24.11.2021 йилдаги 709-сон
Ҳужжат 10.09.2022 санаси ҳолатига
Ҳужжат 03.03.2025 санаси ҳолатига
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
қарори
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24 ва 242-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонининг 14-банди, «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:
1. Қуйидагилар:
деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танловга чиқариш материалларини тайёрлаш, танловни ташкил этиш, унда иштирок этиш, танлов ғолибини аниқлаш ва танлов натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини очиқ электрон танловга чиқариш материалларини тайёрлаш, танловни ташкил этиш, танлов ғолибини аниқлаш ва танлов натижаларини тасдиқлаш ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби, иккиламчи ижарага берганлик учун тўловларни амалга ошириш, иккиламчи ижарага бериш шартномасига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
туман (шаҳар) ҳокимликлари манфаатдор давлат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойига қадар (заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади;
киритилган лойиҳалар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг, туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини очиқ электрон танловга қўйиш чораларини кўради;
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган ҳудудларни ихтисослаштириш йўналишлари йил давомида захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича лойиҳа тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда такроран ўтказилган очиқ электрон танловда ҳам ғолиб аниқланмаган ер участкалари бўйича ер тузиш лойиҳаларини янгидан шакллантириш, заруратга кўра, ер учаскасининг майдони, ихтисослигини ўзгартирган ҳолда талаб юқори бўлган бошқа йўналишлар бўйича очиқ электрон танловга чиқарилишини таъминласин.
туман (шаҳар) ҳокимликлари манфаатдор давлат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойига қадар (заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди;
туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш чораларини кўради;
ҳудудларни ихтисослаштириш йўналишлари йил давомида захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича лойиҳа тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
3. Белгилаб қўйилсинки:
3. Белгилаб қўйилсинки:
қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловлар тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади ҳамда уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади;

мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар қатъий равишда инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли ҳудудда қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги сўнги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган маблағларнинг аниқ ҳисобини юритиш, ундириш муддатларини белгилаш ва ушбу маблағларни сарфлаш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 31-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
32. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш материалларини тайёрлаш, ташкил этиш, унда иштирок этиш, электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини аниқлаш ва натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш ҳамда ғолибнинг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 32-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
33. Белгилансинки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага бериш (бошқа шахсга ўтказиш) кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тартибида амалга оширилади ва нотариал тартибда тасдиқланади.
Адлия вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш (ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш) юзасидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан қуйидагилар инобатга олинишини катъий таъминласин:
ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиш;
ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, бунда юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган бўлса, беш йил давомида фойдаланган бўлиши шартлиги;
очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлаган бўлиши.
34. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиш бўйича нотариал идорага мурожаат қилиш, битимни расмийлаштириш, ер участкасини бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда қайта ижарага бериш ҳамда ерни ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни ижара муддатининг қолган даврига расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартиби тўғрисидаги низом 33-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
Тошкент ш.,
2021 йил 24 ноябрь,
2021 йил 24 ноябрь,
709-сон
709-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига
1-ИЛОВА
Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тартибини белгилайди.
Мазкур Регламент талаблари якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик юритиш учун ер участкалари беришга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли ташкилотлар — ер тузиш лойиҳаларини келишадиган ташкилотлар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ер участкасидан фойдаланиш мақсади ва ихтисослиги бўйича), Сув хўжалиги вазирлиги (сув таъминоти, ирригация ва мелиорация иншоотлари бўйича) ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари;
ер тузиш лойиҳаси — ягона мавзе бўйича контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда, ер участкаси чегаралари, ҳудуднинг ихтисослиги, ишлаб чиқариш йўналиши, суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлари ҳисобга олинган муайян ер участкасини ижарага бериш учун ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти;
закалат — иштирокчи томонидан танловда қатнашиш учун кафолат таъминоти сифатида киритиладиган пул;
лот — буюртмачи томонидан танловда ер участкасини ижарага бериш учун савдо платформасига қўйилган объект;
оператор — савдо платформасида танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
очиқ электрон танлов — лотни ижарага беришда талабгорлардан келиб тушган таклифлар орасидан энг яхши таклифни автоматик равишда баҳолаш йўли билан ғолибни аниқлаш бўйича ўтказиладиган очиқ электрон танлов шакли;
талабгор — лотни қўлга киритиш бўйича қизиқиш билдириб, очиқ электрон танловда иштирок этиш учун мурожаат қилган, ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс;
танлов ғолиби — очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор;
танловнинг салоҳиятли ғолиби — танлов ғолибининг таклифидан кейинги энг яхши таклифни тақдим этган талабгор;
техник узилиш — танлов жараёнида бир ёки бир нечта иштирокчининг қатнашишини ёки мазкур Регламент талаблари асосида операторнинг хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайдиган савдо платформасидаги техник носозликлар;
шахсий кабинет — иштирокчига танловларга буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформанинг махсус бўлими;
шахсий ҳисобварақ — савдо платформаси маълумотлар базасида талабгор рўйхатдан ўтганда автоматик равишда очиладиган ҳисобварақ;
электрон буюртма — деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов асосида реализация қилиш бўйича танлов ташкил қилиш юзасидан ижрочи томонидан операторга бериладиган электрон буюртма;
электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берувчи имзо;
«E-IJARA» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «E-IJARA» АТ) — ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишни амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;
«E-AUKSION» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — ер участкаларини ижарага бериш учун очиқ онлайн танловларни ташкил этиш ахборот тизими.
3. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
4. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддатларга ва ўлчамларда ижарага берилади.
41. Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган аҳоли пунктига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган экин майдонларини аҳолига бериш учун 2022-2023 йилларда ташкил этиладиган очиқ электрон танловда бир нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.
2-боб. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танловга қўйиш бўйича материалларни тайёрлаш тартиби
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни электрон ахборот алмашинув орқали Ижрочига юборади:
ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда);
ер участкасининг электрон харитасида кўрсатиш учун ер участкасини кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);
мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда Давлат кадастрларини юритувчи вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимида маълумотларни тўлиқлигига жавобгар ҳисобланади.
6. Жисмоний шахслар «E-IJARA» АТ га бўш турган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ижрочи жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида очиқ электрон танловдаги маълумотлар билан солиштириб таклифни қабул қилади ёки сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. Бўш ер участкаси аниқланган тақдирда ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари таклиф этилган ер участкасини ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирлари юзасидан кўриб чиқади. Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан уч иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига электрон ахборот алмашинув орқали буюртма беради.
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари беш иш куни ичида мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокимлиги номига расмийлаштиради, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ёки рад этиб, бунинг сабабларини электрон ахборот алмашинуви орқали «E-IJARA» АТга жойлаштиради.
Бунда кадастр йиғмажилдини (паспортини) тайёрлаш ва ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган миқдорларда қопланади.
Жисмоний шахслар ваколатли органларнинг мурожаатини кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этганлик устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
7. Ижрочи уч иш куни ичида «E-IJARA» АТ орқали юклаб олинган туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолати (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослиги, сув билан таъминланганлик даражаси ва ирригация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар)дан келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.
Ижрочи очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкаси бўйича ушбу Регламентнинг 4-бандида белгиланган қишлоқ хўжалиги мақсадлари ва ўлчамларидан келиб чиқиб, бир нечта ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиши мумкин.
Ҳар бир ер тузиш лойиҳасига «E-IJARA» АТда автоматик тарзда ўзига хос рақам берилади.
Битта яхлит контурдаги бир нечта лотлар учун умумлашган ягона ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ижрочи томонидан ҳар бир лотнинг буюртмасига ер участкасини идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар киритилади.
8. Ижрочи ҳар бир ер тузиш лойиҳасини Кадастр агентлигидан олинган дастлабки форматларда келишиш учун ваколатли ташкилотларга «E-IJARA» АТ орқали юборади.
Очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкасида давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, мелиорация ва ирригация иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжуд бўлган ҳолатларда қўшимча равишда давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли органлар билан ҳам келишилади.
9. «E-IJARA» АТга ер тузиш лойиҳалари жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида:
а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:
«E-IJARA» АТ да қабул қилинган тегишли қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган белги қўйилади;
келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади;
келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;
белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳалари келишилган ҳисобланади;
Кадастр агентлигига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;
б) туман (шаҳар) ҳокимлиги тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-IJARA» АТ орқали ижрочига юборади, бунда:
туман (шаҳар) ҳокимлиги очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкасининг ихтисослашуви ва йўналишига ўзгартириш киритиш ҳақида ёки очиқ электрон танловда иштирок этувчи шахслар (очиқ электрон танловга қуйилган ер участкаси жойлашган ҳудуддаги жисмоний шахслар) доирасини белгилаган ҳолда ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин, бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди;
10. Ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ер участкасининг майдони (гектарда) ва тоифаси ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот;
б) инфратузилма объектлари мавжудлиги тўғрисида маълумот;
в) ер участкасининг (1:2000 миқёсдаги, яйловлар учун 1:5000 миқёсдаги) қишлоқ хўжалиги электрон харитасидан кўчирмаси, ер тузиш лойиҳасининг чегаралари ва манзили;
г) чегарадош ер участкалари фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар.
12. Ижрочи уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, лойиҳани тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига қайта киритади.
Бунда ваколатли ташкилотлар билан қайтадан келишиш талаб этилмайди.
13. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни ичида тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-IJARA» АТ орқали ижрочига юборади.
Ер тузиш лойиҳаси белгиланган муддатда тасдиқланмаган ҳолларда лойиҳа тасдиқланган ҳисобланади ва ҳаракат «E-IJARA» АТ да автоматик тарзда кейинги босқичга ўтади.
14. Ижрочи бир иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган ер тузиш лойиҳаси асосида ер участкасини очиқ электрон танловга қўйиш тўғрисида ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон буюртмани «E-IJARA» АТ орқали операторга юборади.
Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинади.
Бунда, лотларга бўлинган контурнинг яхлитлигини таъминлаган ҳолда бир хил турдаги маҳсулот экиш бўйича ер тузиш лойиҳаси тайёрланиб, бир йўла юбориладиган буюртманома билан очиқ электрон танловга чиқарилади.
15. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, оператор томонидан буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмани «E-IJARA» АТ орқали ижрочига қайтаради.
16. Ижрочи буюртмани қайтаришга асос бўлган камчиликларни бир иш куни ичида тўлиқ бартараф этиб, такроран электрон буюртмани «E-IJARA» АТ орқали операторга юборади.
3-боб. Очиқ электрон танловни ташкил этиш тартиби
17. Оператор буюртма келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида очиқ электрон танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси лойиҳасини савдо платформада эълон қилади.
Эълон қўшимча равишда оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва газеталарида ҳам эълон қилиниши мумкин.
18. Очиқ электрон танлов хабарнома ва лот ҳақида эълон берилган кундан бошлаб 15 календарь кунидан сўнг ўтказилади.
19. Очиқ электрон танловда иштирок этиш учун аризалар савдо платформаси орқали юборилади. Бунда:
икки ёки ундан ортиқ лотлар бўйича очиқ электрон танловда ғолиб бўлган талабгорга фақат битта ер участкаси учун ғолиблик баённомаси расмийлаштирилади, танлов ғолибига ер участкаларидан бирини танлаш имконияти берилади, қолган лотлар бўйича танлов натижалари бекор қилинади, бунда бекор қилинган лотлар бўйича закалат пул танлов ғолибига қайтарилади;
очиқ электрон танловда бир маротаба ғолиб бўлган шахс кейинги танловларда иштирок этмайди;
амалдаги деҳқон хўжалиги юритиш учун олинган ер участкаси бўйича шартнома бекор бўлганда «E-IJARA» АТ орқали операторга хабар беради ва қайта очиқ танловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
20. Очиқ электрон танловда қатнашиш учун талабгорларнинг аризаси хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га (GMT+5) қадар савдо платформаси орқали қабул қилинади.
Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган аризалар қабул қилинмайди.
Талабгор ариза қабул қилиш муддати давомида ўз аризасини қайтариб олишга ва қайта топширишга ҳақли.
21. Хабарнома ва лотга оид ахборот танлов бошланишидан камида 15 календарь кунидан олдин савдо платформасида эълон қилинади.
Хабарномада қуйидагилар акс эттирилади:
танлов шакли, ўтказиладиган санаси, танлов натижаларини эълон қилиш вақти;
лот рақами ва объект номи;
танловда қатнашиш учун ариза қабул қилишни якунлаш санаси ва вақти;
танлов объектига оид буюртмада кўрсатилган ва унга илова қилинган маълумот ва ҳужжатлар;
закалат пулининг миқдори;
ижрочининг манзили ва телефон рақами;
ижрочи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
танлов объектини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) тартиби;
танлов шартларини савдо платформасида эълон қилиш;
объектнинг жойлашган манзили, фотосурати ва геолокацияси.
Оператор томонидан савдо платформасида танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома эълон қилингандан кейин танлов шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Ижрочи томонидан буюртмани савдо платформасидан чиқариб олиш ҳамда танлов шартларини ўзгартирилган ҳолда буюртмани қайта юбориш ҳолатлари бундан мустасно.
Оператор ижрочи томонидан тақдим этилган танлов объекти бўйича маълумот ва ҳужжатлар юзасидан жавобгар ҳисобланмайди.
4-боб. Очиқ электрон танловда иштирок этиш тартиби
22. Талабгорлар очиқ электрон танловда иштирок этиш учун:
савдо платформаси орқали ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклдаги аризани ЭРИ билан ёки платформада яратилган махсус идентификациялаш имкониятидан фойдаланган ҳолда тасдиқлаб юборади;
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги закалат пулни операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритади, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га ва 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгорлар ушбу тўловдан озод қилинади.
23. Ариза ушбу Регламент талабларига мувофиқ тақдим этилган тақдирда, оператор зудлик билан талабгорга очиқ электрон танловда иштирок этиш учун рухсат беради, шунингдек, уяли алоқа телефонига ва электрон почта орқали талабгорнинг танлов иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабар беради.
Талабгор хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.
24. Ушбу Регламентнинг 22-бандида назарда тутилган закалат пул талабгор томонидан операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритилмаганда, талабгорлар танловда иштирок этишига рухсат берилмайди (тўловдан озод қилинган талабгорлар бундан мустасно).
Талабгор томонидан савдо платформасига киритилган маълумотлар, шу жумладан, танлов таклифларининг ҳаққонийлиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.
Очиқ электрон танловга талабгорлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмагани ёхуд танлов савдоларига оид маълумотлар билан танишиб чиқмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.
5-боб. Очиқ электрон танловни ўтказиш ва балл бериш тартиби
25. Танлов натижалари бўйича талабгорларнинг рўйхати, танлов таклифлари ва уларга берилган баллар танлов ўтказиладиган кун соат 09:30 да (GMT+5) савдо платформасида автоматик равишда эълон қилинади.
Бунда очиқ электрон танлов дам олиш ва байрам кунларида ўтказилмайди.
26. Очиқ электрон танловда иштирок этаётган талабгорларнинг имкониятлари ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган мезонлар бўйича баҳоланади.
27. Очиқ электрон танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб эътироф этилади:
очиқ электрон танловда иштирок этиш учун ариза келиб тушмаган бўлса;
очиқ электрон танлов ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолаш рад этилганда;
очиқ электрон танловда иштирок этиш учун фақат бир нафар иштирокчи ариза топширган бўлса (бундан танловга чиқарилган лот бўйича танлов ўтмаган деб эътироф этилган ва мазкур лот такрорий танловга қўйилганда, шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган аҳоли пунктига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган экин майдонларини ижарага олиш учун 2022-2023 йилларда ташкил этиладиган танловда битта талабгор иштирок этиш ҳоллари мустасно).
28. Тегишли лот бўйича танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганда беш кундан сўнг такрорий танлов ўтказилади.
29. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:
очиқ электрон танловни белгиланган вақтда ташкил этиш;
очиқ электрон танловнинг инсон омили аралашувисиз ўтишини таъминлаш;
дастурий маҳсулотлар, мавжуд техникаларини, сервер қурилмалари, коммуникация ускуналари ва очиқ электрон танловни ўтказишда фойдаланиладиган барча воситаларнинг техник узилишларсиз ишлашини таъминлашга қаратилган барча зарур чораларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини ташкил этиш;
очиқ электрон танлов қоидалари бузилишининг олдини олиш, бундай ҳолатларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш;
очиқ электрон танловда иштирок этишда барча иштирокчилар учун шарт-шароитларнинг тенглигини таъминлаш;
очиқ электрон танлов ўтказишда ошкоралик ва оммавийлик шартларини таъминлаш;
очиқ электрон танлов иштирокчилари ва барча манфаатдор тарафлар учун танловга оид маълумотларни қулай ва тезкор равишда доимий эълон қилиб бориш.
Оператор зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
6-боб. Очиқ электрон танлов ғолибини аниқлаш ва танлов натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби
30. Талабгорларнинг ҳар бир кўрсаткичига қўйилган баллар ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ савдо платформаси орқали автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади.
31. Энг кўп балл тўплаган талабгор очиқ электрон танлов ғолиби деб топилади ва оператор томонидан танлов ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади ҳамда бир вақтнинг ўзида танлов ғолибининг шахсий кабинети, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига бу ҳақда хабар юборилади.
Талабгорлар тўплаган баллар тенг бўлиб қолган тақдирда календарь тартибида аризани биринчи бўлиб топширган талабгор очиқ электрон танлов ғолиби сифатида эътироф этилади.
32. Танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолаш учун танлов ғолибига беш иш кунлик муддат берилади.
33. Оператор очиқ электрон танлов якунланган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан QR-кодини (матрик штрихли код) қўллаш орқали танлов натижалари тўғрисидаги махсус рақам қўйилган электрон баённомани расмийлаштиради ва ушбу баённома билан бирга ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаш учун ва танлов ғолибининг шахсий кабинетига юборади.
34. Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
танлов ўтказилган сана;
баённома расмийлаштирилган сана;
танлов ғолиби ҳақида маълумот ҳамда унинг танлов таклифларига берилган баллари;
танлов объекти ҳақида маълумотлар;
буюртмачи ва танлов ғолиби ўртасида танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини тузиш муддати.
35. Агар танлов ғолиби баённома расмийлаштирилгандан сўнг танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолашдан бош тортса, танловнинг салоҳиятли ғолибига (агар баллар тенг бўлса — аризани олдинроқ берган талабгорга) оператор томонидан беш иш кунлик муддат берилади.
Танловнинг салоҳиятли ғолиби танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолашга розилик билдирган тақдирда, у танлов ғолиби деб эътироф этилади ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади.
Белгиланган муддатда танлов объекти бўйича «E-IJARA» АТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги билан шартнома имзолашни рад этган танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан киритилган закалат пули қайтарилмайди (талабгор (салоҳиятли ғолиб) бир нечта лот бўйича ғолиб бўлган тақдирда унинг календарь тартибида биринчи лотга топширилган аризаси бўйича закалат пули қайтарилмайди) ҳамда ушбу маблағлар оператор тасарруфида қолади.
36. Очиқ электрон танлов ғолиби деҳқон хўжалигини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган тақдирда, икки иш куни ичида деҳқон хўжалиги сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади. Бунда очиқ электрон танлов натижаларига доир электрон баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан таъсис этилган деҳқон хўжалиги кўрсатилади.
37. Танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан танлов объекти бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги билан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолагандан сўнг, оператор махсус депозит ҳисобварағига киритилган закалат пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида хизмат ҳақини чегириб қолган ҳолда, қолган 70 фоиз пулни беш иш куни ичида қуйидаги тартибда тақсимлайди:
30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасасига;
қолган маблағлар — ижрочининг ҳисобварағига.
Танлов ғолибидан кейинги энг кўп баллни тўплаган талабгорга (салоҳиятли ғолиб) закалат пули танлов ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзоланганидан сўнг автоматик равишда уларнинг шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.
Бошқа талабгорларга операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритилган пул танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг автоматик равишда шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.
38. Савдо платформаси орқали очиқ электрон танлов натижаларига доир электрон баённома «E-IJARA» АТ га жойлаштирилади.
40. Савдо платформасида танлов ғолиби томонидан бир томонлама имзоланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси бир иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлигига тасдиқлаш учун «E-IJARA» АТ орқали юборилади.
41. «E-IJARA» АТ орқали юборилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бир иш куни ичида ЭРИ билан тасдиқланади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси белгиланган муддат ичида тасдиқланмаган тақдирда ижара шартномаси тасдиқланган ҳисобланади ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
Бунда ижара шартномасига у ўз вақтида тасдиқланмаганлиги тўғрисида операторнинг QR-коди туширилади ва савдо платформасида мазкур тоифадаги шартномалар реестрида акс эттирилади.
42. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси «E-IJARA» АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборилади.
43. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли ҳудудий бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида очиқ электрон танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади.
44. Ижрочи очиқ электрон танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани танлов ғолибига «E-IJARA» АТ орқали юборади.
45. Ижрочи уч иш куни ичида очиқ электрон танлов ғолибига ер участкасининг чегарасини жойида кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни «E-IJARA» АТга жойлаштиради.
46. Танловга қўйилган объект буюртмачи томонидан ёки тегишли суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорларига асосан танлов бошлангунга қадар ёки танлов ўтказилмаган деб топилгандан сўнг савдо платформасидан олиниши (буюртмага ўзгартириш киритилиши, бекор қилиниши) мумкин.
47. Талабгорларнинг интеграциялашган ахборот тизимлари орқали олинадиган маълумотлари ўз вақтида келмаслиги (умуман келмаслиги) ёки мавжуд эмаслиги оқибатида юзага келадиган низоларга оператор жавобгар бўлмайди.
7-боб. Якуний қоидалар
48. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
49. Мазкур Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва ҳудудларни ихтисослаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиб-таомиллари

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди.

2. Тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади.

Ҳар йили 1 ноябргача, заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида

2-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари

Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритилган лойиҳаларни кўриб чиқади ва маьқуллайди.

Ҳар йили ноябрь ойида, заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида

II. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини танловга қўйиш тартиб-таомиллари

1-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси

Туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган қишлоқ хўжалиги ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот алмашинув орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.

Доимий

1а-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

Бўш турган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш юзасидан «E-IJARA» АТга таклифлар киритади.

Заруратга кўра

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Жисмоний ёки юридик шахснинг таклифини ўрганиб чиқади, ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади ёки таклифни рад этади.

5 иш куни ичида

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Таклиф этилган ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига электрон ахборот алмашинув орқали буюртма беради.

3 иш куни ичида

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
ҳудудий бошқармалари

Мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокимлиги номига расмийлаштиради, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ёки рад этиш сабабларини электрон ахборот алмашинуви орқали «E-IJARA» АТга жойлаштиради.

5 иш куни ичида

2-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ерлари тўғрисидаги маълумотларни «E-IJARA» АТ орқали юклаб олади.

2. Ер участкасини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.

3. Ҳар бир лойиҳани келишиш учун ваколатли ташкилотларга «E-IJARA» АТ орқали юборади.

4. Ер тузиш лойиҳасини «E-IJARA» АТ орқали тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Ер тузиш лойиҳасини «E-IJARA» АТ орқали келишади ёки келишишни рад этади.

Тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-IJARA» АТ орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.

3 иш куни ичида

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Ер участкасини очиқ электрон танловга қўйиш тўғрисидаги буюртмани «E-IJARA» АТ орқали «E-AUKSION» электрон савдо платформасига юборади.

1 иш куни ичида

III. Танлов ўтказиш тартиб-таомиллари

1-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси

Очиқ электрон танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномаси лойиҳасини «E-AUKSION» электрон савдо платформасида эълон қилади.

2 иш куни ичида

2-босқич

Талабгорлар (жисмоний шахслар)

Белгиланган закалат маблағларни «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасининг махсус депозит ҳисобварағига киритади ва ариза юборади.

15 кун ичида

3-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси

1. Очиқ электрон танлов иштирокчиларига «E-AUKSION» электрон савдо платформасида танловни ташкил этади.

2. Очиқ танлов ғолибини эълон қилади ва бу ҳақда танлов ғолибининг шахсий кабинети, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига хабар юборади.

3. Танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради ва қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномаси билан бирга танлов ғолибининг шахсий кабинетига юборади.

Танлов ўтказилган куни соат 09:30 да (GMT+5) Танловдан кейинги кун

4-босқич

Очиқ электрон
танлов ғолиби

1. Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини имзолайди.

2. Баённомага қўйилган махсус рақамни киритиш орқали белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади (деҳқон хўжалигини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган тақдирда).

5 иш куни ичида

2 иш куни ичида

5-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

1 иш куни ичида

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини тасдиқлайди.

1 иш куни

ичида

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Қишлоқ хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномасини Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни ичида

6-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси

1. Танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.

2 иш куни ичида

7-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Танлов ғолибига ер участкасининг чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни «E-IJARA» АТга жойлаштиради.

3 иш куни ичида

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш учун
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА

‎‎20____ йил «_____» да _________________ туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича қуйидаги ер участкасини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш учун ушбу буюртмани тақдим этади:
‎1. Ер участкасининг ўзига хос рақами ___________;
‎2. Ер участкасининг майдони _____________га;
‎3. Ер участкаси жойлашган жой __________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________;
‎4. Белгиланган мақсади ________________________________________________________________________;
‎5. Ернинг тоифаси ___________________________________________________________________________;
‎5.1. Ер тури _________________________________________________________________________________;
‎6. Танлов ғолибининг мажбуриятлари _____________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________;
‎6.1.Ижара муддати _____________________________________________;
‎6.2. Танлов ғолибига қўйиладиган талаблар:
‎____________________________________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎6.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар
‎___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎7. «Ўздаверлойиҳа» институтининг ҳудудий бўлинмасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) ______________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎Буюртма 20 ____йил « _____ » __________________________ да тақдим этилди.
‎«Ўздаверлойиҳа» институтининг __________________________________________________________ ҳудудий бўлинмаси бошлиғи _________________________________

(Ф.И.О.)‎

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Очиқ электрон танловда иштирок этиш учун
АРИЗА
‎‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

(жисмоний шахснинг Ф.И. О., яшаш жойи, СТИР рақами, телефон рақами, электрон почта манзили)‎‎‎

‎‎Танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим:
‎‎Лойиҳа рақами:
‎‎№ ____________________
Лойиҳа‎ ‎йўналиши, майдони:
‎‎________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________________________

‎‎Очиқ электрон танлов ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) билан танишиб, 20 ____ йил « __ » ________________ куни соат __________ дақиқада ўтказиладиган очиқ электрон танловда иштирок этиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайман.
‎Очиқ электрон танловда иштирок этиш учун ушбу аризани тақдим этиб, очиқ электрон танловни ўтказиш бўйича қоидаларга ва келтирилган шартларга розилик бераман.
‎Мен томондан тақдим этилган маълумотлар нотўғри бўлган тақдирда, очиқ электрон танлов натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақида огоҳлантирилдим.
‎Шунингдек, очиқ электрон танлов ғолиби деб топилган тақдиримда, менга мажбуриятларни бажаришни ўз зиммамга оламан.

Тўлдирилган сана ‎‎ _____________________________________________________
Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
«___»-лот бўйича деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага олиш учун ўтказилган танловда иштирок этган талабгорларнинг жамғарган балларини жамлаш
ВАРАҚАСИ

Т/р

Балл бериш мезонлари

Рейтинг баллари

Талабгор

(Ф.И.О)

А-БЛОК. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага олиш бўйича мажбуриятлар

1.

Ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун тўланадиган тўлов (мазкур сумма танлов ўтказилган санадаги норматив қиймат бўйича ҳисобланади ҳамда ер участкасининг ижара муддатига тенг тақсимланади)

ер норматив қийматининг 10 баробаридан юқори (ҳар бир норматив қиймат учун)

10

ер норматив қийматининг 0 баробаридан 10 баробаригача (ҳар бир норматив қиймат учун)

5

Б-БЛОК. Талабгор ҳақида маълумотлар

2.

Талабгорнинг кредит тарихи

Аъло кўрсаткич

8

Яхши кўрсаткич

6

Ўртача кўрсаткич

4

Заиф кўрсаткич

2

Ёмон кўрсаткич

0

3.

Талабгорнинг аграр соҳа бўйича мутахассислиги ва аниқ режаларнинг мавжудлиги

Олий ва ўрта махсус маълумот

5

Янги тартибда ташкил қилинган касбга ўқитиш марказларида, малака ва билимга эгалиги (моно-марказ, агрохизматлар маркази, фермерлар мактаби, маслаҳат офислари ва бошқа)

3

Мавжуд эмас

0

4.

Талабгорнинг ўз томорқасидан самарали фойдаланаётганлиги (маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали ЭРИ билан тасдиқлаш йўли билан баҳоланади)

аъло

8

яхши*

4

қониқарли

0

қониқарсиз

-5

5.

Ишсиз оила аъзолари сони (ота-онаси, эр-хотини, фарзандлари)

4 киши ва ундан кўп

15

3 киши

10

2 киши

7

1 киши

3

В-БЛОК. Қўшимча имкониятлар берувчи коэффициентлар (автоматик равишда баҳоланади)

6.

Ер участкаси жойлашган туман (шаҳар)да яшовчи талабгор

1,5

Ер участкаси жойлашган вилоятда, бироқ бошқа туман (шаҳар)да яшовчи талабгор

1,1

7.

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га ва 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгор

1,3

Жами

Изоҳ. *Томорқаси мавжуд бўлмаган уйларда, шу жумладан, кўп қаватли уйларда яшовчи талабгорларга «яхши» баҳо берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 709-сон қарорига
2-ИЛОВА
Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик шахсларга (деҳқон хўжаликларидан ташқари) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Регламент талаблари:
а) деҳқон хўжалиги юритиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришга;
б) ўрмон фонди ерларини ижарага беришга;
в) Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришга;
г) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли ташкилотлар — ер тузиш лойиҳаларини келишадиган ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ер участкасидан фойдаланиш мақсади ва ихтисослиги бўйича), Сув хўжалиги вазирлиги (сув таъминоти, ирригация ва мелиорация иншоотлари бўйича) ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари;
ер тузиш лойиҳаси — ягона мавзе бўйича контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда, ер участкаси чегаралари, ҳудуднинг ихтисослиги, ишлаб чиқариш йўналиши, суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлари ҳисобга олинган муайян ер участкасини ижарага бериш учун ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти;
закалат — иштирокчи томонидан танловда қатнашиш учун кафолат таъминоти сифатида киритиладиган пул;
лот — танловга қўйилган, туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси;
оператор — савдо платформасида танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
очиқ электрон танлов — лотни ижарага беришда талабгорлардан келиб тушган таклифлар орасидан энг яхши таклифни автоматик равишда баҳолаш йўли билан ғолибни аниқлаш бўйича ўтказиладиган танлов шакли;
талабгор — лотни қўлга киритиш бўйича қизиқиш билдириб, танловда иштирок этиш учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний ва юридик шахслар;
танлов ғолиби — очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор;
танловнинг салоҳиятли ғолиби — танлов ғолибининг таклифидан кейинги энг яхши таклифни тақдим этган талабгор;
техник узилиш — танлов жараёнида бир ёки бир нечта иштирокчининг қатнашишини ёки мазкур Регламент талаблари асосида операторнинг хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайдиган савдо платформасидаги техник носозликлар;
шахсий кабинет — иштирокчига танловларга буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;
шахсий ҳисобварақ — савдо платформаси маълумотлар базасида талабгор рўйхатдан ўтганда автоматик равишда очиладиган ҳисобварақ;
электрон буюртма — қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини танлов асосида реализация қилиш бўйича танлов ташкил қилиш юзасидан ижрочи томонидан операторга бериладиган электрон буюртма;
электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берувчи имзо;
«E-IJARA» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «E-IJARA» АТ) — ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишни амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;
«E-AUKSION» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — ер участкаларини ижарага бериш учун очиқ онлайн танловларни ташкил этиш ахборот тизими.
4. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш ушбу Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган муддатларга ижарага берилади.
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаси қуйидаги ўлчамларда ижарага берилади:
сабзавот-полизчилик йўналишига — камида 3 гектар;
боғдорчилик, узумчилик йўналишига — камида 3 гектар;
чорва озуқа экинларини етиштириш учун бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан — камида 2 гектар;
пахта ва ғаллачилик йўналишига — камида 30 гектар;
ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишига — камида 10 гектар;
сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштиришга — камида 0,01 гектар.
2-боб. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини очиқ электрон танловга қўйиш бўйича материалларни тайёрлаш тартиби
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар)лар ҳокимликлари номига давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни электрон ахборот алмашинув орқали ижрочига юборади:
ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда);
ер участкасининг электрон харитасида кўрсатиш учун ер участкасини кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);
мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда, давлат кадастрларини юритувчи вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимидаги маълумотларнинг тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
7. Жисмоний ва юридик шахслар «E-IJARA» АТ орқали бўш турган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ижрочи жисмоний ёки юридик шахснинг таклифи келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида уни очиқ электрон танловдаги маълумотлар билан солиштирган ҳолда қабул қилади ёки аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади, бўш ер участкаси аниқланган тақдирда, ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига таклиф юборади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари таклиф этилган ер участкасини ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирлари юзасидан кўриб чиқади. Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан уч иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига электрон ахборот алмашинув орқали буюртма беради.
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари беш иш куни ичида мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокимлиги номига расмийлаштиради, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ёки рад этиш сабабларини электрон ахборот алмашинуви орқали «E-IJARA» АТга жойлаштиради.
Бунда, кадастр йиғмажилдини (паспортини) тайёрлаш ва ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Жисмоний ва юридик шахслар ваколатли органлар томонидан мурожаатни кўриб чиқиш асоссиз равишда рад этилганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
8. Ижрочи тўрт иш куни ичида «E-IJARA» АТ орқали юклаб олинган туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолати (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослиги, сув билан таъминланганлик даражаси ва ирригация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар)дан келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.
Ижрочи очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкаси бўйича ушбу Регламентнинг 5-бандида белгиланган қишлоқ хўжалиги мақсадлари ва ўлчамларидан келиб чиқиб, бир нечта ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиши мумкин.
Ҳар бир ер тузиш лойиҳасига «E-IJARA» АТда автоматик тарзда ўзига хос рақам берилади.
Бунда бир нечта контурлар учун умумлашган ягона лойиҳа ишлаб чиқилиши мумкин.
9. Ижрочи ҳар бир ер тузиш лойиҳасини Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасидан олинган дастлабки форматларда келишиш учун ваколатли ташкилотларга ҳамда қуйидаги маълумотлардан ташкил топган ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига «E-IJARA» АТ орқали юборади:
а) ер участкасининг майдони (гектарда) ва тоифаси ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот;
б) инфратузилма объектлари мавжудлиги тўғрисида маълумот;
в) ер участкасининг қишлоқ хўжалиги электрон харитасидан кўчирмаси, ер тузиш лойиҳасининг чегаралари ва манзили;
г) чегарадош ер участкалари фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар.
Очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкасида давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобилъ ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, мелиорация ва ирригация иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжуд бўлган ҳолатларда ер тузиш лойиҳаси қўшимча равишда давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли органлар билан ҳам келишилади.
10. «E-IJARA» АТга ер тузиш лойиҳалари жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида:
а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:
«E-IJARA» АТ да қабул қилинган қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади;
келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади;
келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;
белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳалари келишилган ҳисобланади;
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;
б) туман (шаҳар) ҳокимлиги тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-IJARA» АТ орқали ижрочига юборади, бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги очиқ электрон танловга қўйилаётган ер участкасининг ихтисослашуви ва йўналишига ўзгартириш киритиш ҳақида ёки очиқ электрон танловда иштирок этувчи шахслар (очиқ электрон танловга қуйилган ер участкаси жойлашган ҳудуддаги жисмоний шахслар) доирасини белгилаган ҳолда ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин. Бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди:
13. Ижрочи уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, лойиҳани тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига қайта киритади.
Бунда ваколатли ташкилотлар билан қайтадан келишиш талаб этилмайди.
14. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни ичида тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-IJARA» АТ орқали ижрочига юборади.
Ер тузиш лойиҳаси белгиланган муддатда тасдиқланмаган ҳолларда лойиҳа тасдиқланган ҳисобланади ва ҳаракат «E-IJARA» АТда автоматик тарзда кейинги босқичга ўтади.
15. Ижрочи бир иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган ер тузиш лойиҳаси асосида ер участкасини очиқ электрон танловга қўйиш тўғрисида ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон буюртмани «E-IJARA» АТ орқали операторга юборади.
Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинади.
16. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, оператор томонидан буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмани «E-IJARA» АТ орқали ижрочига қайтаради.
17. Ижрочи буюртмани қайтаришга асос бўлган камчиликларни бир иш куни ичида тўлиқ бартараф этиб, такроран электрон буюртмани «E-IJARA» АТ орқали операторга юборади.
3-боб. Очиқ электрон танловни ташкил этиш тартиби
18. Оператор буюртма келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида очиқ электрон танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси лойиҳасини савдо платформасида эълон қилади.
Эълон қўшимча равишда оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва газеталарида ҳам эълон қилиниши мумкин.
19. Очиқ электрон танлов хабарнома ва лот ҳақида эълон берилган кундан бошлаб 15 календарь кунидан сўнг ўтказилади.
20. Очиқ электрон танловда иштирок этиш учун аризалар савдо платформаси орқали юборилади. Бунда:
икки ёки ундан ортиқ лотлар бўйича очиқ электрон танловда ғолиб бўлган талабгорга фақат битта ер участкаси учун ғолиблик баённомаси расмийлаштирилади, танлов ғолибига ер участкаларидан бирини танлаш имконияти берилади, қолган лотлар бўйича танлов натижалари бекор қилинади, бунда бекор қилинган лотлар бўйича закалат пули танлов ғолибига қайтарилади;
очиқ электрон танловда бир маротаба ғолиб бўлган шахс кейинги танловларда фақат бир йил ўтгандан сўнг иштирок этишига рухсат берилади.
21. Очиқ электрон танловда қатнашиш учун талабгорнинг аризаси хабарнома жойлаштирилгандан бошлаб танлов ўтказилиши белгиланган кун соат 9-00 га (GMT+5) қадар савдо платформаси орқали қабул қилинади.
Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган аризалар қабул қилинмайди.
Талабгор ариза қабул қилиш муддати давомида ўз аризасини қайтариб олишга ва такроран беришга ҳақли.
22. Хабарнома ва лотга оид ахборот танлов бошланишидан камида 15 календарь кунидан олдин савдо платформасида эълон қилинади.
Хабарномада қуйидагилар акс эттирилади:
танлов шакли, ўтказиладиган санаси, танлов натижаларини эълон қилиш вақти;
лот рақами ва объект номи;
танловда қатнашиш учун ариза қабул қилишни якунлаш санаси ва вақти;
танлов объектига оид буюртмада кўрсатилган ва унга илова қилинган маълумот ва ҳужжатлар;
закалат пулининг миқдори;
ижрочининг манзили ва телефон рақами;
ижрочи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
танлов объектини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) тартиби;
танлов шартларини савдо платформасида эълон қилиш;
объектнинг жойлашган манзили, фотосурати ва геолокацияси.
Оператор томонидан савдо платформасида танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома эълон қилингандан кейин танлов шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Ижрочи томонидан буюртмани савдо платформасидан чиқариб олиш ҳамда танлов шартларини ўзгартирилган ҳолда буюртмани қайта юбориш ҳолатлари бундан мустасно.
Оператор ижрочи томонидан тақдим этилган танлов объекти бўйича маълумот ва ҳужжатлар юзасидан жавобгар ҳисобланмайди.
4-боб. Очиқ электрон танловда иштирок этиш тартиби
23. Талабгорлар очиқ электрон танловда иштирок этиш учун:
савдо платформаси орқали ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклдаги аризани ЭРИ билан тасдиқлаб юборади;
ер участкаси майдони 30 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, 30 гектардан 100 гектаргача бўлган ҳолларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, 100 гектар ёки ундан кўп бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдоридаги закалат пулини операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритади.
24. Ариза ушбу Регламент талабларига мувофиқ тақдим этилган тақдирда, оператор зудлик билан талабгорга танловда иштирок этиш учун рухсат беради, шунингдек, уяли алоқа телефонига ва электрон почта орқали талабгорнинг танлов иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабар беради.
Талабгор хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.
25. Ушбу Регламентнинг 23-бандида назарда тутилган закалат пули талабгор томонидан операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритилмаганда, талабгорлар танловда иштирок этишига рухсат берилмайди.
Талабгор томонидан савдо платформасига киритилган маълумотлар шу жумладан, танлов таклифларининг ҳаққонийлиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.
Очиқ электрон танловга талабгорлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмагани ёхуд танлов савдоларига оид маълумотлар билан танишиб чиқмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.
5-боб. Очиқ электрон танловни ўтказиш ва балл бериш тартиби
26. Танлов натижалари бўйича талабгорларнинг рўйхати, танлов таклифлари ва уларга берилган баллар танлов ўтказиладиган кун соат 09:30 да (GMT+5) савдо платформасида автоматик равишда эълон қилинади.
Бунда очиқ электрон танлов дам олиш ва байрам кунларида ўтказилмайди.
27. Очиқ электрон танловда иштирок этаётган талабгорларнинг имкониятлари ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган мезонлар бўйича баҳоланади.
Чорва озуқа экинларини етиштириш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов ўтказилганда талабгор очиқ электрон танловга қўйилган ер майдонига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги шартли бош чорва молларига эга бўлиши ҳамда ушбу чорва моллари белгиланган тартибда идентификация қилиниб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган бўлиши талаб этилади ҳамда бу баҳолаш даврида асосий кўрсаткич сифатида ҳисобга олинади.
28. Очиқ электрон танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб эътироф этилади:
очиқ электрон танловда иштирок этиш учун ариза келиб тушмаган бўлса;
очиқ электрон танлов ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолаш рад этилганда;
очиқ электрон танловда иштирок этиш учун фақат бир нафар иштирокчи ариза топширган бўлса (бундан танловга чиқарилган лот бўйича танлов ўтмаган деб эътироф этилган ва мазкур лот такрорий танловга қўйилганда битта талабгор иштирок этиш ҳоллари мустасно).
29. Тегишли лот бўйича танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганда беш кундан сўнг такрорий танлов ўтказилади.
30. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:
очиқ электрон танловни белгиланган вақтда ташкил этиш;
очиқ электрон танловнинг инсон омили аралашувисиз ўтишини таъминлаш;
дастурий маҳсулотлар, мавжуд техникаларини, сервер қурилмалари, коммуникация ускуналари ва танловни ўтказишда фойдаланиладиган барча воситаларнинг техник узилишларсиз ишлашини таъминлашга қаратилган барча зарур чораларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини ташкил этиш;
очиқ электрон танлов қоидалари бузилишининг олдини олиш, бундай ҳолатларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш;
очиқ электрон танловда иштирок этишда барча иштирокчилар учун шарт-шароитларнинг тенглигини таъминлаш;
очиқ электрон танловни ўтказишда ошкоралик ва оммавийлик шартларини таъминлаш;
очиқ электрон танлов иштирокчилари ва барча манфаатдор тарафлар учун танловга оид маълумотларни қулай ва тезкор равишда доимий эълон қилиб бориш.
Оператор зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
6-боб. Очиқ электрон танлов ғолибини аниқлаш ва танлов натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби
31. Талабгорларнинг ҳар бир кўрсаткичига қўйилган баллар ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ савдо платформаси орқали автоматик равишда ҳисоблаб чиқарилади.
32. Энг кўп балл тўплаган талабгор очиқ электрон танлов ғолиби деб топилади ва оператор томонидан танлов ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади ҳамда бир вақтнинг ўзида танлов ғолибининг шахсий кабинети, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига бу ҳақда хабар юборилади.
Талабгор тўплаган баллар тенг бўлиб қолган тақдирда, календарь тартибида аризани биринчи бўлиб топширган талабгор очиқ электрон танлов ғолиби сифатида эътироф этилади.
33. Танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолаш учун танлов ғолибига беш иш кунлик муддат берилади.
34. Оператор очиқ электрон танлов якунланган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан QR-кодини (матрик штрихли код) қўллаш орқали танлов натижалари тўғрисидаги махсус рақам қўйилган электрон баённомани расмийлаштиради ва ушбу баённома билан бирга ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаш учун ва танлов ғолибининг шахсий кабинетига юборади.
35. Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
танлов ўтказилган сана;
баённома расмийлаштирилган сана;
танлов ғолиби ҳақида маълумот ҳамда унинг танлов таклифларига берилган баллар;
танлов объекти ҳақида маълумотлар;
буюртмачи ва танлов ғолиби ўртасида танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини тузиш муддати.
36. Агар танлов ғолиби баённома расмийлаштирилгандан сўнг танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолашдан бош тортса, танловнинг салоҳиятли ғолибига (агар баллар тенг бўлса — аризани олдинроқ берган талабгорга) оператор томонидан беш иш кунлик муддат берилади.
Танловнинг салоҳиятли ғолиби танлов объекти бўйича ер участкасини ижарага олиш шартномасини имзолашга розилик билдирган тақдирда, у танлов ғолиби деб эътироф этилади ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади.
Белгиланган муддатда танлов объекти бўйича «E-IJARA» АТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлиги билан шартнома имзолашни рад этган танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан киритилган закалат пули қайтарилмайди (талабгор (салоҳиятли ғолиб) бир нечта лот бўйича ғолиб бўлган тақдирда унинг календарь тартибида биринчи лотга топширилган аризаси бўйича закалат пули қайтарилмайди) ҳамда ушбу маблағлар оператор тасарруфида қолади.
37. Очиқ электрон танлов ғолиби жисмоний шахс бўлган тақдирда, икки иш куни ичида фермер хўжалиги сифатида ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
Очиқ электрон танлов натижаларига доир электрон баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан таъсис этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс кўрсатилади.
Бунда, танлов ғолиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс мақомига эга бўлгандан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқ ташкил этилган юридик шахс номига давлат рўйхатидан ўтказилади.
38. Танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан танлов объекти бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги билан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолагандан сўнг, оператор махсус депозит ҳисобварағига киритилган закалат пулининг йигирма фоизи миқдорида хизмат ҳақини чегириб қолган ҳолда, қолган 80 фоиз пулни беш иш кунида қуйидаги тартибда тақсимлайди:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасасига;
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида — ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли ҳудудий бошқармасининг ҳисобварағига;
10 фоизи (ер участкаси майдони 100 гектар ва ундан кўп бўлганда 15 фоизи) — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджети даромадига;
қолган маблағлар — ижрочининг ҳисобварағига.
Танлов ғолибидан кейинги энг кўп баллни тўплаган талабгорга (салоҳиятли ғолиб) закалат пули танлов ғолиби томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг автоматик равишда унинг шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.
Бошқа талабгорларга операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритилган пул танлов ғолиби (салоҳиятли ғолиб) томонидан ер участкасини ижарага олиш шартномаси имзолангандан сўнг автоматик равишда шахсий ҳисобварағига тўлиқ қайтарилади.
Ушбу низомнинг 6-бандида кўрсатилган ер участкаси чегараси ўзгарган ҳолларда танлов ғолибидан кадастр паспортини шакллантириш учун ҳам қонунчиликда белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
39. Савдо платформаси орқали очиқ электрон танлов натижаларига доир электрон баённома «E-IJARA» АТ га жойлаштирилади.
41. Савдо платформасида танлов ғолиби томонидан бир томонлама имзоланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси бир иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлигига тасдиқлаш учун «E-IJARA» АТ орқали юборилади.
42. «E-IJARA» АТ орқали юборилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бир иш куни ичида ЭРИ билан тасдиқланади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси белгиланган муддат ичида тасдиқланмаган тақдирда ижара шартномаси тасдиқланган ҳисобланади ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
Бунда ижара шартномасига у ўз вақтида тасдиқланмаганлиги тўғрисида операторнинг QR-коди туширилади ва савдо платформасида мазкур тоифадаги шартномалар реестрида акс эттирилади.
43. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси «E-IJARA» АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборилади.
44. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли ҳудудий бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида очиқ электрон танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади.
Бунда ушбу низомнинг 6-бандида кўрсатилган ер участкаси чегараси ўзгарган ҳолларда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли ҳудудий бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси ва ер тузиш ҳужжатлари асосида беш иш куни ичида кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда очиқ электрон танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади.
45. Ижрочи очиқ электрон танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида реестрдан кўчирмани олган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани танлов ғолибига «E-IJARA» АТ орқали юборади.
46. Ижрочи уч иш куни ичида очиқ электрон танлов ғолибига ер участкасининг чегарасини жойида кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни «E-IJARA» АТга жойлаштиради.
47. Танловга қўйилган объект буюртмачи томонидан ёки тегишли суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчининг қарорларига асосан танлов бошлангунга қадар ёки танлов ўтказилмаган деб топилгандан сўнг савдо платформасидан олиниши (буюртмага ўзгартириш киритилиши, бекор қилиниши) мумкин.
7-боб. Якуний қоидалар
48. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
49. Мазкур Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва ҳудудларни ихтисослаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиб-таомиллари

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди.

2. Тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади.

Ҳар йили
1 ноябргача, заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида

2-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари

Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритилган лойиҳаларни кўриб чиқади ва маьқуллайди.

Ҳар йилиноябрь ойида, заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида

II. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини танловга қўйиш тартиб-таомиллари

1-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси

Туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган қишлоқ хўжалиги ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот алмашинув орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.

Доимий

1а-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

Бўш турган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни очиқ электрон танловга қўйиш юзасидан «E-IJARA» АТга таклифлар киритади.

Заруратга
кўра

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Жисмоний ёки юридик шахснинг таклифини ўрганиб чиқади, ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади ёкитаклифни рад этади.

5 иш куни
ичида

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Таклиф этилган ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларига электрон ахборот алмашинув орқали буюртма беради.

3 иш куни
ичида

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари

Мазкур ер участкасининг кадастр ҳужжатларини туман (шаҳар) ҳокимлиги номига расмийлаштиради, натижаси бўйича таклиф этилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ёки рад этиш сабабларини электрон ахборот алмашинуви орқали «E-IJARA» АТга жойлаштиради.

5 иш куни
ичида

2-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ерлари тўғрисидаги маълумотларни «E-IJARA» АТ орқали юклаб олади.

2. Ер участкасини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.

3. Ҳар бир лойиҳани келишиш учун ваколатли ташкилотларга «E-IJARA» АТ орқали юборади.

4. Ер тузиш лойиҳасини «E-IJARA» АТ орқали тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

4 иш куни
ичида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Ер тузиш лойиҳасини «E-IJARA» АТ орқали келишади ёки келишишни рад этади.

Тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-IJARA» АТ орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.

3 иш куни
ичида

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Ер участкасини очиқ электрон танловга қўйиш тўғрисидаги буюртмани «E-IJARA» АТ орқали «E-AUKSION» электрон савдо платформасига юборади.

1 иш куни
ичида

III. Танлов ўтказиш тартиб-таомиллари

1-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси

Очиқ электрон танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномаси лойиҳасини «E-AUKSION» электрон савдо платформасида эълон қилади.

2 иш куни
ичида

2-босқич

Талабгорлар (жисмоний ва юридик шахслар)

Белгиланган закалат маблағларни «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасининг махсус депозит ҳисобварағига киритади ва ариза юборади.

15 кун
ичида

3-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси

1. Очиқ электрон танлов иштирокчиларига «E-AUKSION» электрон савдо платформасида танловни ташкил этади.

2. Очиқ танлов ғолибини эълон қилади ва бу ҳақда танлов ғолибининг шахсий кабинети, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига хабар юборади.

3. Танлов натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради ва қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномаси билан бирга танлов ғолибининг шахсий кабинетига юборади.

Танлов ўтказилган куни соат 09:30 да (GMT+5) Танловдан кейинги кун

4-босқич

Очиқ электрон
танлов ғолиби

1. Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини имзолайди.

2. Баённомага қўйилган махсус рақамни киритиш орқали белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади (юридик шахслар бундан мустасно).

5 иш куни
ичида

2 иш куни
ичида

5-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Тасдиқланган қарор ва қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

1 иш куни
ичида

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижара шартномасини тасдиқлайди.

1 иш куни
ичида

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Қишлоқ хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномасини Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни
ичида

6-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси

1. Танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.

2 иш куни
ичида

7-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Танлов ғолибига ер участкасининг чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни «E-IJARA» АТга жойлаштиради.

3 иш куни
ичида

Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш учун
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА

‎‎20 ___ йил « _____ » да ______________________ туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича қуйидаги ер участкасини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш учун ушбу буюртмани тақдим этади:
‎1. Ер участкасининг ўзига хос рақами ____________;
‎2. Ер участкасининг майдони _____________________ га;
‎3. Ер участкаси жойлашган жой ________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎4. Белгиланган мақсади _______________________________________________________________________;
‎5. Ернинг тоифаси ____________________________________________________________________________;
‎5.1. Ер тури _________________________________________________________________________________;
‎6. Танлов ғолибининг мажбуриятлари ____________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎6.1. Ижара муддати _______________________________________________;
‎6.2. Танлов ғолибига қўйиладиган талаблар:
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎6.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар
‎____________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎7. «Ўздаверлойиҳа» институти ҳудудий бўлинмасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) ______________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎Буюртма 20 _____ йил « _____» __________________ да тақдим этилди.
‎ «Ўздаверлойиҳа» институтининг __________________________________________________________ ҳудудий
‎бўлинмаси бошлиғи _____________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Очиқ электрон танловда иштирок этиш учун
АРИЗА
‎‎
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахс учун — тўлиқ номи, почта манзили, банк реквизитлари, телефон рақами, электрон почта манзили)‎

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎(жисмоний шахс учун — Ф.И.О., яшаш жойи, СТИР рақами, телефон рақами, электрон почта манзили)

‎‎Танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим:
Лойиҳа рақами:‎ ‎‎№ ___________________________
Лойиҳа йўналиши, майдони:‎‎ ‎‎____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎Очиқ электрон танлов ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) билан танишиб, 20 ____ йил « ____ » _________________ куни соат _______________дақиқада ўтказиладиган очиқ электрон танловда иштирок этиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайман.
‎Очиқ электрон танловда иштирок этиш учун ушбу аризани тақдим этиб, очиқ электрон танловни ўтказиш бўйича қоидаларга ва келтирилган шартларга розилик бераман.
‎Мен томондан тақдим этилган маълумотлар нотўғри бўлган тақдирда, очиқ электрон танлов натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақида огоҳлантирилдим.
‎Шунингдек, очиқ электрон танлов ғолиби деб топилган тақдиримда, менга юклатиладиган мажбуриятларни бажаришни ўз зиммамга оламан.

‎‎Тўлдирилган сана __________________________________________________
Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
«___»-лот бўйича қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага олиш учун ўтказилган танловда иштирок этган талабгорларнинг жамғарган балларини жамлаш
ВАРАҚАСИ

Т/р

Балл бериш мезонлари

Амалга ошириш муддати

Рейтинг баллари

Талабгор

(Ф.И.О)

А-БЛОК. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага олиш бўйича мажбуриятлар

Қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб, 30 йил муддатга ҳисобланадиган қўшимча тўловлар

1.

Ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун тўланадиган тўлов (мазкур сумма танлов ўтказилган санадаги норматив қиймат бўйича ҳисобланади ҳамда 30 йилга тенг тақсимланади)

ер норматив қийматининг 10 баробаридан юқори (ҳар бир норматив қиймат учун)

10

ер норматив қийматининг 0 баробаридан10 баробаригача (ҳар бир норматив қиймат учун)

5

Б-БЛОК. Талабгор ҳақида маълумот (автоматик равишда баҳоланади)

2.

Талабгорнинг кредит тарихи

аъло кўрсаткич

10

яхши кўрсаткич

6

ўртача кўрсаткич

3

заиф кўрсаткич

2

ёмон кўрсаткич

0

3.

Талабгорнинг мутахассислиги

агроном, фермер хўжалигини бошқариш

5

селекция ва уруғчилик, ўсимликларни ҳимоя қилиш, ер тузиш

4

қишлоқ хўжалигини механизациялаш, агроиқтисодиёт

3

механик, зоотехник, ветеринар

2

бошқа мутахассис

1

мутахассислиги мавжуд бўлмаганда

0

4.

Талабгор (юридик шахс раҳбари)нинг аграр соҳадаги иш стажи

15 йил ва ундан юқори

10

10 йилдан 15 йилгача

9

5 йилдан 10 йилгача

8

3 йилдан 5 йилгача

7

1 йилдан 3 йилгача

6

иш стажи бўлмаганда

0

5.

Мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаси (хизмат муддати 15 йилдан кам ва техник соз техникалар ҳисобга олинади)

юқори унумли техника (ҳайдов трактор ёки комбайн ёки ПТМ)

10

универсал чопиқ трактори

8

ишлов бериш трактори

5

комбинациялашган агрегат

4

юк машинаси

2

бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси

1

6.

Мавжуд чорва боши сони (шартли бош)

1 гектар ер учун 5 бош ва ундан кўп

15

1 гектар ер учун 4 бош

10

1 гектар ер учун 3 бош

5

В-БЛОК. Талабгорнинг келгусидаги режалари

Яратиладиган иш ўрни

7.

Пахта-ғаллачилик йўналишида

1 йил давомида ҳар 2 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни

3

1 йил давомида ҳар 3 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни

2

1 йил давомида ҳар 5 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни

1

8.

Ғаллачилик (шоличилик) йўналишида

1 йил давомида ҳар 5 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни

3

1 йил давомида ҳар 10 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни

2

1 йил давомида ҳар 15 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни

1

9.

Боғдорчилик-узумчилик йўналишида

1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни

3

1 йил давомида ҳар 2 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни

2

1 йил давомида ҳар 3 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни

1

10.

Сабзавот-полизчилик, картошкачилик ва бошқа йўналишларда

1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 3 та доимий иш ўрни

3

1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 2 та доимий иш ўрни

2

1 йил давомида ҳар 1 гектар майдон учун 1 та доимий иш ўрни

1

Сув тежовчи технологияларни жорий этиш

11.

Сув тежовчи технологиялар жорий этиш

10 йил давомида 100 фоиз майдонга

20

9 йил давомида 90 фоиз майдонга

18

8 йил давомида 80 фоиз майдонга

16

7 йил давомида 70 фоиз майдонга

14

6 йил давомида 60 фоиз майдонга

12

5 йил давомида 50 фоиз майдонга

10

4 йил давомида 40 фоиз майдонга

8

3 йил давомида 30 фоиз майдонга

6

2 йил давомида 20 фоиз майдонга

4

1 йил давомида 10 фоиз майдонга

2

Механизациялаштириш даражаси

12.

Пахтачилик ва ғаллачилик (камида 30 гектар учун) йўналишида

15 йил давомида камида 1 дона юқори унумли техника (150 от кучидан юқори)

10

10 йил давомида камида 1 дона универсал чопиқ трактори

8

7 йил давомида камида 1 дона ишлов бериш трактори

6

5 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат

4

5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси

3

3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси

1

13.

Чорвачилик (камида 10 гектар учун) йўналишида

15 йил давомида камида 1 дона юқори унумли техника (ҳайдов трактори ёки комбайн)

10

10 йил давомида камида 1 дона универсал чопиқ трактори

8

7 йил давомида камида 1 дона ишлов бериш трактори

6

5 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат

4

5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси

3

3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси

1

14.

Сабзавот-полизчилик ва картошкачилик (камида 5 гектар учун) йўналишида

15 йил давомида камида 1 дона ҳайдов трактори

10

10 йил давомида камида 1 дона махсус техникалар

8

7 йил давомида камида 1 дона универсал чопиқ трактори

5

5 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат

4

5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси

3

3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси

1

15.

Боғдорчилик-узумчилик (камида 5 гектар учун) йўналишида

15 йил давомида камида 1 дона махсус мини трактор

10

10 йил давомида камида 1 дона махсус техника

8

7 йил давомида камида 1 дона комбинациялашган агрегат

6

5 йил давомида камида 1 дона юк машинаси

5

3 йил давомида камида 1 дона бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси

1

Чорвачилик йўналиши учун

16.

Суғориладиган экин ерларида 1 гектар майдон учун чорва мол бош сонини ошириш

5 йил давомида 5 бош ва ундан кўпайтириш

10

3 йил давомида 4 бошга етказиш

5

1 йил давомида 3 бошга етказиш

3

17.

Суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 1 гектар майдон учун чорва мол боши сонини ошириш

5 йил давомида 3 бошга ва ундан кўпайтириш

10

3 йил давомида 2 бошга етказиш

5

1 йил давомида 1 бошга етказиш

3

18.

Яйлов ва пичанзорларда 2 гектар майдон учун чорва мол бош сонини ошириш

5 йил давомида 3 бошга ва ундан кўпайтириш

10

3 йил давомида 2 бошга етказиш

5

1 йил давомида 1 бошга етказиш

3

Г-БЛОК. Умумий балларни оширувчи коэффициентлар (автоматик равишда баҳоланади)

19.

Ер участкаси жойлашган туман (шаҳар)да яшовчи талабгор

1,3

20.

Ер участкаси жойлашган вилоятда, бироқ бошқа туман (шаҳар)да яшовчи талабгор

1,1

ЖАМИ

Изоҳ. Танловга қўйилаётган ер майдони норматив қийматининг жорий нархи белгиланган тартибда ҳар бир экин тури бўйича ҳисоб-китоб қилинган ҳолда ер тузиш лойиҳаси билан бирга тақдим этилади.
2025 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Шуманай туманларидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ҳамда янги ўзлаштирилган ерларни ижарага беришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сон қарорига асосан А-блокда назарда тутилган тўловнинг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор устуворликка эга бўлиб, қолган мезонлар бўйича балл бериш тартиби қўлланилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисида
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қоидалари:
2. Ушбу Низом қоидалари:
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан агросаноат кластерлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ижарага берилган ер участкаларига;
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан агросаноат кластерлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ижарага берилган ер участкаларига ҳамда ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларга;
давлат органлари ва ташкилотларига, шу жумладан Қуролли Кучлар, чегара, ички ишлар ва темир йўл қўшинларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий таълим муассасалари, ташкилотларига берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно);

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган ва улар томонидан фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига татбиқ этилади.

3. Қуйидаги ер участкалари иккиламчи ижарага берилмайди:
3. Қуйидаги ер участкалари иккиламчи ижарага берилмайди:
деҳқон ва томорқа хўжаликлари берилган ер участкалари (Ер кодекснинг 243-моддасига мувофиқ вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин);
деҳқон ва томорқа хўжаликлари берилган ер участкалари (Ер кодекснинг 243-моддасига мувофиқ вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин);
жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги учун берилган ер участкалари;
жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги учун берилган ер участкалари;
инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижарага берилиб, фойдаланишга киритилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари.
инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижарага берилиб, фойдаланишга киритилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари.
4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ижара ҳақи эвазига иккиламчи ижарага олувчига белгиланган муддатга фойдаланиш учун бериш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва (ёки) чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик фаолиятини юритиш мақсадларида ижара ҳақи эвазига иккиламчи ижарага олувчига белгиланган муддатга фойдаланиш учун бериш;
иккиламчи ижарага берувчи — ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган субъектлар;
иккиламчи ижарага берувчи — ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган субъектлар;
иккиламчи ижарага олувчи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини белгиланган тартибда иккиламчи ижарага берувчидан оладиган юридик ва жисмоний шахслар;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланиладиган ер участкалари (суғориладиган ва лалми ҳайдалма ерлар, бўз ерлар, кўп йиллик мевали-резавор дов-дарахтлар, токзорлар ва бошқа дарахтлар банд бўлган ерлар, яйлов ва пичанзорлар);

оралиқ экиш — экин майдонларини асосий экинлардан бўшагандан кейин ҳамда боғ-ток қатор ораларига экин экиб вақтинча фойдаланиш;
оралиқ экиш — экин майдонларини асосий экинлардан бўшагандан кейин ҳамда боғ-ток қатор ораларига экин экиб вақтинча фойдаланиш;
фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари — инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимида назарда тутилган талаблар асосида фойдаланишга (ирригация ва мелиорация тизимларини таъмирлаш, реконструкция қилиш, қайта тиклаш, янгидан барпо этиш, мевали кўчатлар экиш, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш ва бошқалар) киритилган ер участкалари;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси;
иккиламчи ижара шартномалари реестри — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ижара ҳақи эвазига иккиламчи ижарага олувчига белгиланган муддатга фойдаланишга бериш тўғрисида ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган шартномаларни ҳисобга олиш реестри;

5. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) берилади.
5. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) берилади.
Агар қонунчиликда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, ер участкасини иккиламчи ижарага бериш иккиламчи ижарага берувчининг ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.

6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари оралиқ қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун юридик ва жисмоний шахсларга бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилади.
6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерлар қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва (ёки) чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик фаолиятини юритиш учун юридик ва жисмоний шахсларга ўн йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.
Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасининг (кейинги ўринларда — шартнома) муддати иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчининг (кейинги ўринларда — тарафлар) келишувига кўра белгиланади. Мазкур муддат қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

7. Иккиламчи ижарага бериш шартномалари ваколатли орган томонидан электрон ахборот тизими орқали иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилади.
7. Иккиламчи ижарага бериш шартномалари ваколатли орган томонидан электрон ахборот тизими орқали иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Иккиламчи ижарага бериш шартномаларини иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун ваколатли органга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.

Иккиламчи ижарага олувчи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган бўлса, тўлов ундирилмайди.
Иккиламчи ижарага олувчи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган бўлса, тўлов ундирилмайди.
Иккиламчи ижара шартномалари реестри Ер кадастрига доир ахборот ҳисобланади.
Иккиламчи ижара шартномалари реестри Ер кадастрига доир ахборот ҳисобланади.
2-боб. Шартнома тузиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
2-боб. Шартнома тузиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари иккиламчи ижарага ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага берувчининг ташаббуси билан иккиламчи ижарага олувчининг розилигига кўра фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида берилади.
8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерлар иккиламчи ижарага ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага берувчининг ташаббуси билан иккиламчи ижарага олувчининг розилигига кўра фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида берилади.
9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари иккиламчи ижарага ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерлар иккиламчи ижарага ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
10. Шартнома иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма шаклда, қоғоз ёки электрон ҳужжат шаклида тузилади.
10. Шартнома иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма шаклда, қоғоз ёки электрон ҳужжат шаклида тузилади.
Қоғоз шаклидаги шартнома камида 4 нусхада тузилади.
Қоғоз шаклидаги шартнома камида 4 нусхада тузилади.
Тарафлар шартномани тузишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилишлари шарт.
Тарафлар шартномани тузишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилишлари шарт.
11. Иккиламчи ижарага бериладиган ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, шартнома суммасининг миқдори ва бошқа шартлар тарафларнинг келишувига асосан белгиланади ҳамда шартнома билан мустаҳкамланади.

12. Шартнома иккиламчи ижарага берувчининг ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаатига асосан ваколатли орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
12. Шартнома иккиламчи ижарага берувчининг ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаатига асосан ваколатли орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқишда қўшимча зарур маълумотларни идоралараро ахборот тизимлари орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш асосида олади.
Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқишда қўшимча зарур маълумотларни идоралараро ахборот тизимлари орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш асосида олади.
13. Тақдим этилган мурожаат ва шартнома ваколатли орган томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади.
13. Тақдим этилган мурожаат ва шартнома ваколатли орган томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатлар ваколатли органга келиб тушган сана мурожаат қабул қилинган сана ҳисобланади.
Ҳужжатлар ваколатли органга келиб тушган сана мурожаат қабул қилинган сана ҳисобланади.
Ваколатли орган шартномани кўриб чиқиш натижаларига кўра, уни иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиб, реестрдан кўчирма тақдим этади ёки асослантирилган хулоса билан давлат рўйхатидан ўтказишни рад этади.

14. Қуйидаги ҳолларда шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:
14. Қуйидаги ҳолларда шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:
мурожаат ваколатсиз шахс томонидан имзоланган ёки умуман имзоланмаган тақдирда;
мурожаат ваколатсиз шахс томонидан имзоланган ёки умуман имзоланмаган тақдирда;
иккиламчи ижарага берилаётган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи ижарага берувчига тегишли бўлмаганда;
иккиламчи ижарага берилаётган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи ижарага берувчига тегишли бўлмаганда;
иккиламчи ижарага берилаётган ер участкаларига бўлган тегишли ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаганда;
иккиламчи ижарага берилаётган ер участкаларига бўлган тегишли ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаганда;
иккиламчи ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов амалга оширилмаганда;
иккиламчи ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов амалга оширилмаганда;
қонунчиликка мувофиқ кўрсатилган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш мумкин бўлмаганда.
қонунчиликка мувофиқ кўрсатилган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш мумкин бўлмаганда.
Хулосада рад этиш асослари аниқ кўрсатилиши шарт.
Хулосада рад этиш асослари аниқ кўрсатилиши шарт.
Мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар асосида шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар асосида шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ваколатли орган қароридан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
Ваколатли орган қароридан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
15. Ваколатли орган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида тарафларни бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
15. Ваколатли орган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида тарафларни бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
16. Агар шартномада бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, иккиламчи ижарага берувчи шартнома давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин икки иш куни ичида шартномада кўрсатилган ер участкасини иккиламчи ижарага олувчига фойдаланиш учун бериши, мазкур ҳолат тарафлар томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим.

Тарафларнинг келишувига кўра, иккиламчи ижарага бериладиган ер участкасининг чегараларини жойида белгилаш ва уни ажратиб бериш учун геодезия фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар жалб қилиниши мумкин.

3-боб. Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга киритилган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришнинг алоҳида хусусиятлари
3-боб. Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга киритилган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришнинг алоҳида хусусиятлари
17. Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг фақат фойдаланишга киритилган қисми иккиламчи ижарага берилиши мумкин.
17. Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг фақат фойдаланишга киритилган қисми иккиламчи ижарага берилиши мумкин.
18. Ер участкаларининг фойдаланишга киритилганлиги туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг хулосаси асосида аниқланади.
18. Ер участкаларининг фойдаланишга киритилганлиги туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг хулосаси асосида аниқланади.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг фойдаланишга киритилганлигини беш иш кунида жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг фойдаланишга киритилганлигини беш иш кунида жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади.
19. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг фойдаланишга киритилганлиги қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
19. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг фойдаланишга киритилганлиги қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
давлат-хусусий шериклик битими юзасидан давлат шеригининг хусусий шерик томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини фойдаланишга киритиш бўйича бажарилган мажбуриятларини тўлиқ қабул қилиб олганлиги;

инвестиция шартномасида қишлоқ хўжалиги ерларини фойдаланишга киритиш бўйича мажбуриятлар инвестор томонидан тўлиқ бажарилганлиги.
инвестиция шартномасида қишлоқ хўжалиги ерларини фойдаланишга киритиш бўйича мажбуриятлар инвестор томонидан тўлиқ бажарилганлиги.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимига мувофиқ фойдаланишга киритилган ер участкаларининг фойдаланишга киритилгунга қадар бўлган ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида таққослаш орқали таҳлил қилади.

20. Мониторинг якуни бўйича тегишли хулоса тайёрланади.
20. Мониторинг якуни бўйича тегишли хулоса тайёрланади.
Хулосада қуйидагилар кўрсатилади:
Хулосада қуйидагилар кўрсатилади:
инвестиция шартномаси (ёки давлат-хусусий шериклик битим) тузилган сана ва рақам;
инвестиция шартномаси (ёки давлат-хусусий шериклик битим) тузилган сана ва рақам;
инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимида фойдаланишдан чиққан ер участкаларини фойдаланишга киритиш билан боғлиқ тадбирлар, уларнинг бажарилганлик даражаси;
инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимида фойдаланишдан чиққан ер участкаларини фойдаланишга киритиш билан боғлиқ тадбирлар, уларнинг бажарилганлик даражаси;
фойдаланишга киритилган ер участкасининг ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифалари;
фойдаланишга киритилган ер участкасининг ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифалари;
белгиланган ер участкаларининг инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимига мувофиқ фойдаланишга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги.
белгиланган ер участкаларининг инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимига мувофиқ фойдаланишга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги.
Мониторинг жараёни фото (видео) қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилади.
Мониторинг жараёни фото (видео) қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилади.
Хулосага давлат шеригининг хусусий шерик томонидан бажарилган мажбуриятлар тўлиқ қабул қилиб олинганлиги ёки инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳамда фото (видео) тасвирлар илова қилинади.

21. Мониторинг якуни бўйича ижобий хулоса қабул қилинганда ер участкасини иккиламчи ижарага бериш мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
21. Мониторинг якуни бўйича ижобий хулоса қабул қилинганда ер участкасини иккиламчи ижарага бериш мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага берганлик учун тўловлар
4-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага берганлик учун тўловлар
22. Иккиламчи ижарага олувчи ер участкасининг иккиламчи ижара ҳақи учун тўловларни амалга оширади.
22. Иккиламчи ижарага олувчи ер участкасининг иккиламчи ижара ҳақи учун тўловларни амалга оширади.
Бунда, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларни иккиламчи ижарага берганлик учун ижара ҳақи 1 сўм миқдорида белгиланади.
23. Иккиламчи ижара ҳақи миқдори ерларнинг балл бонитети, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун солиқ ставкалари, қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, тарафларнинг келишуви асосида эркин белгиланади.

24. Иккиламчи ижара ҳақи ижарага олувчи томонидан ижарага берувчининг банкдаги ҳисобварағига нақд ёки нақд пулсиз шаклда, электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ёхуд тарафларнинг келишувига асосан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулларда тўланиши мумкин.

5-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш
5-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш
25. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликда белгиланган тартибда киритилади.
25. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликда белгиланган тартибда киритилади.
Шартномага киритилган ўзгартиришлар ушбу Низомда белгиланган тартибда иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Шартномага киритилган ўзгартиришлар ушбу Низомда белгиланган тартибда иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
26. Шартнома тарафларнинг ўзаро келишувига кўра ёки суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
26. Шартнома тарафларнинг ўзаро келишувига кўра ёки суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
Агар қонунчиликда ва шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиш шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлади.

6-боб. Якунловчи қоида
6-боб. Якунловчи қоида
27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
27. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ер участкаларни иккиламчи ижарага берувчи юридик ва жисмоний шахслар

1. Ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага олувчининг розилиги билан ёзма ёки электрон шаклда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тўғрисида шартнома тузади.

2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий органларига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) шартномани рўйхатдан ўтказиш;

б) шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этиш.

3 иш куни ичида

2. Ер участкасини иккиламчи ижарага беришга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида тарафларни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

1 иш куни ичида

3-босқич

Ер участкаларни иккиламчи ижарага берувчи ва ижарага олувчи юридик ва жисмоний шахслар (ўзаро келишув асосида)

1. Ер участкасининг чегараларини жойида белгилаш ва уни ажратиб бериш.

2. Ер участкасини ажратиш бўйича тегишли далолатномани расмийлаштириш.

2 иш куни ичида ёки шартномада белгиланган муддатда

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ер участкаларни иккиламчи ижарага берувчи юридик ва жисмоний шахслар

1. Ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага олувчининг розилиги билан ёзма ёки электрон шаклда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тўғрисида шартнома тузади.

2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларни иккиламчи ижарага бериш шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий органларига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларни иккиламчи ижарага бериш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) шартномани рўйхатдан ўтказиш;

б) шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этиш.

3 иш куни ичида

2. Ер участкасини иккиламчи ижарага беришга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида тарафларни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

1 иш куни ичида

3-босқич

Ер участкаларни иккиламчи ижарага берувчи ва ижарага олувчи юридик ва жисмоний шахслар (ўзаро келишув асосида)

1. Ер участкасининг чегараларини жойида белгилаш ва уни ажратиб бериш.

2. Ер участкасини ажратиш бўйича тегишли далолатномани расмийлаштириш.

2 иш куни ичида ёки шартномада белгиланган муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига
31-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган қўшимча тўловлар (кейинги ўринларда — қўшимча тўловлар) ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомда қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш ва сарфлаш бўйича белгиланган талаблар қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловларнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтириладиган қисмига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Қўшимча тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти ҳамда Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Қўшимча тўловларнинг ҳисоби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ юритилади.
2-боб. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш
3. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланади ҳамда ушбу тўловларнинг 50 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ва қолган 50 фоизи тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.
4. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Қўшимча тўловларнинг ҳисоби туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан юритилади.
5. Қўшимча тўловлар сарфланишини назорат қилиб бориш учун бюджет тизими бюджетлари харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифидан келиб чиқиб, ҳар бир тармоқ харажатлари алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади.
3-боб. Қўшимча тўловларни ундириш муддатларини белгилаш тартиби
6. Ижара даври муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни тўлаш графиги (кейинги ўринларда — тўлаш графиги) очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор (кейинги ўринларда — танлов ғолиби) ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасига илова қилинади.
Қўшимча тўловлар танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Бунда танлов ғолиби томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун зиммасига олинган қўшимча тўловнинг дастлабки тўлов сифатида оператор махсус ҳисобварағига тўланган ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган 5 фоиз қисми инобатга олинади ва қўшимча тўлов суммасидан камайтирилади.
7. Қўшимча тўловларнинг бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори тўлаш графигига мувофиқ танлов ғолиби томонидан тўланади.
Тўлаш графигида қўшимча тўловларнинг ҳар бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори ҳисобот йилида 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши назарда тутилади.
Бунда қўшимча тўловлар тўлаш графигида белгиланган муддатдан олдин ҳам тўланиши мумкин.
Қўшимча тўловлар ижара даври муддатига бўлиб тўланганда, қолган сумма тўлов амалга оширилган санадаги норматив қийматни ўтган йилдаги ер норматив қийматига нисбатан ўзгариш коэффициентини кўпайтириш орқали ҳисобланади.
8. Қўшимча тўловлар танлов ғолиби томонидан тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
4-боб. Қўшимча тўловларни сарфлаш тартиби
9. Қўшимча тўловлар қатъий равишда инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли туман (шаҳар)да қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун туман (шаҳар) ҳокими қарорига мувофиқ йўналтирилади.
Туман (шаҳар) ҳокими қарорининг лойиҳалари туман (шаҳар) ирригация бўлимлари ва туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тайёрланади.
Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида қабул қилинади.
10. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарори тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритилади.
11. Туман (шаҳар) бюджетида жамланган маблағларнинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда бошқа туман (шаҳар) бюджетига ўтказилишига ёки қайта тақсимланишига йўл қўйилмайди.
12. Қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини бажариш бўйича харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш, шунингдек, улар юзасидан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва харажатларни амалга ошириш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
13. Қўшимча тўловларнинг икки йил давомида тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаслиги ёки тўлиқ тўланмаслиги Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига асос бўлади.
14. Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинганда, танлов ғолибининг қўшимча тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлари ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очади.

Белгиланган муддатларда

2-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

Танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган қўшимча тўловларни ихтиёрий равишда қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўлайди.

15 апрель ва 15 октябрга қадар

3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлари

1. Қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун қарорларни қабул қилади.

2. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарорини тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади.

Белгиланган тартибда

4-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши

Туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинган қарорни тасдиқлайди.

Белгиланган тартибда

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлари

Қабул қилинган қарор асосида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтиради.

Белгиланган тартибда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига
32-ИЛОВА
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари:
а) ўрмон фонди ерларини ижарага бериш;
б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш учун татбиқ этилмайди.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«E-ijara» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «E-ijara» АТ) — ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказишга ихтисослаштирилган ахборот тизими;
ваколатли ташкилотлар — ер тузиш лойиҳасини келишадиган ташкилотлар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ер участкасидан фойдаланиш мақсади ва ихтисослиги бўйича), Сув хўжалиги вазирлиги (сув таъминоти, ирригация ва мелиорация иншоотлари бўйича), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари;
ер тузиш лойиҳаси — ягона мавзе бўйича контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда, ер участкаси чегаралари, ҳудуднинг ихтисослиги, ишлаб чиқариш элементлари ҳисобга олинган муайян ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисмидир;
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархи — савдога қўйилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун ушбу ер участкасининг норматив қиймати бўйича аниқланган нархи;
закалат — иштирокчи томонидан электрон онлайн-аукцион савдода қатнашиш учун кафолат таъминоти сифатида олдиндан киритиладиган маблағ;
ижарага берувчи — туман (шаҳар) ҳокимликлари ёки Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси;
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
иштирокчи — ер участкаси жойлашган ҳудуд бўйича электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун белгиланган тартибда ариза берган, ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли, тегишли вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикасида доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний ва юридик шахслар;
лот — электрон буюртмага асосан электрон онлайн-аукцион савдода ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун савдо платформасига қўйилган объект;
оператор — савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
шахсий кабинет — иштирокчига электрон онлайн-аукцион савдоларда иштирок этиш учун буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистика маълумотларини кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;
электрон буюртма — ер участкаларини савдо платформаси орқали реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил қилиш юзасидан ижрочи томонидан операторга бериладиган электрон буюртма;
электрон онлайн-аукцион савдо — савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга объектни реализация қилиш бўйича нархни ошириб бориш тамойили асосида онлайн тартибда ўтказиладиган савдо шакли;
электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо.
4. Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемада белгиланган тартиб-таомиллари бўйича босқичма-босқич амалга оширилади.
5. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкалари:
а) деҳқон хўжаликларига — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳамда «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддат ва ўлчамда ижарага берилади;
б) фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган муддатларда ва ўлчамларда ижарага берилади;
в) агросаноат кластерлари, шу жумладан, кооперация шаклидаги кластерларга — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган муддат ва ўлчамда ижарага берилади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари талабларига асосан ижтимоий дафтарга киритилганлар, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» ҳамда хориждан қайтган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгорлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага бериш бўйича «E-auksion» электрон савдо платформасида ҳамда «E-ijara» АТда алоҳида тоифа (категория) очилади.
2-боб. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш учун материалларни тайёрлаш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига «E-ijara» АТ электрон ахборот алмашинув орқали давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида юборади:
ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда);
ер участкасини электрон харитада кўрсатиш учун ер участкасининг кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);
мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда давлат кадастрини юритувчи вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимида маълумотларнинг тўлиқлигига жавобгар ҳисобланади.
8. Ижрочи уч иш куни ичида «E-ijara» АТ орқали юклаб олинган ер участкасини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолати (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослиги, сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ирригация ва мелиорация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар)дан келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ер участкасининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалиги учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини белгилаб бериш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч иш куни муддатда ер участкасининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалиги учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини ижрочига маълум қилади.
Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдога қўйилаётган ер участкаси бўйича ушбу Низомнинг 5-бандида баён этилган қишлоқ хўжалиги мақсадлари ва ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиши мумкин.
Ҳар бир ер тузиш лойиҳасига «E-ijara» АТда автоматик тарзда ўзига хос рақам берилади. Бунда ҳар бир лот битта ер участкасидан иборат бўлади.
Битта яхлит контурдаги бир нечта лотлар учун умумлашган ягона ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ижрочи томонидан ҳар бир лотнинг буюртмасига ер участкасини идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар киритилади.
9. Ижрочи ҳар бир ер тузиш лойиҳасини Кадастр агентлигидан олинган дастлабки форматларда келишиш учун ваколатли ташкилотларга қуйидаги маълумотлардан ташкил топган ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш учун 3 иш куни ичида ижарага берувчига «E-ijara» АТ орқали юборади:
а) ер участкасининг майдони (гектарда) ва тоифаси ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот;
б) инфратузилма объектлари мавжудлиги тўғрисида маълумот;
в) ер участкасининг қишлоқ хўжалиги электрон харитасидан кўчирмаси, ер тузиш лойиҳасининг чегаралари ва манзили;
г) чегарадош ер участкалари фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар.
д) ер майдонидаги тупроқнинг амалдаги балл бонитировкаси аниқланган сана ва кўрсаткичи.
Электрон онлайн-аукцион савдога қўйилаётган ер участкасида давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, мелиорация ва ирригация иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжуд бўлган ҳолатларда қўшимча равишда давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари билан ҳам келишилади.
10. «E-ijara» АТга ер тузиш лойиҳаси жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида:
а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:
«E-ijara» АТда қабул қилинган тегишли қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган белги қўйилади;
келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади;
келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;
қонунчилик ҳужжатлари нормаларига зид бўлган сабаблар кўрсатилмаган ҳолда рад этиш ёки келишмасликка йўл қўйилмайди;
белгиланган муддатда ер тузиш лойиҳаси келишилмаслиги натижасида келиб чиққан ҳуқуқий оқибатлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жавобгарлик чоралари қўлланилади;
Кадастр агентлигига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;
б) ижарага берувчи тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-ijara» АТ орқали ижрочига юборади, бунда:
ижарага берувчи электрон онлайн-аукцион савдога ижарага бериш ҳуқуқи қўйилаётган ер участкаси ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин, бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди;
белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳаси тасдиқланган ҳисобланади.
11. Ижрочи уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, лойиҳани тасдиқлаш учун ижарага берувчига қайта киритади.
Бунда ваколатли ташкилотлар билан қайтадан келишиш талаб этилмайди.
12. Ижарага берувчи икки иш куни ичида тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди.
Бунда ер тузиш лойиҳаси асосида қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш ҳуқуқи учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон буюртма «E-ijara» АТ орқали автоматик тарзда операторга юборилади.
13. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби билан имзоланадиган ижара шартномаси бир томонлама ижарага берувчи томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.
Ижара шартномасида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш бўйича тўловлар ва ер участкасининг ижара ҳақини тўлаш тартиби алоҳида акс эттирилади.
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари лотларга бўлинган контурнинг яхлитлигини таъминлаган ҳолда, бир хил турдаги маҳсулот экиш бўйича ер тузиш лойиҳаси билан бирга юбориладиган буюртмаларга асосан электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқарилади.
14. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, оператор томонидан буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмани «E-ijara» АТ орқали ижрочига қайтаради.
15. Ижрочи буюртмани қайтаришга асос бўлган камчиликларни бир иш куни ичида тўлиқ бартараф этиб, такроран буюртмани «E-ijara» АТ орқали операторга юборади.
3-боб. Электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этиш
16. Оператор буюртмани олган кундан икки иш кунидан кечиктирмай, электрон онлайн-аукцион савдо ўтказилиши тўғрисида хабарномани савдо платформасида эълон қилади.
Бунда электрон онлайн-аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома 15 календарь кун олдин, ёшларга деҳқон хўжалигини юритиш учун эса 5 календарь кун олдин, шунингдек, такрорий савдода 5 календарь кун олдин эълон қилинади.
17. Электрон онлайн-аукцион савдо Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
18. Икки ёки ундан ортиқ лотлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдода ғолиб бўлган иштирокчига фақат битта ер участкаси учун баённома расмийлаштирилади ва унга ер участкаларидан бирини танлаш имконияти берилади, қолган лотлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдо натижалари бекор қилинади ҳамда бекор қилинган лотлар бўйича закалат пули иштирокчига қайтарилади.
Электрон онлайн-аукцион савдода бир маротаба ғолиб бўлган иштирокчига кейинги электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этишга йўл қўйилмайди.
4-боб. Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларини расмийлаштириш
19. Лот бўйича таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қийматининг дастлабки 15 фоиз миқдори 10 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг унга оператор томонидан бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади.
Бунда электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун шакллантирилган закалат пули миқдори қўшиб ҳисобланади ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан «бўлиб-бўлиб тўлаш» танланган тақдирда, тўлов графигига асосан тенг тақсимланади.
Агар электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби белгиланган муддатда лот қийматининг дастлабки 15 фоизини тўламаса (тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса) ва (ёки) ижарага олиш шартномасини имзоламаса, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда иш юритилади.
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби жисмоний шахс бўлса, мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган муддатда ўзининг ягона таъсисчилигида ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни шахсий кабинети орқали савдо платформасига киритади.
Бунда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг маълумотлари (ЖШШИР, манзили) савдо платформаси орқали Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига реал вақт режимида юборилади ва Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига ва реестрдан кўчирма операторга юборилади.
Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига доир электрон баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс кўрсатилади.
20. Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ихтиёрий равишда деҳқон хўжалигини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган тақдирда, икки иш куни ичида деҳқон хўжалиги сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
Бунда электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига доир баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан таъсис этилган деҳқон хўжалиги кўрсатилади.
21. Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига оид баённома савдо платформаси орқали «E-ijara» АТга юборилади.
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ва ижарага берувчи баённомага асосан ўн иш куни ичида ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди.
22. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси «E-ijara» АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмаларига юборилади.
23. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади.
24. Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига «E-ijara» АТ орқали юборади.
25. Ижрочи уч иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига ер участкасининг чегарасини жойида кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни «E-ijara» АТга жойлаштиради.
26. Иштирокчиларнинг интеграциялашган ахборот тизимлари орқали олинадиган маълумотлари ҳаққонийлигига, ўз вақтида келмаслиги (умуман келмаслиги) ёки мавжуд эмаслиги оқибатида юзага келадиган низоларга оператор жавобгар ҳисобланмайди.
5-боб. Электрон онлайн-аукцион савдодан тушадиган маблағларни тақсимлаш
27. Электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга (2 фоиз — «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга, 3 фоиз — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига, 5 фоиз — Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига);
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида — ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисобварағига (деҳқон хўжалигига ажратилган ерларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди);
қолган маблағлар — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.
28. Ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдолари ғолибларига уларнинг танловига кўра ер участкаси нархини уч йил муддатда, электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган «Темир дафтар», ва «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга, «маҳалла еттилиги» тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшларга 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
29. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлашни танлаган ҳолларда, тўлов графигига асосан узрли сабабларсиз кетма-кет уч ой давомида тўловларни амалга оширмаса, ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти бажарилмаган ҳисобланади.
Бунда ижарага берувчига кечиктирилган ҳар бир ой учун электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини огоҳлантириш мажбурияти юкланади.
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг узрли сабаблари бўлмаганда ҳамда огоҳлантиришларга қарамасдан кетма-кет уч ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш тўловларини амалга оширмаганда, электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисидаги баённома ҳамда ер участкасини ижарага олиш бўйича шартнома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Ер участкасини ижарага олиш бўйича шартнома ўз кучини йўқотганлиги ҳақида ижарага берувчи ўзининг «E-ijara» АТдаги кабинети орқали ижрочини ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдоларига такрорий чиқарилиши бўйича хабардор қилади.
5-боб. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат ва мониторинг қилиш
30. Прокуратура органлари, адлия органлари ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ушбу Низом талабларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади. Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, «E-ijara» АТ орқали амалга оширилади.
Ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
31. Электрон онлайн-аукцион савдо ўтказилмаган деб топилганлиги сабабли лот такрорий электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилганда, бошланғич нарх норматив қиймат ўзгариши муносабати билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши талаб этилмайди.
32. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
33. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби
СХЕМАСИ

Босқич

Субъект

Тадбир

Муддат

I. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тартиби

1-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси

Туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — ижарага берувчи) номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ электрон ахборот алмашинув орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.

Ер участкаси давлат захирасига олиниб, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин

2-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Ижарага берувчи номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ орқали юклаб олади ҳамда ер участкаларининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини белгилаб бериш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

Бир иш куни ичида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ер участкаларининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини белгилаб, қабул қилинган қарор тўғрисида «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига маълум қилади.

Уч иш куни ичида

4-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

1. Электрон онлайн-аукцион савдога қўйиладиган ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.

2. Ҳар бир лойиҳани келишиш учун ваколатли ташкилотларга «E-ijara» АТ орқали юборади.

3. Ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали тасдиқлаш учун ижарага берувчига юборади.

Уч иш куни ичида

5-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали келишади ёки келишишни рад этади.

Уч иш куни ичида

Сув хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари,

Тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.

Ижарага берувчи

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти

Ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тўғрисидаги буюртмани операторга юборади.

Автоматик тарзда

II. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш тартиби

1-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (кейинги ўринларда — оператор

Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, қишлоқ хўжалиги ер участкасининг ижара шартномаси лойиҳасини «E-auksion» электрон савдо платформасида эълон қилади.

Икки иш куни ичида

2-босқич

Жисмоний ёки юридик шахслар

(кейинги ўринларда — иштирокчи)

Белгиланган закалат маблағларини «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖнинг махсус депозит ҳисобварағига ўтказади ва аризани юборади.

Белгиланган муддатларда

3-босқич

Оператор

1. Иштирокчилар учун «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этади.

2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини эълон қилади ва бу ҳақда ғолибнинг шахсий кабинетига, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига хабарнома юборади.

Белгиланган муддатларда

III. Электрон онлайн-аукцион савдо натижасини расмийлаштириш ва ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби

1-босқич

Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби

Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бўйича электрон онлайн-аукцион савдода тасдиқланган нархнинг дастлабки 15 фоизини тўлайди.

Ўн иш куни ичида

2-босқич

Оператор

1. Электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради.

2. Баённома қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси билан бирга электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади.

3. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби маълумотлари (ЖШШИР, манзили) тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига юборади.

Бир иш куни ичида

3-босқич

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими

1. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига ва реестрдан кўчирма операторга юборилади.

Реал вақт режимида

4-босқич

Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ва ижарага берувчи

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди.

ўн иш куни ичида

5-босқич

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномасини Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмасига юборади.

Бир иш куни ичида

6-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бўлинмаси

1. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Реестрдан кўчирмани «Е-ижара» АТ орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юборади.

Икки иш куни ичида

7-босқич

Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

1. Реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади.

Реал вақт режимида

2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига ер участкаси чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақидаги маълумотни «E-ijara» АТга жойлаштиради.

Уч иш куни ичида

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон
‎онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш ҳуқуқи учун
‎ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА

20___ йил «____» __________да ижарага берувчи томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича қуйидаги ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш учун ушбу буюртмани тақдим этади:

1. Ер участкасининг ўзига хос рақами __________________________________________;
‎2. Ер участкасининг майдони га ______________________________________________;
‎3. Ер участкаси жойлашган жой ______________________________________________ ________________________________________________________________________;
‎4. Белгиланган мақсади _____________________________________________________;
‎5. Ер тоифаси _____________________________________________________________;
‎5.1. Ер тури ______________________________________________________________;
‎6. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг мажбуриятлари
‎________________________________________________________________________;
‎6.1. Ижара муддати ________________________________________________________;
‎6.2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига қўйиладиган талаблар _________________
‎_______‎_________________________________________________________________;
‎6.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _____
‎________________________________________________________________________;
‎7. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) _______________________________________________________________
_______________________________________________________‎_________________;

Буюртма 20___ йил «____» ____________да тақдим этилди.
«Ўздаверлойиҳа» институтининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

__________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига
33-ИЛОВА
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартибини белгилайди.
2. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
ижарага олувчи — ер ўзига ижара ҳуқуқи асосида бириктирилган ва ер участкаси мавжуд бўлган юридик ёки жисмоний шахс (фермер хўжалиги, агрокластер, кооперация, деҳқон хўжалиги ва бошқа тадбиркорлик субъектлари);
қайта ижарага олувчи — амалдаги ижарага олувчидан ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини олувчи юридик ёки жисмоний шахс (фермер хўжалиги, агрокластер, кооперация, деҳқон хўжалиги ва бошқа тадбиркорлик субъектлари);
UZKAD тизими — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялашган ахборот тизими.
3. Ер участкаси қайта ижарага олувчига кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни расмийлаштириш тартибида ўтказилади (қайта ижарага берилади).
2-боб. Ер участкасининг ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга доир асосий талаблар
4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси қайта ижарага олувчига қуйидаги талаб асосида ўтказилади (қайта ижарага берилади):
ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса, камида беш йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шарт. Ушбу муддат ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисобланади;
юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини қайта ижарага олувчига ўтказишга (қайта ижарага беришга) ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилади;
ижарага олувчи очиқ электрон танлов натижаларига кўра ер участкасини ижара муддати бўйича тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлиқ тўлаши шарт;
ер участкаси ҳамда ушбу ер участкаси бўйича ижарага олувчининг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда тўлиқ қайта ижарага олувчига ўтказилади;
ижарага олувчи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини қайта ижарага олувчига ўтказишда (қайта ижарага беришда), қайта ижарага олувчи юридик шахс бўлиши талаб этилади, деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно.
5. Жисмоний ва юридик шахслар электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага олган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни ижара муддатининг қолган муддатига қайта ижарага олувчига ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.
6. Ижарага олувчи томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар нотариал идорага (нотариусга) тақдим этилади.
7. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайта ижарага беришда нотариал идорага (нотариусга) ер участкасига доир қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ер участкасининг ижарага олиш шартномаси;
ер участкасининг ижарага олиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (реестрдан кўчирма, давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома);
ер участкасини ижарага олиш шартномаси тузилишига асос бўлган очиқ электрон танлов ёки электрон-онлайн аукцион савдолари натижасида тузилган баённома ёхуд ваколатли давлат органларининг қарорлари;
ер участкаси қайта ўлчовдан ўтказилиб, ўлчов натижасига кўра ваколатли органнинг ижобий хулосаси (агар мавжуд бўлса).
8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайта ижарага беришда, нотариус томонидан қайта ижарага олувчига ер участкасини қайта ўлчовдан ўтказиш юзасидан давлат хизматидан фойдаланиш ҳамда ваколатли органнинг ижобий хулосасини олиш тавсия этилади.
Бунда қайта ижарага олувчи ушбу таклифни рад этган тақдирда, ер участкасини бошқа шахсга ўтказишга доир нотариал тасдиқланадиган битимга ер участкасининг ижара шартномасида кўрсатилган ер участкаси майдони ва амалдаги майдонидан фарқ қилган ҳамда ушбу ер участкасида ноқонуний қурилма (лар) қурилган ҳолларда, жавобгарликни қайта ижарага олувчи ўз зиммасига олиши юзасидан тегишли банд киритилади.
9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини қайта ижарага беришда, нотариал идорага (нотариусга) ер участкасига доир қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ер участкасининг ижарага олиш шартномаси;
ер участкасини ижарага олиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (реестрдан кўчирма, давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома);
ер участкасининг ижарага олиш шартномаси тузилишига асос бўлган электрон-онлайн аукцион савдолари натижасида тузилган баённома.
3-боб. Қайта ижарага олувчининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари
10. Ер участкасини қайта ижарага олувчига ўтказишда (қайта ижарага беришда) ер участкасининг ижара шартномаси давлат рўйхатидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида ўтказилади.
11. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага олувчига ўтказиш (қайта ижарага бериш) юзасидан нотариал тасдиқланган битимга мувофиқ қайта ижарага олувчи жисмоний шахс бўлса, у шартнома имзолаш учун берилган ўн иш куни ичида ўзининг ягона таъсисчилигида ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни ёхуд деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмани давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли кадастр органига бевосита ёки электрон шаклда юборади.
12. Қайта ижарага олувчи томонидан мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот ёки деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмани тақдим этгандан сўнг кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи уч иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Бунда қайта ижарага олувчи томонидан мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда, кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга асос ҳисобланади.
13. Кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ер участкасининг ижарага олувчиси ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборот (ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат илова қилинган ҳолда) тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
14. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
15. Мазкур низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 7 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 7 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.