15.11.2021 йилдаги ПҚ-10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, ғалланинг керакли бўлган ҳажмидан ташқари давлат харидларидан тўлиқ воз кечиш ҳисобига инвестициявий жозибадорликни ошириш, ғалла донини биржа савдоларида чекловларсиз сотишга имкон яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ғалла етиштириш ва сотишдаги инвестициявий жозибадорликни оширишга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозорни ғалла дони билан кафолатли таъминлаш мақсадида 2022 йилдан бошлаб республика ҳудудида экишга тавсия этилган буғдой навларини хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ер-сув шароитларидан келиб чиққан ҳолда мустақил жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2024 йилларда ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари етиштирган ҳосилнинг ғалла экилган ҳар гектар суғориладиган майдон ҳисобидан республика бўйича ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан ғалла етиштириш харажатларини қоплаш учун имтиёзли кредитларни ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига кредит маблағларидан эркин фойдаланиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини тўғридан-тўғри харид қилиш ҳуқуқини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишган ҳолда календарь йилнинг 1 августига қадар буғдойнинг келгуси йил ҳосили учун кутилаётган индикатив нархи оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2022 йил 1 январга қадар Жамғарма томонидан ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун биржа савдоларидан буғдой сотиб олиш ва уни биржада сотиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма номидан биржа савдоларида буғдой сотиб олувчи тижорат вакилини белгилаш ва танлаб олишнинг аниқ ва шаффоф мезонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат вакили танловида «Ўздонмаҳсулот» АК тизими корхоналари билан бир қаторда ҳудудларда донни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланаётган бошқа тадбиркорлик субъектларига тенг шароит яратилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат вакили Жамғарма номидан харид қилинган буғдой учун ўзининг бутун мол-мулки билан жавобгар эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат вакили Жамғарма топшириғига асосан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизимида ер участкаларига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтган ғаллачилик кластерлари ва фермерлардан биржа орқали буғдой сотиб олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат вакилининг буғдойни харид қилиш, сақлаш, табиий камайиш, ортиш, ташиш ва давлат захирасини янгилаш бўйича харажатларини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинган буғдойнинг Жамғарма томонидан биржа савдоларига чиқарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларни сақлаб туриш мақсадида буғдойни сотишдан олинган ижобий ва салбий фарқларни қоплаш тартиби кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси календарь йилнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 апрелига қадар эркин биржа савдоларига қўйиладиган буғдойнинг фермерлар, кластерлар ва туманлар кесимидаги тақсимотини ҳамда буғдойни сақлашга мос ёпиқ сиғимларга эга дон қабул қилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 августига қадар етиштирилган буғдой миқдори ва ички бозорда буғдойга бўлган талабдан келиб чиқиб, зарур ҳолларда тендер савдолари орқали қўшимча буғдой харид қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг календарь йилнинг май-август ойларида мулкчилик шаклидан қатъи назар, суғориладиган майдонларда ғалла етиштирувчи барча субъектлар томонидан ғалла экилган ҳар гектар майдон ҳисобига республика бўйича ўртача 2,5 тоннадан ғалланинг биржа савдоларига чиқарилишини таъминлаш учун шахсан масъуллиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат бошқаруви органлари, шу жумладан барча даражадаги маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошоқли дон етиштиришда агротехник тадбирларни ўтказиш, моддий-техник ресурслар билан таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буғдойни сотиш жараёнларига, шу жумладан шартномалар тузишга, хўжаликларни дон тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи маълум корхоналарга бириктириш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ғаллачилик кластерлари фаолиятига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки тартибда кўрсатма беришлари қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021-2022 йилларда «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги дон корхоналарини ғаллачилик кластери ташкил этиш таклифини билдирган тадбиркорлик субъектларига сотиш учун баҳолаш ва фаолият йўналишини ўзгартирмаслик шартида очиқ савдоларга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги дон корхоналарига тегишли 20 та уруғлик дон тайёрлаш цехларини ушбу корхоналарнинг солиқ ва Жамғарма олдидаги қарздорлигини (улар бўйича ҳисобланган пенялар, шунингдек, объектни ўтказиш натижасида юзага келадиган солиқларни ҳам инобатга олган ҳолда) объектнинг баҳоланган қиймати миқдорига камайтириш ҳисобига Уруғчиликни ривожлантириш марказига бериш ва тўлиқ модернизация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда объектлар «Ўздонмаҳсулот» АКдаги давлат улуши ва «Ўздонмаҳсулот» АКнинг дон корхоналаридаги улушини тегишинча камайтириш ҳисобига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар тадбиркорлик субъектларига сотилгандан сўнг, «Ўздонмаҳсулот» АКни белгиланган тартибда тугатиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар барча туманлар марказий деҳқон бозорларидаги буғдой ва бошқа асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархларини «on-line» тарзда кузатиш имконини берувчи электрон платформани ишга туширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ерларни, шу жумладан бошоқли доннинг экилиши, унинг ривожланишини учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ёрдамида кузатиш ва мониторингини юритиш имконини берувчи электрон платформани ишга туширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларининг вегетатив ҳолатини учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида кузатилишини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг «Ер ахборот тизими» порталида қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлаштирилиши, шу жумладан такрорий ва тўқсонбости усулида етиштирилаётган экинлар тўғрисида маълумот берувчи электрон базани шакллантирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда бошоқли дон етиштириладиган майдонларда зараркунандалар ва касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида тизимли кузатувни ташкил этсин, хўжаликлар томонидан экинларни ҳимоя қилиш ишлари ўз вақтида бажарилишини назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда ҳолатларда ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан экинларни ҳимоя қилиш таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари экинларни жойлаштириш бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг хўжаликлар томонидан бажарилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда ғалла етиштириш ва сотишда бозор тамойилларини жорий этиш жараёнида амалга ошириладиган ишлар бўйича «Йўл харитасини»ни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бошоқли дон етиштириш, сотиш ва буғдой нархининг шаклланиши бўйича мазкур қарор билан ўрнатилган тартибни Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ҳужжатлари билан вақтинчалик тўхтатиб туриш ёки қайта кўриб чиқиш қатъиян ман этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, молия вазири Т.А. Ишметов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 15 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-10-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 07/21/10/1047-сон; 04.08.2023 й., 07/23/260/0557-сон)