Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Пойтахт банк» акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат акциялари пакетини сотиш ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда банк тизимига стратегик инвесторлар жалб этилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон уй-жойларни қуриш кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2824-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 100 фоиз муассислигида ташкил этилган «Пойтахт банк» АЖнинг устав капиталини шакллантиришга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 100 млрд сўм ажратилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармонига мувофиқ банклардаги давлат акциялари пакетини сотиш белгиланганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан «Пойтахт банк» АЖ устав капиталидаги давлат улушини инвесторларга сотиш халқаро консультантларни жалб этган ҳолда оммавий савдолар орқали амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, «Пойтахт банк» АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотиш бўйича олди-сотди битими қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидан ташқарида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги «Пойтахт банк» АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялари пакетини сотишдан тушган маблағларни белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 ноябрь,
719-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2021 й., 09/21/719/1108-сон; 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)