Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги ҚЛ-376-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 июлда иккинчи ўқишда кўриб чиқиш давомида маромига етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасига қайтарилган «Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-376-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қайта кўриб чиқишга доир Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 ноябрь,
1453-IV-сон