28.12.2021 йилдаги 780-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кредит линиясини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашишда чет эл кредит линиялари маблағларидан фойдаланиш ҳамда улар орқали тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти миллий банки» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзмиллийбанк» АЖ) томонидан Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (кейинги ўринларда — ОИИБ) умумий қиймати 200 млн АҚШ долларига тенг кредит линиясини жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу келишувларга кўра, ОИИБнинг кредит линияси давлат кафолати остида бир нечта траншлар асосида, жумладан, ҳар битта транш 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан, фоиз ставкаси 6 ойлик Либор плюс йиллик 0,65 фоиз, ОИИБнинг 0,25 фоиз бошланғич бир марталик ташкилий комиссияси ва йиллик 0,25 фоиз кредит линиясининг фойдаланилмаган қисми учун ҳисобланиладиган мажбурият комиссияси билан жалб қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинадиган маблағлар коронавирус пандемияси оқибатларидан жабрланган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва ўз фаолиятини тиклашга, уларни айланма маблағлар билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, шу жумладан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзмиллийбанк» АЖ ОИИБ томонидан ажратиладиган кредит линияси бўйича қарз олувчи ҳисобланади ва унга ОИИБ кредит линиясини жалб қилиш бўйича тегишли қарз шартномасини имзолаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмиллийбанк» АЖга жалб қилинаётган ОИИБ кредит линиясининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро органи вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмиллийбанк» АЖ ОИИБ томонидан ажратиладиган кредит линиясининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шу жумладан кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар (лойиҳанинг самарадорлиги, натижадорлиги, кредитни тўлиқ қайтариш муддатлари ва лойиҳа қийматларини мақбуллаштиришни кўрсатган ҳолда) бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмиллийбанк» АЖга ОИИБнинг жалб қилинган маблағларини қайтариш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, фоизлар, бошланғич бир марталик ташкилий комиссия ва мажбурият комиссияси ҳақларини тўлаш ва бошқа харажатлар бўйича тўловлар «Ўзмиллийбанк» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига тузилаётган қарз шартномаси бўйича «Ўзмиллийбанк» АЖнинг ОИИБ олдидаги кредит мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда ОИИБ томонидан талаб этилган шаклда давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати учун тўловлар қарзнинг қолдиқ суммасига (қарзни қоплаш жадвалига мувофиқ) йиллик 0,5 фоиз миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати юзасидан ОИИБ томонидан талаб этилган шаклда белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзмиллийбанк» АЖга жалб қилинаётган ОИИБнинг кредит линиясини жозибадорлигини ошириш ва маблағларнинг фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида, ОИИБ билан кредит линияси жалб қилиниши ва молиялаштириш тартиби юзасидан қўшимча музокаралар олиб борилишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмиллийбанк» АЖга музокаралар якуни бўйича ОИИБ билан тузилиши мўлжалланган қарз шартномаси шартларига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
780-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/780/1211-сон)