Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Қарори
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2690-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 613-сон «Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 2690, 2015 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й, 25-сон, 336-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ионлаштирувчи нурланиш манбаи (ИНМ) — ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда;».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 ноябрь,
03/ЮБ-12-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/2690-3/1120-сон)