Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АФҒОНИСТОНДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Давлати ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Афғонистон Ислом Давлатида, Қобул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси очилсин.
2. Элчихонанинг штат жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Элчихона дипломатик таркиб ходимлари сони уч нафардан иборат этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2002 йилнинг қолган даври учун мазкур Элчихона таъминотига харажатлар сметасини Молия вазирлиги билан келишсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002 йилдан бошлаб навбатдаги молиявий йил учун бюджетда тасдиқланган хорижий муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, штатлар бутланишига қараб, харажатлар сметасига мувофиқ хорижий муассаса таъминотига зарур маблағлар ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
6. Ўзбекистон Республикасининг Афғонистондаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт харажатларини кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирлигига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 29 ноябрь,
416-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 ноябрдаги 416-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Давлатидаги Элчихонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
ШТАТ ЖАДВАЛИ
|
Т/р |
Лавозими |
Сони |
Элчининг маошига (1700 дол.) нисбатан ходимларнинг маоши |
Ойлик маоши | 2002 йил учун иш ҳақи фонди* | Таваккалчилик зонаси учун 20% ойлик устама |
Устама билан биргаликда ойлик маоши |
2002 йил учун устама билан биргаликда иш ҳақи фонди* | |||||||||||
|
Дипломатик таркиб | |||||||||||||||||||
| 1. | Элчи | 1 | 100% | 1700 | 20400 | 340 | 2040 | 24480 | |||||||||||
| 2. | Биринчи котиб | 1 | 75% | 1275 | 15300 | 255 | 1530 | 18360 | |||||||||||
| 3. | Иккинчи котиб—консул | 1 | 70% | 1190 | 14280 | 238 | 1428 | 17136 | |||||||||||
| | Жами: | 3 | | 4165 | 49980 | 833 | 4998 | 59976 | |||||||||||
|
Маъмурий-техник таркиб | |||||||||||||||||||
| 1. | Жойнинг ўзида ёки ходимларнинг оилалари орасидан ёлланадиган ходимлар (котиб-референт, ҳайдовчи, фаррош ва бошқалар) | | 1300 | 15600 | — | 1300 | 15600 | ||||||||||||
| | Жами: | | | 1300 | 15600 | — | 1300 | 15600 | |||||||||||
| | Ҳаммаси: | 3 | | 5465 | 65580 | 833 | 6298 | 75576 | |||||||||||
Изоҳ
* иш ҳақи лавозимига тайинланган кундан бошлаб тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.