02.11.2021 йилдаги ПҚ-5273-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида транспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан замонавий ва самарали назоратни ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 2 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5273-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги ПҚ-5273-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 декабрдаги «Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида «4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1671-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 8-банди «Всего*» устунидаги «100» рақами «126» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги «Ислом тараққиёт банки иштирокида «М39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш» ҳамда «Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида «4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш» лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3011-сон қарорининг рус тилидаги матни 2-бандидаги «1 ноября 2020 года» сўзлари «1 июля 2022 года» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4545-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«республика ҳудудида (Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари бундан мустасно) автотранспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларини назорат қилиш, шунингдек, автомобиль йўллари бўйлаб оғир вазнли ва/ёки йирик габаритли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун йиғимлар ундириш ва рухсатномалар бериш Қўмита томонидан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«31. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чет давлатлар автотранспорт воситаларининг, шу жумладан республикага кириб келаётган оғир вазнли ва/ёки йирик габаритли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғимлар ва тўловлар амалга оширилиши, шунингдек, ташувчилар томонидан транспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70 фоизи — Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг вазн ва габарит параметрларини қайд этувчи (ҳар бир ўққа тушадиган оғирликни аниқлаш имкониятига эга) махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган замонавий назоратни ташкил этиш ҳамда ушбу божхона постлари ҳудудидаги ички автомобиль йўлларини тегишли ҳолатда сақлаш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2021 й., 07/21/5273/1014-сон)