Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Реклама тўғрисида»ги ҚЛ-750-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 135-моддасига мувофиқ «Реклама тўғрисида»ги ҚЛ-750-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси маромига етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасига қайтарилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига қайтадан иккинчи ўқишда киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 ноябрь,
1508-IV-сон