05.11.2021 йилдаги ПҚ-5279-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган янги тизимини жорий қилиш, кучли олимпия захирасини яратиш орқали спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиши ҳамда юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олимпия захиралари коллежлари негизида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос таълим муассасаси шаклидаги олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2022/2023 ўқув йилидан (2022 йил 1 сентябрдан) бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари контингенти фақат олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича шакллантирилади (бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари мустасно);
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг тегишли паралимпия спорт турлари бўлимларига юборилаётган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар учун 10 фоизгача қўшимча квоталар ажратилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида таълим жараёни умумий ўрта таълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим босқичларида амалга оширилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига қабул квоталари ҳар бир спорт турининг хусусиятидан (вазн тоифаси, спортчилар сони, шу жумладан спортчи-аёллар сони, жамоавий спорт турлари бўйича тегишли спорт турида иштирок этадиган спортчилар сони ва бошқалар) келиб чиқиб шакллантирилади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари мавжуд моддий-техник базасидан келиб чиқиб ҳудудларда ривожланган олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилади;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови бекор қилинади ҳамда ўқувчилар тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари директорлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига ушбу қарорда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ҳар йил якуни бўйича ҳисобот беради ва унинг натижасига кўра улар фаолиятига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилади. Баҳо натижалари коллежлар директорларини рағбатлантириш (шу жумладан лавозимини кўтариш) ёки уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш (шу жумладан лавозимидан озод қилиш) учун асос бўлиб хизмат қилади;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига жойлардан иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашга (селекция) яқиндан кўмаклашади, ушбу ишларни амалга ошириш учун бошқа спорт-таълим муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилади;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, олимпия спорт турлари бўйича спорт федерация (ассоциация)лари ҳудудларда селекционер лавозимини жорий этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги (А. Икрамов):
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда уч ой муддатда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олимпия ва паралимпия захиралари коллежларига қабул параметрларини тегишли ҳудудлардаги аҳоли, спорт билан шуғулланувчилар, спорт-таълим муассасалари сони ва бошқа муҳим кўрсаткичлардан келиб чиқиб ошириш орқали шакллантириш, олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида олимпия ва паралимпия спорт турларини кўпайтиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида ажратилган маблағлар доирасида хўжалик хизматларини аутсорсинг асосида амалга оширишни йўлга қўйсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларидаги ноолимпия спорт турлари бўйича йўналишларда таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу коллежларни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилишини таъминласин.
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (А. Арипов) мазкур қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июнга қадар олимпия ва паралимпия захиралари коллежларига 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилдан бошлаб туман (шаҳар)да олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича расмий спорт мусобақаларини ўтказишни молиялаштириш учун 110 миллиард сўм маблағ ажратилади (республика бюджетидан — 55 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан — 55 миллиард сўм) ҳамда ушбу мақсадлар учун ҳар йили ҳар бир туман (шаҳар)га 300 миллион сўмдан 1 млрд сўмгача берилади. Бунда, ушбу маблағларнинг ажратилганлиги ва унинг харажатлари «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштириб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир маҳалла, умумий ўрта таълим мактаби, ўрта махсус профессионал таълим муассасасида жамоавий спорт турлари (баскетбол, волейбол, гандбол, футбол ва бошқалар) бўйича жамоалар тузилади. Бунда, маҳалладаги жамоаларга — спорт-таълим муассасалари тренерлари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларидаги жамоаларга — жисмоний тарбия ўқитувчилари масъул этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларининг 3-4-курсларида таҳсил олаётган талабаларга мактабгача таълим ташкилотларида жисмоний тарбия йўриқчиси, умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси, спорт-таълим муассасаларида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилади ҳамда уларга ўрта-махсус маълумотли педагогнинг базавий тариф ставкалари бўйича ҳар ойда иш ҳақи тўлаб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мақсадли тайёргарлик кўраётган спортчи, тренерлар ва бошқа мутахассисларга, шу жумладан хорижий спорт мутахассисларига Давлат бюджетидан тўланадиган ойлик иш ҳақлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилган мезонлар асосида тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ республикада халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер, Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонлари, шунингдек, Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод, биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари белгиланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда республика олий спорт маҳорати мактабларида 2022 йил 1 январдан бошлаб унвонли ва разрядли спортчиларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси асосида тайёрлаш тизими спорт-таълим муассасаларининг ўқув йили бошидан бошлаб режали ишлашини ташкил этиш, улар раҳбарияти ва тренерлар таркибининг масъулиятини ошириш, спорт объектлари ва иншоотларидан самарали фойдаланиш, бюджет маблағларини тўғри ишлатиш мақсадида жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси асосида тайёрлаш тизими спорт-таълим муассасаларининг моддий-техник базаси, тренерларнинг сифат таркиби, шуғулланувчиларнинг сони ва бошқа муҳим кўрсаткичлардан келиб чиқиб шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмаси асосида унвонли ва разрядли спортчилар спорт турлари реестрига киритилган ҳамда ягона спорт таснифи мавжуд бўлган спорт турлари бўйича тайёрланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт унвонлари ва разрядлари спортчиларга умрбод берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш учун саралаш мусобақалари, жаҳон чемпионатлари ва бошқа йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун номзодлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари таркиблари биринчи навбатда унвонли ва разрядли спортчилар орасидан танлаб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги (А. Икрамов):
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон))
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили тегишинча 1 август ва 1 январга қадар спорт-таълим муассасалари томонидан тайёрланадиган унвонли ва разрядли спортчиларнинг давлат буюртмасини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турларидан келиб чиқиб спорт турлари реестрини қайта тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ҳамда олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларига ўқувчиларни қабул қилишда уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича спорт синовларини муваффақиятли топширганлиги муҳим мезон ҳисобланади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятига спортга кенг жалб қилинган болалар ва ўсмирлар, давлат буюртмасига асосан тайёрланган унвонли ва разрядли спортчилар, республика ва халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига қабул қилинган ўқувчилар сонига қараб баҳо берилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ҳамда республика олий спорт маҳорати мактаблари фаолиятига давлат буюртмасига асосан тайёрланган унвонли ва разрядли спортчилар, спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибига киритилган спортчилар, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё, Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари) ғолиблари ва совриндорлари сонига қараб баҳо берилади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари раҳбарларининг спорт бўйича ўринбосарлари ва тренерлари ҳар ярим йилда камида бир марта умумий ўрта таълим мактабларига бевосита ташриф буюриб, иқтидорли ёшларни тегишли спорт-таълим муассасаларига жалб қилиш бўйича селекция ишларини амалга оширади;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошлангунига қадар катталар ва ёшлар ўртасида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида охирги тўрт йилда, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин) бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг ўрта махсус профессионал таълим босқичининг махсус спорт фанларини муваффақиятли (аъло баҳода) тамомлаган битирувчилар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларига ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларига тўғридан-тўғри иккинчи босқичга якка тартибдаги суҳбат орқали давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида 3-4-курсларда таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти уларнинг яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар тегишли йўналишлар бўйича устувор равишда давлат спорт-таълим муассасаларида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиаллари битирувчиларига яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да жойлашган давлат спорт-таълим муассасаларида 4 йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Самарқанд шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 17а-уй манзили бўйича уч йиллик «специалитет» дастурни амалга оширадиган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти ташкил қилинсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Олий спорт маҳорати институтига фақат олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини битириб олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари бўлган ёшларнинг спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов):
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини тубдан қайта кўриб чиқиб, янги такомиллаштирилган тизимни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда туман (шаҳар) марказларида жойлашган спорт-таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш эвазига 2022 — 2025 йилларда уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг бюджетдан ташқари тушадиган тушумлари ҳисобига қопланадиган улушини босқичма-босқич ошириб бориш бўйича режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 мартга қадар барча давлат спорт-таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда тренерларини аттестациядан ўтказсин ҳамда унинг натижаси асосида чуқур билим, тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 июлга қадар Молия вазирлиги билан биргаликда спорт-таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиб, янги такомиллаштирилган тизимни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, 2022 йил 1 августдан бошлаб ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IT-парк дирекцияси резидентлари билан биргаликда ишлаб чиқилади ва доимий равишда техник қўллаб-қувватланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон спорт делегациясининг 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган ёзги ХХХII Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши харажатлари сметаси доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформа ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари)нинг барча босқичлари билан боғлиқ ҳужжатларни рақамлаштириш, барча спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш, Давлат бюджетидан спорт соҳаси, шунингдек, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика ва ҳудудий календарь режалари учун ажратиладиган маблағлар тақсимланиши ва ишлатилишининг тўлиқ назоратини амалга ошириш, улар бўйича ҳисоботларни шакллантириш, спорт-таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлар тушумларини назорат қилиш ва ишлатилиши шаффофлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформа спорт синовларининг платформаси (www.jtdss.uz) билан интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчи ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) мақсадида Платформада видеохостинг жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформада жойлаштирилган энг яхши қисқа метражли видеороликлар спорт соҳасининг малакали мутахассислари хулосаларига асосан танлаб олинади, энг яхши қисқа метражли видеороликни жойлаштирган шахслар Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан рағбатлантирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформани ишлаб чиқиш ва унга хизмат кўрсатиш ҳамда кейинчалик модернизациялаш бўйича буюртмачининг функциялари Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига юклатилади.
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мазкур банддаги вазифаларни тўлиқ амалга оширсин ҳамда Платформанинг 2022 йил 1 июлга қадар ишга туширилишини таъминласин.
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра спорт турлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-босқич — маҳалла (муассаса) миқёсида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-босқич — туман (шаҳар) миқёсида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-босқич — республика миқёсида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари)нинг финал босқичларида фақат мазкур мусобақаларнинг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритган ва тегишли ҳужжатларни Платформага жойлаштирган жамоалар (якка спортчилар) иштирок этади. Бунда, ушбу талабларга риоя қилинмаса жамоалар (якка спортчилар) иштирок этишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари) билан кетма-кетликда мавжуд паралимпия спорт турлари бўйича ҳам шу тартибда мусобақалар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Спорт-таълим муассасаларига ёш ўқувчи-спортчилар билан ишлаш тажрибасига эга ва фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган хорижий мутахассислар (тренер, ўқитувчи ва бошқалар)ни жалб қилишнинг қуйидаги тизими жорий қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир олимпия ва паралимпия захиралари коллежида камида битта спорт туридан хорижий мутахассис (тренер ва ўқитувчилар)ни жалб қилади ва хорижий мутахассис иштирокида маҳаллий спортчиларни тайёрлаш методикаси такомиллаштирилади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда хорижий мутахассисларга 3 — 5 нафар малакали маҳаллий мутахассислар ҳамда талабаларни бириктирган ҳолда тажриба алмашиш йўлга қўйилади ҳамда тренерлар «Олтин фонди» яратилади;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ҳамда маҳаллий мутахассислар ва ўқувчи-спортчилар иштирокида Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ маҳорат сабоқлари, семинар, конференция ва давра суҳбатлари ўтказилади;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг бош (катта) тренерларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шу жумладан хорижий спорт мутахассисларини ишга қабул қилиш Спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги Спорт вазирлиги буюртманомаларига кўра олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ва бошқа спорт-таълим муассасаларига жалб қилинган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлайди;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги Спорт вазирлиги буюртманомаларига кўра олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ва бошқа спорт-таълим муассасаларига жалб қилинган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва кўп марталик визалар муддати узайтирилишини ҳамда улар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиниши ва муддати узайтирилишини таъминлайди.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ажратилган маблағлар доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид брифинглар, пресс-конференциялар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кинематография агентлиги билан биргаликда ёшларнинг спортга кириб келишидан бошлаб уларнинг юқори натижаларга эришиш йўли, нуфузли мусобақалардаги иштироки ва бугунги кундаги ҳаёти тўғрисида қисқа метражли бадиий ва ҳужжатли фильмлар, видеороликлар, махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон чемпионати (кубоги), мамлакатимизда ўтказиладиган нуфузли халқаро мусобақалар (турнирлар)нинг улар ўтказилишидан камида икки ой олдин тасдиқланган медиа-режа асосида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот қилинишини амалиётга жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.О. Касимов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5279-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2021 й., 07/21/5279/1032-сон, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)