Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида»ги ҚЛ-849-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 13 ноябрда киритилган «Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида»ги ҚЛ-849-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 ноябрь,
1547-IV-сон