Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 9 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2801-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 411-сон «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 17 майдаги 53, 36-сон «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2801, 2016 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 298-модда);
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сон «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» қарори (рўйхат рақами 2801-1, 2018 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХАДЖИБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 ноябрь,
38-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 4 ноябрь,
71-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 10/21/2801-2/1036-сон)