Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
«Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3076-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон «Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 20-2018-сон «Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3076, 2018 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 41-сон, 816-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 ноябрь,
44-2021-сон
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 44-2021-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Қоидаларда:
а) муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги «ҳарбий олий» деган сўзлар «олий ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 2-илова 17-позициясининг «Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш» устунидаги «илмий-техник» деган сўзлар «илмий» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 10/21/3076-1/1181-сон)