18.10.2021 йилдаги 1434-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 18.10.2021 йилдаги 1434-IV-сон
Кучга кириш санаси
18.10.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М. Азимовнинг «2020 — 2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ижроси тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда Давлат божхона қўмитаси деб юритилади) раиси М. Азимовнинг «2020 — 2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ижроси тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси шуни таъкидлайдики, кейинги йилларда давлат божхона хизмати органлари томонидан божхона тўловларининг ўз вақтида ҳамда тўлиқ тўланишини таъминлаш, контрабандага ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига қарши курашиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва давлат чегараси орқали ҳаракатланувчи фуқароларга қулайликлар яратишга қаратилган бир қатор ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июнда қабул қилинган «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сонли Фармонига биноан 2020 — 2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси тасдиқланган. Мазкур концепция ижроси доирасида «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июнда қабул қилинган ўзгартиришлар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш ва божхона органларининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органларининг ташкилий тузилмалари қайта ташкил этилиб, Давлат божхона қўмитасининг марказий аппаратида Рақамли божхонани ривожлантириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, Даромадлар ва божхона статистикаси, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити тузилмалари, Марказий божхона лабораторияси фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек республика ҳудудларида «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органларининг инфратузилмаси объектларини ривожлантириш мақсадида замон талабларига мос равишда «Яллама», «Айритом», «Фарғона», «Самарқанд» божхона постлари қайта қурилган, чегара постларига инсон танасини сканер қилувчи 15 та қурилма ва 1 дона «Z-portal» инспекциявий-кўрик мажмуаси ўрнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари фаолиятига жорий этилган ахборот тизимларининг сони 67 тага, тадбиркорлик субъектларига ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони эса 33 тага етказилган. Ушбу ахборот тизимлари 21 та назорат органининг тегишли тузилмалари билан интеграциялаштирилиб, маълумотларнинг идоралараро алмашинуви йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга катта аҳамият бериб келинмоқда. 2021 йилнинг тўққиз ойи мобайнида божхона органларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 2 964 та (2020 йилда — 3 170 та) мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 661 таси (2020 йилда — 756 таси) ижобий ҳал этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси томонидан 33 та хорижий давлатнинг божхона органлари билан ҳамкорлик тўғрисида 137 та халқаро шартнома имзоланган. Ҳозирда бир қатор хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқалар) божхона органлари билан реал вақт режимида экспорт товарлари бўйича ўзаро электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2021 йиллар мобайнида Божхона институтининг 273 нафар битирувчиси божхона органлари тизимидаги турли лавозимларга тайинланган, божхона органларининг 1 015 нафар ходими малака ошириш курсларида ўқитилган, институтда «Божхона аудити» ва «Божхона менежменти» йўналишлари бўйича янги ўқув курслари ташкил этилган. Шунингдек жорий йилнинг ўтган даврида Миллий кинология марказида 114 нафар кинолог, 27 та хизмат ити тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари фаолиятида «хавфни бошқариш» тизими жорий этилиши натижасида экспорт юкларининг 84 фоизи, импорт юкларининг эса 74 фоизи соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилиб, ҳар бир товарлар партияси учун сарф этилаётган ўртача вақтни экспортда 1 соатгача ва импортда 4-5 соатгача камайтиришга эришилган. «Хавфни бошқариш» тизими жорий этилгунига қадар ҳар бир экспорт (импорт) товарлар партиясининг расмийлаштирилиши мос равишда 2 ва 3 кунни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро аэропортларда икки йўлакли тизим жорий этилиши натижасида йўловчиларнинг аксарияти, яъни 95 фоизи «яшил» йўлак орқали ҳаракатланишига имконият яратилиб, бугунги кунда уларнинг божхона назоратидан ўтиши учун 3 — 5 дақиқа кетмоқда. Ушбу ҳолат икки йўлакли ўтиш тизими жорий этилгунига қадар 30 дақиқа вақт талаб қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилнинг тўққиз ойи мобайнида импорт қилинган товарлар бўйича жами 23,7 трлн. сўм (2020 йилда — 24,7 трлн. сўм) миқдоридаги божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган. Шунингдек тадбиркорлик субъектларига жами 2,3 трлн. сўм (2019 йилда — 408,4 млрд. сўм, 2020 йилда — 1,7 трлн. сўм) миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контрабандага ҳамда божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига қарши курашиш йўналиши бўйича 2021 йилнинг тўққиз ойида 607,8 млрд. сўм қийматидаги товарлар, 306 кг гиёҳвандлик воситалари, 2 990 дона таблетка шаклидаги психотроп моддалар, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган турли шаклдаги 55 744 дона дори воситалари, 19 та ўқотар қурол, 425 дона ўқ-дори, 2 803 дона гильза ва бошқа тақиқланган ашёларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, бу соҳада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиши билан бирга, божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва божхона органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш борасида ўз ечимини кутаётган қатор масалалар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ташувчиларнинг товар тўғрисидаги дастлабки электрон ахборотни божхона органларига тақдим этиши шартлиги белгиланган бўлса-да, аммо «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан темир йўл транспорти орқали республика ҳудудига олиб кирилаётган товарлар ҳақидаги дастлабки электрон ахборотнинг божхона органларига тўлиқ тақдим этилиши йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, республикага импорт қилинаётган товарларнинг умумий оғирлиги қийматидан 70 — 80 фоизи темир йўл орқали олиб кирилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, божхона назоратининг самарадорлигини оширишга ва ушбу товарларнинг расмийлаштирилишига сарфланадиган вақтни қисқартиришга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда жисмоний шахсларнинг номига хорижий давлатлардан юборилган жўнатмаларни етказиб бериш фаолияти билан шуғулланаётган ташкилотлар сони ошиб бораётган (2019 йилда — 121 та, 2021 йилнинг ўтган даврида — 165 та) бўлса-да, амалдаги қонунчиликда ушбу ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгиланмаган ва бу соҳа тўлиқ тартибга солинмаган. Натижада амалиётда шу фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан етказиб бериладиган товар жўнатмалари учун имтиёзларни қўллаш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва уларни ундириш борасида қийинчиликлар юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо фаолиятини эркинлаштиришда қонунга риоя этувчи тадбиркорлик субъектларига барча соҳада кенг шарт-шароитлар яратиб берилаётган бўлса-да, «Ягона дарча» божхона ахборот тизими имкониятларидан етарлича фойдаланилмаётганлиги, ушбу тизим орқали рухсатнома шаклидаги ҳужжатларни берувчи ваколатли органлар фаолиятида бундай тадбиркорлик субъектларининг устуворлиги таъминланмаётганлиги кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари тизимида коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан айрим ҳолларда бундай иллатлар божхона органлари фаолиятида ҳанузгача кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М. Азимовнинг «2020 — 2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ижроси тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудига импорт қилинаётган товарлар устидан божхона назорати самарадорлигини ошириш, божхона тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромад қисмини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, заҳарли ва портловчи моддалар, қўпорувчилик-террорчилик фаолиятида фойдаланилиши мумкин бўлган бошқа воситалар контрабандасига қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича тизимли чораларни белгилаш, бу борада бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, божхона иши соҳасида коррупциявий омилларни бартараф этиш, бу борада жамоатчилик фикрини ўрганиш юзасидан тизимли чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларининг раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабуллар ўтказиш амалиётини давом эттириш, мурожаатларни чуқур ўрганиш ҳамда уларни кўриб чиқиш юзасидан шахсий таркибнинг масъулиятини янада кучайтиришга доир чоралар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан темир йўл транспорти орқали республика ҳудудига олиб кирилаётган товарлар тўғрисидаги дастлабки электрон ахборотнинг божхона органларига тўлиқ тақдим этилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар номига хориждан юборилган жўнатмаларни етказиб бериш фаолияти билан шуғулланаётган ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини аниқлаштириш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қонунга риоя этувчи ва ҳалол тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий тўсиқларни камайтириш, рухсатнома тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириб бериш вақтини қисқартириш ва «Ягона дарча» ахборот тизимини такомиллаштириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан жорий йилнинг 25 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 18 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1434-IV-сон