноз қилиш ва ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил сентябрь

Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Ўзбекистон Республикасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи йиғилишини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти котибияти билан учинчи йиғилишни ўзбек томони раислигида ташкил этишни келишиш;

учинчи йиғилиш кун тартиби, дастури ва бошқа ташкилий масалаларини ишлаб чиқиш.

Ҳисоб-китобларга асосан

2022 йил июнь

Давлат экология қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўйича

11.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган «Зарафшон» давлат миллий табиат боғини (2426,2 га) штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Давлат экология қўмитаси тасарруфига ўтказиладиган «Зарафшон» давлат миллий табиат боғини қабул қилиш — топшириш ишларини ташкил этиш бўйича комиссия тузиш;

топшириладиган «Зарафшон» давлат миллий табиат боғининг объектлари, моддий-техник бойликлари ва бошқа мулкларини хатловдан ўтказиш;

«Зарафшон» давлат миллий табиат боғини штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилиниши — топширилишини таъминлаш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил май

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

12.

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 1 423 бош Бухоро буғулари учун яшаш шароитларини яхшилаш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, биосфера резерватининг Бадай-тўқай бўлимида дарахтларни қуриб қолишидан сақлаш учун 3 км узунликда канал барпо қилиш ва Амударё дарёсидан сув чиқариш учун СНП-500 электр насосини ўрнатиш.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари

2022 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат экология қўмитаси

13.

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар турларидан фойдаланишни тақиқловчи ва чекловчи талабларни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги 290-сон қарорида белгиланган талабларни ўзгартириш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил июнь

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар Академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш соҳасида

14.

Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини янги таҳрирда қабул қилиш орқали такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бешта хавф-хатар тоифаси тизими ўрнига саноат тармоқлари ва/ёки кимё-физик параметрлар асосида чиқиндиларни таснифлаш тизимини жорий этиш;

ишлаб чиқаришда чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни, шунингдек, кончилик ва қайта ишлаш корхоналари чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни молиявий рағбатлантириш;

саноат объектларида хавфли чиқиндиларни экологик хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш;

ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар мавжуд бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, таркибида симоб мавжуд лампалар ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш тизимини ташкил этиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил август

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар

15.

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси ва санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари негизида унитар корхона шаклида Санитар тозалаш бўйича республика маркази ва унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳаси.

Лойиҳада Санитар тозалаш бўйича республика маркази ва унинг филиалларини молиялаштириш манбалари, асосий вазифалари ҳамда фаолиятини тартибга солиш бўйича нормалар назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил май

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги касбларни (эко-таҳлилчи, эко-аудитор, эколог-логист ва бошқа) жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, хорижий мамлакатларнинг тажрибасини пухта таҳлил қилган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги касбларни жорий этиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил август

Давлат экология қўмитаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

17.

Табиий норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада табиий норуда материалларини ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини тасдиқлаш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил июль

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, ҳудудларда ҳосил бўладиган хавфли тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш бўйича жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш, ушбу йўналишда инфратузилмани ривожлантириш, марказлашган тизим жорий этиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил май

Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19.

Кўп квартирали турар жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Қуйидаги қайта ишланадиган чиқиндиларни алоҳида тўпланишига эришиш мақсадида ҳудудларда алоҳида белгили контейнерлар ўрнатиш:

қайта ишланадиган чиқиндилар (полимерлар, қоғоз ва металл);

органик чиқиндилар (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган материаллар);

қайта ишланмайдиган чиқиндилар (композитли материаллар, тозаланмаган материаллар ва бошқа аралаш ҚМЧ);

хавфли маиший чиқиндилар (аккумуляторлар, батарейкалар, тиббиёт чиқиндилари ва бошқалар);

шиша идиш буюмлари.

Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари

2022 — 2026 йиллар

Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Ўзбекистон Республикасида саноат чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада хорижий етакчи консалтинг компаниялари мутахассислари ва грант маблағларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида саноат чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил ноябрь

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига кирадиган фаолият турлари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг тегишли мутахассисларини экология ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида малака ошириш курсларини жорий этиш масаласини ўрганиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига кирадиган фаолият турлари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ходимларига малака ошириш курсларини жорий қилишнинг маъмурий ва ҳуқуқий асослари ўрганилиб чиқиш ҳамда асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Давлат экология қўмитаси

22.

Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ташланишини сезиларли даражада камайтириш, автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёқилғи сарфини мақбуллаштириш мақсадида тажриба синов тариқасида электромобиллар фойдаланиш амалиётини жорий этиш ва уларни қувватлантириш станцияларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

тажриба синов тариқасида Давлат экология қўмитаси ва ҳудудий таркибий бўлинмалари учун автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрларига мувофиқ ажратилган хизмат автомобилларининг 20 фоизигача бўлган қисмини электродвигателга эга бўлган транспорт воситаларига алмаштириш ҳамда улар учун электромобилларни қувватлантириш станцияларини ташкил этиш;

Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2022-2023 йиллар давомида

Давлат экология қўмитаси

тажриба синов натижаларини танқидий таҳлил қилган ҳолда хизмат автомобилларини тўлиқ электродвигателга эга бўлган транспорт воситаларига алмаштириш бўйича асослантирилган таклиф киритиш.

2023 йил ноябрь

23.

Қизилмия, каврак (қизил китобга киритилмаган турлари), ковул ва бошқа доривор ўсимликлар ёки уларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган илдизлари, пиёзбошлари, таналари, поялари, новдалари, пўстлоғи, барглари, ғунчалари, гуллари, уруғлари, мевалари, шарбати (елими) ва бошқа маҳсулотларини ўзбошимчалик билан йиғиш учун жавобгарлик масаласини ўрганиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Давлат экология қўмитаси

24.

«Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятини жойлаштириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, ер участкалари белгиланган тартибда Давлат экология қўмитасига давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш чоралари кўрилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил март

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат экология қўмитаси

V. Атмосфера ҳавосини, сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича

25.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонасини Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонасини Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига ўтказиш бўйича ташкилий ва ҳуқуқий механизмлар назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

26.

Тажриба тариқасида атроф-муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган 2 та корхонанинг атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларида намуналар олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар ўрнатиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, I-тоифага мансуб корхоналарда танлов асосида 2 дона автоматик станциялар ўрнатиш, уларни ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш ва амалга оширилган ишлар натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари

2022 йил декабрь

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

27.

Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларидан ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш мақсадида электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси асосида халқаро стандартларга мос келувчи энергия самарадорлиги ва экологик тавсифлари юқори электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш;

«яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбалари маҳсулотларини лойиҳалаштирганлик, ишлаб чиқарганлик ва молиялаштирганлик учун юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан рағбатлантириш чораларини кўриш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил октябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Республика бўйича 50 та ер усти табиий сув объектлари (дарёлар, кичик дарёлар ва табиий кўллар)нинг санитария-муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш ишларини босқичма-босқич якунига етказиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш бўйича 2022 йилда 12 та, 2023 йилда 10 та, 2024 йилда 10 та, 2025 йилда 10 та, 2026 йилда 8 та сув объектлари учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

сув ҳавзаларининг сувни муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

2022 — 2026 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат экология қўмитаси

VI. Экологик фожиаларни бартараф этиш бўйича

29.

Қорақалпоғистон Республикасидаги табиий кўллар барқарор ушлаб турилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, Мўйноқ, Қўнғирот ва Тахтакўпир туманларидаги кўллар тизимини қўшимча сув билан таъминлаш чораларини кўриш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

2022-2023 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Айдар-Арнасой кўллар тизими сув ҳажмининг камайиши кузатилаётганлигини инобатга олиб, сув сатҳининг 245 м кўрсаткич нуқтасида барқарор ушлаб турилишини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада:

Айдар-Арнасой кўллар тизимига қўшимча сув оқими билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш бўйича Идоралараро Ҳукумат ишчи комиссиясини тузиш;

Айдар-Арнасой кўллар тизими билан боғлиқ ҳолатни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, оқибатларини таҳлил қилиш ва уларни олдини олиш бўйича таклиф киритиш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, тўпланиб келаётган экологик муаммоларни таҳлил қилиш, келгусида барқарор экологик вазиятни сақлаш ва экологик фожиаларнинг олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

манфаатдор ташкилотлар ва жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш;

ҳудуддаги тўпланиб келаётган экологик муаммоларни таҳлил қилиш;

келгусида барқарор экологик вазиятни сақлаш ва экологик фожиаларни олдини олиш бўйича дастур лойиҳасини шакллантириш;

ҳудудларнинг дастур лойиҳаларини умумлаштирилган ҳолда республика бўйича умумий дастур лойиҳасини шакллантириш ва тасдиқлаш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил июнь

Давлат экология қўмитаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/76/1231-сон; 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон; 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон; 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон; 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 26.03.2025 й., 06/25/56/0274-сон)