16.11.2021 йилдаги ПФ-14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишдаги роли ва масъулиятини ошириш, маҳсулот етиштирувчи ва уни қайта ишловчиларнинг манфаатдорлигини таъминлашга доир бозор тамойилларини кенг жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) ташкил этилсин ва унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш учун талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини, жумладан кластер доирасида тузилган шартнома мажбуриятларининг бажарилиши ва олинган банк кредитларининг ўз вақтида қайтарилишини таҳлил қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятларини бузган пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини тугатиш бўйича тавсиянома бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш Республика комиссияси хулосасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Бунда пахта-тўқимачилик кластерига ижара ҳуқуқи асосида ер участкасини бериш талабгорнинг аризасига асосан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил қилишда етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахта хом ашёсининг камида 50 фоизини ўзида қайта ишлаш қуввати (энг камида ип-калава) мавжуд бўлган талабгорга бошқаларга нисбатан устунлик берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Вазирлар Маҳкамасининг пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиш бўйича қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси, тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимлиги ва пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиш бўйича талабгор ўртасида тўрт томонлама битим ўттиз йил муддатга тузилади. Бунда талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда тўрт томонлама битим йигирма беш йилгача бўлган муддатга тузилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бир ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоят) барча пахта-тўқимачилик кластерларига фермер хўжаликлари билан шартнома асосида фаолият юритишига ва фермер хўжаликларига ушбу кластерлар билан пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тўрт томонлама битимни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда фақатгина суд тартибида амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси қарши бўлган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг битимда кўзда тутилган мажбуриятларини белгиланган муддатда бажармаслиги (бундан форс-мажор ҳолатлар ва (ёки) ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вужудга келадиган ҳолатлар мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг учдан икки қисми пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ўзаро тузилган шартнома муносабатлари уч йил давомида тўлиқ бажарилмай келинганлигини асословчи ёзма мурожаатларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжалик субъектлари ер участкасининг ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўшаган ер участкасини қайта ижарага беришда ушбу туманда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластери бошқа тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда республикада фаолият юритаётган барча пахта-тўқимачилик кластерлари билан пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш бўйича инвестиция киритиш, иш ўринлари яратиш ва бошқа шартларни ўз ичига олган тўрт томонлама битимни тузиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилдан бошлаб тўрт томонлама битимда ҳар йили пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган битим, шу жумладан инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини, улар фаолиятининг самарадорлик ва молиявий аудитини амалга оширишни назарда тутсин. Бунда, йиллик пахта хом ашёси ҳажми 30 минг тоннадан юқори бўлган пахта-тўқимачилик кластерларида халқаро аудиторлик ташкилотлари жалб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат солиқ қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда жорий йил якунига қадар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хом ашёсини етиштириш ва сотиш бўйича шартномалар қатъий равишда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтган фермер хўжаликлари билан тузилиши ҳамда ушбу шартномаларни солиқ органларининг электрон шартномалар ахборот порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш Лойиҳа офиси билан биргаликда бир ой муддатда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуаларни сотиш бўйича тузилган амалдаги шартномаларнинг мазкур Фармоннинг 2-иловасининг 2-бандига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари томонидан пахта-тўқимачилик кластери фаолиятига ноқонуний аралашув, турли бюрократик тўсиқлар яратиш каби аниқланган салбий ҳолатлар юзасидан зудлик билан қонунчиликда белгиланган чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини назорат қилиш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 16 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 ноябрдаги ПФ-14-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ш. Ғаниев

Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси раиси

2.

Ж. Ходжаев

қишлоқ хўжалиги вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

М. Рахматов

«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси раиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари

4.

И. Абдурахманов

инновацион ривожланиш вазири

5.

Б. Бегалов

Давлат статистика қўмитаси раиси

6.

А. Назаров

сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Б. Абдуназаров

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари

8.

А. Хайдаров

молия вазирининг ўринбосари

9.

О. Рустамов

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

10.

А. Камалов

Марказий банк раисининг ўринбосари

11.

Ф. Умаров

Кадастр агентлиги директори

12.

А. Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

13.

И. Хайдаров

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси

14.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёки вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари

15.

А. Сидиков

Вазирлар Маҳкамасининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси фаолиятига овоз бериш ҳуқуқисиз бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 ноябрдаги ПФ-14-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5989-сон Фармони 8-бандининг «б» кичик банди «пахта ип-калаваси ва трикотаж матони» сўзларидан кейин «(бўялган трикотаж матодан ташқари)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги «Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4341-сон қарори 1-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мажмуалар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларни «Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш Лойиҳа офиси томонидан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлган корхоналарга ёки тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бошқа тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга, 2 фоиздан ортиқ бўлмаган ставка лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилаб қўйилсинки, мажмуалар қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали лойиҳаларнинг асосий кўрсаткичларини таъминлаш шарти билан ҳамда мазкур қарорда белгиланган шартларда тақдим этилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2021 й., 06/21/14/1053-сон; 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)