Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги ҚЛ-376-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-376-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 ноябрь,
1462-IV-сон