Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Қарори
«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-812-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-812-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 9 июлда киритилган «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-812-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 сентябрь,
1329-IV-сон