Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг
Қарори
Вилоят ҳокимининг ўз кучини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-, 24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6075-сон Фармони ва вилоят адлия бошқармасининг 2021 йил 16-апрелдаги 20-8/1/140-сонли хатига асосланиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилди:
1. Вилоят ҳокимининг ўз аҳамиятини йўқотган қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
вилоят ҳокимининг 2013 йил 24 январдаги «Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги 34-сон;
2019 йил 16 январдаги «Бухоро вилоятида йўловчилар ташиш автомобиль транспорти учун тарифларни белгилаш тўғрисида»ги 13-сон қарори.
2. Вилоят ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати (О. Жўраев) ушбу қарорни «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталари ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эьтиборан кучга кириши белгилансин.
4. Мазкур қарор ижросининг назорати халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Б. ЗАРИПОВ
Бухоро ш.,
2021 йил 25 май,
185/35-VI-сон