Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.11.2002 йилдаги 408-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЧОРСУ» МЕҲМОНХОНА КОМПЛЕКСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 2 сентябрдаги 310-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда «Чорсу» меҳмонхона комплексини реконструкция қилишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва «Эмсаш» (Туркия) фирмасининг устав жамғармаси 10 млн АҚШ долларидан иборат бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Чорсу Отель» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Ўзбекистон томонининг улуши «Чорсу» меҳмонхона комплекси тарзида 3 млн АҚШ доллари миқдорида ва «Эмсаш» фирмасининг улуши асбоб-ускуналар ва пул маблағлари тарзида 7 млн АҚШ доллари миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Чорсу» меҳмонхона комплексини реконструкция қилиш инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1, 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чорсу» меҳмонхонасини реконструкция қилиш даври учун «Чорсу» меҳмонхонасини реконструкция қилиш учун жалб этилаётган кредит маблағларини таъминлашда гаров (ипотека) шартномасини «Бухара Палас» меҳмонхонасига расмийлаштириш ҳуқуқини «Ўзбектуризм» миллий компаниясига берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон томонининг «Чорсу Отель» қўшма корхонаси устав жамғармасидаги 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги улушини реконструкция қилишдан кейин 5 йил мобайнида тенг улушлар билан сотиш юзасидан «Эмсаш» фирмаси билан шартнома тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Эмсаш» фирмаси томонидан «Чорсу» меҳмонхона комплексини реконструкция қилиш тугаллангунгача Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитини таъминлаш сифатида реконструкция қилиш тугаллангандан кейинги давр учун биринчи класс хорижий банкнинг банк кафолати берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Туркиянинг экспорт-импорт банки (Туркэксимбанк) билан 12950 минг АҚШ доллари суммасига кредит битими тузсин ва Туркэксимбанк маблағларининг «Чорсу Отель» қўшма корхонаси учун қайта молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 январдаги 4-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
408-сон