10.12.2021 йилдаги 747-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.08.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бозор муносабатларини жорий қилиш, пахта хом ашёсини қайта ишлаш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган тармоқлар интеграциялашувини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорига мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини пахта-тўқимачилик кластерларига баҳоланган қийматда 5 йил муддатда бўлиб тўлаш шарти билан сотиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари ҳамда улушини баҳоланган қийматда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан истисно тариқасида тўғридан-тўғри пахта-тўқимачилик кластерларига белгиланган тартибда сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизация қилиш шарти билан сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини сотиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тақдирда, томонлар ўртасида тузилган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш Лойиҳа офиси билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта тозалаш корхоналарининг бошқарув органларида 1-иловага мувофиқ сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини хатловдан ўтказиш ва белгиланган тартибда баҳолаш ҳамда сотиш ташаббуси билан чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта тозалаш корхоналарининг бошқарув органлари қарорларига асосан пахта-тўқимачилик кластерлари билан тегишли шартномалар тузилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
747-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик кластерларига сотиладиган пахта тозалаш корхоналари, пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Пахта-тўқимачилик кластерлари

Сотиладиган объект номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани

«Taqiyatas tex» МЧЖ

«Хўжайли пахта тозалаш» АЖга қарашли «Ҳамза» ва «Найман» пахта қабул қилиш масканлари

2.

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани

«Shоmanay agro klaster» МЧЖ

«Хўжайли пахта тозалаш» АЖга қарашли «Шуманай», «Карабайли», ва «Дўстлик байроғи» пахта қабул қилиш масканлари

3.

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани

«Agro Тoʼrtkoʼl tekstil cluster» МЧЖ

«Хўжайлипахтатозалаш» АЖга қарашли «Қонликўл», «Янгитурмуш», ва «Қўнғирот» пахта қабул қилиш масканлари

4.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани

«Midasiatex cluster» МЧЖ

«Хўжайли пахта тозалаш» АЖ ва «Хатеп» пахта қабул қилиш маскани

5.

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани

«Kegeyli Chimboy agroklasteri» МЧЖ

«Халқабод пахта тозалаш» АЖ ҳамда «Кегейли», «Б. Каримбердиев», «Чимбой» ва «Кенес» пахта қабул қилиш масканлари

6.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир, Қораўзак ва Нукус туманлари

«Qoraqalpogiston agrocluster» МЧЖ

«Халқабод пахта тозалаш» АЖга қарашли «Тахтакўпир», «Қуралпа», «Қоракўл» ва «Шортанбай» пахта қабул қилиш масканлари

7.

Жиззах вилояти Арнасой тумани

«Agro Elegant klaster» МЧЖ

«Учтепапахтатозалаш» АЖ ва «Фарғона» пахта қабул қилиш маскани

8.

Қашқадарё вилояти Қарши тумани

«Cluster Khilal» МЧЖ

«Бешкент пахта тозалаш» АЖга қарашли «А. Икромов» пахта қабул қилиш маскани

9.

Қашқадарё вилояти Қарши тумани

«Qarshi agroklaster» МЧЖ

«Бешкент пахта тозалаш» АЖ маъмурий биноси ва унга қарашли «Чўлибўстон» ва «Дўстлик» пахта қабул қилиш масканлари

10.

Наманган вилояти Наманган шаҳри

«Наманган пахта текс» МЧЖ

«Наманган минтақавий пахта терминали» МЧЖ*

11.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани

«Amina gold invest» МЧЖ

«Kаттақўрғон пахта тозалаш» АЖга қарашли «Каттаминг», «Ўзбекистон» ва «Ёдгорхўжа» пахта қабул қилиш масканлари

12.

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани

«Paxtachi klaster» МЧЖ

«Зиёвуддин пахта тозалаш» АЖ ҳамда «Хумор» ва «Султонобод» пахта қабул қилиш масканлари

13.

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани

«Shorchi Indenim klaster» МЧЖ

«Шўрчи пахта тозалаш» АЖ ва «Далварзин» пахта қабул қилиш маскани

14.

Сурхондарё вилояти Бандихон тумани

«Bandiхon textile cluster» МЧЖ

«Қизириқ пахта тозалаш» АЖга қарашли «Пахтакор» пахта қабул қилиш маскани

15.

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани

«White gold klaster» МЧЖ

«Бахт пахта тозалаш» АЖ ҳамда «Малек» ва «Наврўз» пахта қабул қилиш масканлари

16.

Сирдарё вилояти Сардоба тумани

«Sardoba universal cluster» МЧЖ

«Пахтаобод пахта тозалаш» АЖ ва корхона қошидаги пахта қабул қилиш маскани

17.

Сирдарё вилояти Ховос тумани

«Zamon tex» МЧЖ

«Пахтаобод пахта тозалаш» АЖга қарашли «М. Улуғбек» пахта қабул қилиш маскани

18.

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани

«Textile technologies group» (TTG) ХКМЧЖАРK Oqoltin» UK)

«Сардобапахтатозалаш» АЖ ҳамда «Андижон», «Фарғона» ва «У. Носир» пахта қабул қилиш масканлари

19.

Тошкент вилояти Бўка тумани

«Textile technologies group» (TTG) ХКМЧЖАРK Boʼka» UK)

«Бўкапахтатозалаш» АЖҳамда «Шалабаев», «Ровот», «Кўк-Орол» ва «Хўжақўрғон» пахта қабул қилиш масканлари

20.

Тошкент вилояти Пискент тумани

«Real agro cotton» МЧЖ («Koʼkcha textile» МЧЖ)

«Пискентпахтатозалаш» АЖгақарашли «Керовчи» ва «Муротали» пахта қабул қилиш масканлари

21.

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани

«Real agro cotton» МЧЖ («Koʼkcha textile» МЧЖ)

«Ўзбекистонпахтатозалаш» АЖҳамда «Жумабозор» ва «Ўртасарой» пахта қабул қилиш масканлари

22.

Фарғона вилояти Бувайда тумани

«Prof tekst plyus» МЧЖ

«Қўқон-2 пахта тозалаш» АЖ ҳамда «Янгиқўрғон», «Янги ҳаёт», «Бачкир» ва «Бувайда» пахта қабул қилиш масканлари

23.

Фарғона вилояти Бешариқ тумани

«Lux yan tex» МЧЖ

«Бешариқ пахта тозалаш» АЖ ҳамда «Яккатут» ва «Рапқон» пахта қабул қилиш масканлари

24.

Фарғона вилояти Данғара тумани

«Musavartex» МЧЖ ҚК

«Бешариқ пахта тозалаш» АЖга қарашли «Найманча», «Оқжар», «Мулкобод» ва «Пахтакор» пахта қабул қилиш масканлари

25.

Фарғона вилояти Бағдод тумани

«Ferghana spinning» МЧЖ ҚК

«Бағдод пахта тозалаш» АЖ ва корхона қошидаги пахта қабул қилиш маскани

26.

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани

«Нamza expo art Textile» XК

«Бағдодпахтатозалаш» АЖгақарашли «Олтиариқ», «Қизилтепа» ва «Эскиараб» пахта қабул қилиш масканлари

27.

Фарғона вилояти Қува тумани

«Bahodir logon textile» МЧЖҚК

«Қувапахтатозалаш» АЖгақарашли «Бўстон» пахта қабул қилиш маскани

28.

Хоразм вилояти Гурлан тумани

«Gurlan global teks» МЧЖ

«Гурлан пахта тозалаш» АЖ ва корхона қошидаги пахта қабул қилиш маскани

281.

Хоразм вилояти Гурлан тумани

«Gurlan global teks» МЧЖ

«Gurlan baraka teks» МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз улуши**

29.

Хоразм вилояти Янгибозор тумани

«Yangi bozor textilе agro cluster» МЧЖ

«Янгибозорпахтатозалаш» АЖва «Боғолон» пахта қабул қилиш маскани

30.

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани

«Tuproqqal'a textil» МЧЖ

«Хазорасп пахта тозалаш» АЖга қарашли «Питнак» ва «Тупроққалъа» пахта қабул қилиш масканлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* «Наманган минтақавий пахта терминали» МЧЖнинг устав капиталидаги улуши 10,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 800 та иш ўринларини яратиш ҳамда пахта толасини қайта ишлаш ва кейинчалик ундан юқори сифатли матолар ишлаб чиқаришни ташкил этиш шарти билан сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** «Gurlan baraka teks» МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз улуши «Gurlan global teks» МЧЖга ўн йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 августдаги 477-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 09/22/477/0781-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 38-сон, 768-модда) 2-илованинг рус тили матнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 22-позициянинг «Хлопкозаводы и заготовительные пункты» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АО «Бешкент пахта тозалаш» с заготпунктами «Кавчун», «Талликурган» и «Карши»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 32-позиция ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 34-позициянинг «Хлопкозаводы и заготовительные пункты» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АО «Каттакурган пахта тозалаш» и заготпункт «Кадан»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 36, 43, 53, 55 ва 57-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ва уларга сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктлари бино ва иншоотлари рўйхатининг 1, 15, 16, 18 ва 20-позициялари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 09/21/747/1145-сон; 31.08.2022 й., 09/22/477/0781-сон)