Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Қарори
«Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 4 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2640-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2014 йил 25 ноябрдаги 24-сон «Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйҳат рақами 2640, 2014 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52- сон, 629-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 октябрь,
5-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХАДЖИБАЕВ
2021 йил 19 октябрь
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2021 йил 21 октябрь
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори Д. САТТАРОВ
2021 йил 27 октябрь
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси Х. ХОСИЛОВ
2021 йил 25 октябрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А. ВАХАБОВ
2021 йил 20 октябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2021 й., 10/21/2640-1/1017-сон)