Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-827-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-827-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 30 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-827-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 ноября,
1446-IV-сон