Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2021 йил 12 октябрь куни видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига қуйидаги масалалар киритилсин:
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-744-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш);
«Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-811-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш);
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-824-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш);
«Почта алоқаси тўғрисида»ги ҚЛ-825-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-826-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
«Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-831-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш);
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-833-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш);
«Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А. Султоновнинг жавоби ҳақида;
«Аҳолининг барча тоифалари, айниқса, ижтимоий заиф қатлами учун санитария-гигиена воситаларидан умумий ва тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б. Мусаевнинг жавоби ҳақида;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдухакимовга «Республика ҳудудларида маданият марказлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 6 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҚЛ-793-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида»ги 1150-IV-сонли Қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 октябрь,
1394-IV-сон