10.11.2021 йилдаги ПҚ-3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 11.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сирдарё вилоятида қуввати 220 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор ва сифатли таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Cengiz Enerji San. ve Tic A.Ş.» (Туркия Республикаси) (кейинги ўринларда — Инвестор) ва «Cenergo» МЧЖ (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) билан Сирдарё вилоятида қуввати 220 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) амалга оширилиши режалаштирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 28 июнда инвестиция битими имзоланганлиги (кейинги ўринларда — Инвестиция битими) ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятида қуввати 220 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва 25 йил давомида эксплуатация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, жами 140 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 28 июнда Инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ҳамда ушбу битимга мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 1,6 млн АҚШ доллари миқдорида банк кафолатини тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида имтиёзли, қопланмайдиган шартсиз банк кафолати тақдим этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги имзоланган Инвестиция битими тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Инвестиция битими унда кўрсатилган шартларга мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар натижасида Инвестиция лойиҳаси доирасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясини сотиб олиш учун хорижий валютада деноминацияланган қатъий тариф ўрнатилганлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига Ўзбекистон Республикаси тижорат банкининг чет эл валютасида имтиёзли, қопланмайдиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолати тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаси мақсадлари учун табиий газ етказиб берувчи сифатида иштирок этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган электр энергияси нархларини, истисно тариқасида, чет эл валютасига боғлаган ҳолда белгилашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзтрансгаз» АЖ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўзда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Лойиҳа компаниясига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, «Ўзтрансгаз» АЖнинг айби билан табиий газ етказиб берилмаслиги натижасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Лойиҳа компаниясига етказилган зарарлар, шу жумладан барча турдаги жарима ва бой берилган фойда суммаларини тўлаб бериш мажбурияти юзасидан, агарда шартномада бошқа шартлар кўрсатилмаган бўлса, табиий газ етказиб берувчилар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ олдида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ регресс тартибида жавобгар бўлиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлиги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўзда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ Лойиҳа компаниясига техник сув етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига тўланиши лозим бўлган барча солиқлар ва йиғимлар амалга оширилган ҳолда, хорижий кредиторларнинг лойиҳаларни молиялаштиришда анъанавий қўллайдиган рискни бошқариш талабларига мувофиқ кредит маблағлари сарфини назорат қилиш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақларини очишга ҳамда республикада очилган банк ҳисобварақларидан хорижда очилган банк ҳисобварақларига Инвестиция лойиҳаси доирасида олинган кредитларни қайтариш мақсадида пул маблағларини ўтказишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўн кун муддатда Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкасининг Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан ажратилган ер участкасини Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига ижарага берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков ва энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 10 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/3/1057-сон; 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)