Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2018 йил 14 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги 1550-III-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 3, 195-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бўлимининг мудири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини ҳамда Девони ходимларини ушбу Низом билан таништирсин.
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 октябрь,
1386-IV-сон